СЕМИРИБ КЕТАЯПМАН, ДЕЙСИЗМИ?! МАНА БУНИНГ 6 САБАБИ!

8be75e82 1Жисмоний машқлару турли ҳил парҳезларни канда қилмасангиз-да, тана вазнингизни тартибга келтиролмайсиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бунинг сабаби нима? Қуйида келтирилган сабаблар ёрдамида саволингизга жавоб топасиз.

 1.Иштаҳани назорат қилолмаслик

Аҳамият беринг, агар ортиқча ёғ қавати қориннинг юқори соҳасига чўзилган бўлса, муаммонгиз ҳаддан кўп ейишингизда. Иштаҳангизни назорат қилишга ҳаракат қиласиз. Аммо овқатланиш тартиби тўғри тузилмагани учун семириш давом этмоқда. Масаланинг 3 та ечими бор. Биринчидан, овқатланишдан ярим соат олдин бир стакан қайнатилган сув ичинг.  Иккинчидан чой ва қаҳвага камроқ шакар солиб ичинг, шоколад ва печенье билан тановул қилишни камайтиринг. Учинчидан, ҳеч бўлмаганда бир кунда 30 дақиқа жисмоний машқларга вақт ажратинг.

 2.«Асабий» қоринча

Агар ортиқча ёғ қорин ва қорин атрофида йиғилса, бунинг сабаби стресс, депрессия ва асабийлик бўлиши мумкин. Одатда асабий кишилар ҳаддан кўп миқдорда ширинлик ейишади. Аммо буни ўзлари сезишмайди. Яна кўп суюқлик ҳам ичишади. Ана шу маҳсулотлар қоринда ёғ тўпланишини келтириб чиқаради.

3.Глютен семириш

Бўкса қисмининг тўлишишидан шикоят қиладиганлар организмдаги гормонал ўзгаришларга диққат қилишлари лозим. Шунингдек, камҳаркатлилик, бир жойда узоқ вақт ўтириш ва метаболизм жараёнини нормаллаштиришга аҳамият бериш керак.

 4.Атероген метаболик дисбаланс

Бу кўринишдаги семизликда ортиқча ёғ қавати қорин соҳасида тўпланади. Қорин катталашиши ҳисобига нафас олиш қийинлашади. Муаммонинг ечими тўғри овқатланиш тартибини йўлга қўйишдир. Кўпроқ клетчаткага бой маҳсулотлар бўлсин. Жисмоний машқлардан енгилроқларини бажаринг. Пресс машқи сиз учун эмас.

 5.Веноз канал семириши

Ортиқча вазн тананинг пастки қисми асосан оёқларда кузатилади. Баъзиларда бу наслий мойиллик сабаб келиб чиқса, айримларда камҳаракатлилик туфайли юз беради. Оёқларнинг тўла кўринишидан гўёки ортиқча вазн бутун танада бордек туюлади. Бу ҳолатнинг ечими оёқларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, кўпроқ пиёда юриш айни муддао.

 6.Ҳаракатнинг сустлашиши

Спорт ёки жисмоний машқлар билан шуғулланиб юрган ёки турли парҳезларни синаб кўрган аёлларда кўпинча қорин, бел соҳаси ва бўксага ўтган семизлик пайдо бўлади. Бу парҳезларнинг наф бермаган натижаси ҳамда машқларнинг тўғри бажарилмаганлиги сабаб келиб чиққан ҳолатдир. Масаланинг ечими узоқ вақт оч юрмаслик, кўпроқ суюқлик ичиш ва жисмоний фаоллигингизни тўғри тақсимлашдир.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка