ТЕРИДАГИ «ИЛОНИЗИ» ЧИЗИҚЛАРНИ ЙЎҚОТИШ МУМКИНМИ?

banochnyj-massazh-zhivota-dlja-pohudenija 2 1
Аксарият аёллар терининг қорин, бўкса, оёқ ва кўкрак қисмида пайдо бўлган «тиртиқ» излар (растяжки) фақат ҳомиладорлик натижада юзага келади, деган фикрда. Очиғи, мақолани ёзишга киришганимда ўзим ҳам шундай деб ўйлардим. Адашган эканман. Бу каби изларнинг сабаби қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар, гормонал ўзгаришлар ва аёлнинг қисқа муддатда гоҳ семириб, гоҳ озиб кетиши билан боғлиқ экан.

Сабаб

Излар пайдо бўлиши тери хусусиятларига боғлиқ. Тери баъзи ҳолларда (балоғатга етиш, ҳомиладорлик, туғруқ, эмизиш, гормонал ўзгариш) ўз чўзилувчанлигини йўқотиши оқибатида унга етказилган кичик жароҳат (ҳатто қашлаш) ҳам тери йиртилиб, из ҳосил бўлишига олиб келади. Бу излар аввалига қизил, пушти рангда бўлса, вақт ўтиши билан оқариб қолади. Шунингдек, бу наслий характерга ҳам эга. Яъни агар онада шундай излар кузатилса, қизида ҳам бу ҳол такрорланиш эҳтимоли юқори. 

Олдини олинг!

Тери ҳаддан ортиқ қуруқлашиб кетиши оқибатида нозиклашади ва «йиртила» бошлайди. Бунинг олдини олиш учун уни намлантириш ва тана учун мўлжалланган хушбўй мой ёки намлантирувчи кремлар суртиб, парваришлаб туриш лозим.

Кремлар

Теридаги изларга қарши қўлланиладиган кремлар таркибида силикон, табиий эластин ва коллаген, терининг чандиқ тўқимасини юмшатувчи моддалар, устки қатламидаги нотекисликларни силлиқловчи ретиноидлар бўлади. Аммо шуни ёдда тутингки, кремлар теридаги изларни тўлалигича йўқотмайди, кўзга ташланмайдиган қилади, холос.

Косметик ва пластик услубда

Терини силлиқлаш (лазерли шлифовка).Бунда лазер нурлари ёрдамида терининг устки қавати олиб ташланади. Натижада теридаги излар камаяди. Тери янгиланиши оқибатида мулойимлашади, силлиқланади. 3 ой мобайнида қуёшда тобланиш мумкин эмас. Шунинг учун бу муолажа куз ёки қишда амалга оширилиши лозим.

Микродермабразия ҳам терини силлиқлаш усулларидан бири бўлиб, излар рангини ўзгартиради. Вакуум услубида терини тозалайди ва натижада эски тери қатлами янгиланиб, табиий рангига қайтади. Бу муолажадан сўнг ҳам 3 ой мобайнида қуёшда тобланиш ёки солярига бориш мумкин эмас.

Мутахассислар фикрига кўра, бу услублар ҳам теридаги изларни тамоман йўқотмайди, балки уларни камайтириб, билинтирмайдиган ҳолатга келтиради. Такрорланиши эса аёл терисининг хусусиятларига боғлиқ. Аёл такрорий ҳомиладор бўлганда ёки вазн орттириш ва озиш ҳолатларида излар яна пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатларда муолажани яна такрорлаш талаб қилинади.

Уй шароитида…

Теридаги излар саломатлик учун зарарли эмас, аммо аёл доимо гўзалликка интилиб келган. Уй шароитида ҳам бу каби излар пайдо бўлишининг олдини олиш ёки уларни камайтиришнинг иложи бор.

Олдини олиш учун… Тез озиш ёки семириб кетиш нафақат юрак, балки тери учун ҳам зарарли. Шунинг учун аввало вазнингизни назорат қилинг.

Спорт машғулотлари билан шуғулланишни канда қилманг. Ҳафтада бир марта терининг муаммоли қисмларини турли ниқоблар ёрдамида уқаланг.

Жуда иссиқ бўлган ванналарда узоқ ўтиришни одат қилманг. Ортиқча иссиқ сув терининг қуруқлашиши ва шикастланишига олиб келади.

Душ қабул қилганингизда ювиниш сўнгида тананинг муаммоли қисмларига иссиқ ва совуқ сув пурканг. Контраст душ терини кислород билан тўйинтиради ва танада излар ҳосил бўлишининг олдини олади.

Кўпаймасин десангиз... Терида ҳосил бўлган изларни камайтириш учун уни қуруқлашиб кетишидан асранг. Терининг муаммоли қисмларига бодом, зайтун, шафтоли, бергамот ёғи суртинг. Ванна қабул қилгач, нам терингизга зайтун ёғи суртишни одат қилинг.

Душ қабул қилаётганда кўкрак, қорин, бўкса соҳаларига сув оқимини соат миллари йўналишида «юргизинг».

Душ қабул қилиб, артиниб бўлгач, қорин, бўкса ва кўкрак терисининг устки қисмини бош ва кўрсатгич бармоқларингиз билан қизара бошлагунга қадар чимчиланг. Бу тери тонусини оширади.

Изларни камайтириш усулларидан яна бири: ранг қўшилмаган денгиз тузини қаймоқ билан аралаштиринг. Бу қуюқ аралашмага бир неча томчи А витамини қўшиб, терининг муаммоли қисмларига енгил уқаловчи ҳаракатлар билан суртинг. Бироздан сўнг илиқ сув билан ювинг. Мойчечак дамламаси билан чайинишингиз ҳам мумкин. Бу воситалар тери мустаҳкамлигини сақлайди. Совун ишлатманг.

Юлдузлар тавсия этади!

Мавзу доирасида юлдузларимизнинг маслаҳатларини ҳам олишни лозим топдик. Ахир улар доимо омманинг кўз ўнгида ва ўз сарвиқоматлари билан қиз-жувонларнинг ҳавасини келтиришади.

100403
Раъно ШОДИЕВА
, актриса:— Мен теримни мунтазам парваришлайман. Табиий маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилишга ҳаракат қиламан. Терининг мустаҳкамлиги учун ярим стакан алоэ шарбатига, ярим стакан зайтун ёғи, 10 томчи Е витамин, 5 томчи А витаминини (дорихоналардан олиш мумкин) аралаштириб, қопқоқли шиша идишга солиб, музлатгичда сақланг. Ва эрталаб ва кечқурун аралашмадан терига суртиб туришни ҳам канда қилманг. Шунингдек, кўпроқ ҳаракатда бўлиш ҳам муҳим.

83811590Ойпопук ЭШОНХОНОВА, хонанда: — Теридаги изларни йўқотишга мумиё яхши ёрдам беради. 2-4 гр мумиёни бир чой қошиқ қайнаган сувда эритиш керак. Мумиё табиий бўлиши шарт. Мумиёни сувда тамоман эритгач, уни болалар креми (ёки бошқа парваришловчи крем)га қўшиб аралаштирамиз. Бу кремни кунига бир марта суртиш керак. Бир неча кундан кейин унинг фойдасини кўра бошлайсиз.

kristina orbakajte c8685badКристина Орбакайте, рус хонандаси: — Қандайдир парҳезларда ўтирмайман. Вазнимни назорат қиламан ва турли рақслар билан шуғулланаман. Ҳамда газсиз минерал сув ичаман. Минерал сув танадан токсинларни чиқаришга ёрдам беради ва ички тарафдан тери гўзаллигини сақлайди. Ортиқча косметик воситалар қўллашни ёқтирмайман. 

  

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка