ФИРДАВС ПАЗЛИДДИНОВ: «АЁЛЛАРНИНГ ЖОНИ ҚИРҚТА ЭМАС!»

firdavsДам олишни эркакларга чиқарган! Ёки гапим нотўғрими?! Ўйлаб қарасам, уй ишлари, пишир-куйдир, кир-чир, хуллас, асосий юмушларимизни айнан дам олиш кунларига режалаштирар эканмиз. Шундай бўлганидан кейин дугоналар билан учрашишу бирор ерга дам олгани бориш қайда дейсиз?! Устига-устак эркаклар ҳам аёлларнинг ҳордиқ чиқаришларига ўзларича норозилик билдиришади. Хўш, нега шундай? Бу ҳақда эркаклар номидан вакил бўлган хонанда, Фирдавс ПАЗЛИДДИНОВдан эшитамиз.

 Мутахассисларнинг фикрича, уй бекаси бир куннинг ўзида бир неча юз километр масофани босиб ўтади. Қизиғи, у бу ишни уйдан ташқарига чиқмай бажарар экан. Лекин аксарият эркаклар «Кун бўйи уйда ўтирасан, сенга  чарчашни ким қўйибди» қабилида иш тутишади. Сиз бунга нима дейсиз?

 Ҳақиқатан ҳам аёлларнинг тиними йўқ. Уйда ҳам бўш қолишмайди. Буни ўзимнинг рафиқамдан яхши биламан. Уй ишлари, кенжамизнинг парвариши билан бўлиб ҳамиша ҳаракатда. Ишдан эртароқ қайтиб қолсам 1-2 соатдаёқ болаларнинг тўпалонидан гангиб қоламан. Унга қараб ҳам рўзғор юмушларини, ҳам фарзандларни эплаётганига «қойил-эй» дейман. Аёлини аямайдиган эркаклар ҳақида бир нима деёлмайман. Менга қолса, бундай қилиш керак эмас. Аёлга кўп нарса шарт эмас, жиндек меҳр ва эътибор бўлса, у сизга жонини беради. Эътибор эса фақат ширин сўз билан эмас, толиққанини тушуниб, дам олиши учун имконият яратиб бериш билан ҳам ўлчанади. Қолаверса, вақти-вақти билан дам олиб турилмаса соғлиққа ҳам зарар.

– Эҳтимол фақат якшанбада эмас, масалан, ҳафтанинг бошқа кунида оилавий дам олиш керакдир?

 Албатта. Айниқса ёш болали оналарга ҳордиқ чиқариш ғоят зарур. Чунки кичкинтой парвариши толиқтиради, асаблари чарчайди. Мени шундай одатим бор, уйга эртароқ қайтсам, фарзандларим билан сайрга чиқиб кетаман. Ҳарна бир соат бўлса ҳам рафиқам дам олсин дейман-да.

–  Баъзи эркаклар уй ишларига ёрдамлашишни ўзларига эп кўришмайди. Ёки бу ҳақда гапиришдан уялишади.

 Яширмайман, уй ишларида аёлимга кўмаклашаман. Менимча, бунинг ҳеч бир ёмон тарафи йўқ. Қайтанга фойдам тегаётганидан хурсанд бўламан. Уйда эркак бажарадиган ишлар шундоқ ҳам ўзимдан ортмайди. Лекин рафиқам “Мана бу ишга кўмаклашиб юборинг” деса, йўқ демайман. Агар «бу сени вазифанг, ўзинг бажар» қабилида йўл тутсак, муносабатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Қолаверса, жуфтингиз меҳр-эътиборингизни ҳис қилиб турса, сизни янада кўпроқ ардоқлайди, ҳурмат қилади. Оиланинг ҳамжиҳатлиги ҳам шунда.

 Шу савол сира тинчлик бермайди: сиз эркаклар ўзингиз истаган пайтда дўстларингиз билан кўришасиз, тоққа, боулинг ўйнашга ёки футболга борасизлар. Лекин биз аёлларда бундай эркинлик чекланган.

 Бу масалада ҳамма эркаклар номидан гапиролмайман. Чунки бу ҳар бир оиланинг ўзида муҳокама қилинадиган, қолаверса, ҳар бир эркакнинг дунёқарашидан келиб чиқиб ҳал қилинадиган ҳолат. Ўзимдан мисол келтириб айтадиган бўлсам, турмуш ўртоғимга ҳеч қандай чекловлар қўймаганман. Истаган вақтида дугоналари билан учрашиши мумкин. Бирор жойга дам олгани борсам, албатта, оиламни ўзим билан олиб кетаман. Чунки уларсиз кўнглим хотиржам бўлмайди. Яқинларимнинг хурсандчилигини кўриб, дилим яйрайди, барча чарчоқларим тарқаб кетади.

 Аёлнинг жони қирқта дейишади...

– Бу мажозий маънодаги ўхшатиш, албатта. Аммо «жони қирқта экан» деб қийнаб қўймаслик керак. Ташқаридан кучли, матонатли кўринишлари мумкин, аммо барибир суянчиқ, далда керак. Уларда ибо-ҳаё, андиша шунчалик кучлики, туни билан гўдагига парвона бўлиб, аранг кўзини очаётган бўлса ҳам «чарчаганим йўқ» дейди. Бундай пайтларда эркак зийрак бўлса, «ўзингни эҳтиёт қил», дея жуфтига меҳр кўрсатади. Аёлларни асраш-авайлаш керак. Зеро уларнинг хатти-ҳаракати, эркакнинг муносабатига акс садодир.

 

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка