УРУШҚОҚ, ҚОЧОҚ ВА ЎЖАР БОЛАЛАР!

Улар билан тил топишиш мумкинми?

78Эътибор берганмисиз, «Ота ўғил» дея фахр билан тилга олинадиган ўғил болалар билан асосан оналар муаммога дуч келишади. Нега? Чунки эркалатадиган ҳам, уни келажакка умидлантирадиган ҳам ва «Ўғил бола тарбияси қалтис масала», дея керагидан ортиқ хавотирланадиган ҳам сиз — ўзингиз-да. Бугун руҳшунос Барно ИЛҲОМОВА билан паҳлавонлар тарбиясида муаммога дуч келган оналарнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 

«Айтганидан қайтмайдиган ўжар»

— Нега бугуннинг болалари бунақа қайсар? Айниқса, ўғил болалар. Ўз гапида қаттиқ туриб олишади. Етти яшар боламга «Компьютерни ўчириб, овқатингни еб ол», десам, «емайманман», деб ўйинга чиппа ёпишади. Яқинда овсинимга гап қайтарди. Кечирим сўра деб, қанча такрорласам ҳам, узр сўрамади. Ҳозирдан шундай бўлса, улғайгач, нима қиламан?

Лола, 27 ёш

МАСЛАҲАТ: аслида бугуннинг оналари жуда талабчан ва қайсар бўлиб бораяпти. Масалан, боғча ёшдаги боласи кўпнинг ичига кирганда уялиб катталарга салом бермаса, қаттиқ сиқувга олишади. «Кап-катта йигит бўлса ҳам, салом беришни билмайди», деб танқид ҳам қилишади. Бу кичкинтойга, айниқса, ўғил болага қаттиқ таъсир қилиб, янада ўз қобиғига ўралади. Уни доим истамаган ишга (хоҳ тўғри бўлсин, хоҳ нотўғри) ундайвериш, тарбиялаш эмас, мажбурлашдек туюлади. Демак, фарзандингизни мажбурлаб эмас, тўғри йўналтириш орқали тарбиялашингиз мумкин. Компьютер ўйинларидан чалғитиш учун қизиқроқ бошқа машғулот топиб беринг. Жадвал тузинг, қайси пайтда қайси ўйинни ўйнайди, овқатланиш, ухлаш вақти кўрсатинг унда. Ким биландир хафалашиб қолса, кечирим сўраши шартлигини эмас, нима учун муҳимлигини оддий сўзлар билан тушунтиринг. 

«Муштдек болага севишишни ким қўйибди?!»

— Ўғлим мактабни тугатаяпти. Мен унинг тиббиёт ходими бўлишиниnews 1 1
истайман. Шунинг учун академик лицейда таҳсил олиши учун ҳаракат қилаяпмиз. Аммо у касб-ҳунар коллежида ўқийман деяпти. Сабаби, синфдош қизидан ажралгиси йўқ. Ҳали ҳаётнинг оқу-қорасини билмаган бола муҳаббат нелигини қаердан ҳам тушунарди? Ўша қиздан боламни тинч қўйишини сўраб, бир неча марта гаплашдим. Буни билган ўғлим мен билан бир ҳафта гаплашмай юрди. Наҳотки келажагидан ўткинчи ҳислари юқори турса?

Шаҳло опа, 39 ёш

МАСЛАҲАТ: «Мен истайман», «Биз ҳаракат қилаяпмиз» деяпсиз. 15-16 ёшли боланинг ўз қарорлари, танловли бўлади. Нега у билан, унинг истаклари билан ҳисоблашмаяпсиз? Ҳозир мактабдан учирма бўлаётган йигит ўзини жуда катта ҳис қилаяпти. Қайсидир маънода эркинликка эришганман деб ўйлайди. Сиз эса кўнгил ишида ҳам, касб танловида ҳам унга имкон бермаяпсиз. Яхши кўришини катта фожиа деб қабул қилманг. Кимгадир кўнгил қўйса, бунинг нимаси ёмон? Ҳаммасига ўша қиз айбдор деган фикрни ҳам унутинг. Уни мажбурлаб кимдир қилиш ҳам хомхаёл. Тиббиёт соҳаси катта меҳнат талаб қилади. Агар ўзида бу йўналишга мойиллик бўлмаса, яхшиси, танловни ўғлигингизга қўйиб беринг. 

«Ота-бола келишмаса, айб мендами?»

— Уч фарзанднинг онасиман. Ўғлим ўн тўрт ёшда. Тўғриси, охирги пайтларда дадаси билан муносабати мени хавотирга солаяпти. Турмуш ўртоғим тўнғичимизга жуда қаттиққўл. «Ўғил бола ҳам шунақа лапашанг бўладими?» деб уришади. Болам эса отасидан аламзада. Иложи бўлса, дадаси билан тўқнаш келмаса... Иккисининг ўртасида гап қочмасин деб ўтираман доим. Чунки тортишув жанжалга айланиб, охири калтак менинг бошимда синади-да. «Сен болани талтайтириб юборгансан», дея эрим кўзимни очирмайди. Шу сабаб ўғлимнинг хато-камчиликларини яширишга мажбур бўламан.

Назира, 35 ёш

МАСЛАҲАТ: нега баъзи оилаларда ота-ўғил муносабатига дарз кетади? Бунинг асосий сабаби эр-хотин ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам эмаслиги. Ўғил отасининг онасига нисбатан қўпол муомала қилишидан ёки онасининг отасидан нолиши сабаб аламзада бўлиб қолади. Ёки ўсмир ёшдаги фарзанди хатоларини такрорламаслиги учун ота тарбияда қаттиқ туради. Онаси эса боласини эрининг зулмидан асраш мақсадида бағрига олади. Камчиликларини яширганингиз сари болангиз оловланиши ҳеч гапмас.  Шунинг учун улар ўртасида дўстона алоқа ўртанинг. Ота-ўғилга иккинчи томоннинг яхши фазилатларини борлигини, улар бир-бирининг ҳаётида муҳим роль ўйнашини тушунтиринг. Бирининг ёнини олиб, бирини ёмонламанг. Муаммо чиқса, ўзаро ҳал қилишларига қўйиб беринг, яъни аралашманг.

«Уйдан қочиб кетади...»

— Ўғил бола тарбияси бунақа нозик бўлади деб ўйламагандим. Ўн олти ёш болам уйдан кетиб қоладиган одат чиқарди. Нега дейсизми? Гап кўтара олмайди. Ҳали тоғасиникида, ҳали аммасиникидан қўним топади. Бизданўз ота-онасидан норози! Уни тушунмас эканмиз, ноҳақ айблармишмиз. Хато қилгач, гапирамиз, уришамиз. Гап кор қилмагач, калтак еган пайти ҳам бўлади. Лекин бари бефойда.

Муяссар опа, 42 ёш

МАСЛАҲАТ: ўғил болалар одатда қаттиқ норозилигини, исёнини уйдан кетиб қолиш билан кўрсатишади. Бу билан ота-онасини жазоламоқчи, ўзларининг нималаргадир қодирлигини исботламоқчи бўлишади-да. Ўғлигингизга аввало ишонч билдиринг, уни эшитишни ўрганинг. Ўн олти ёш болани соатлаб маъруза ўқиш ёки калтаклаш билан одам қилиб бўлмайди. Фақат тушуниш орқалигина нимагадир эришасиз. Шунда у хато қилса, ёки бирор муаммога дуч келса, атрофдан эмас, ўз уйидагилардан нажот излайди. 

«Ёлғизлигим сабаб...»

24199 10104— Бир болам билан турмушимдан ажрашганман. Ота уйимда яшаймиз. Ўғлим жуда жиззаки. Акамнинг болаларига кун бермайди. Боғчада ҳам доим унинг дастидан тўполон. Мана, бир йилга яқинлашаяпти, отаси билан ҳам кўришмайди. Собиқ қайнонам ҳар борганида мени ёмонлавергани учун юбормай қўйдим. Уйда жиянларим билан уришса, гапирсам, «Мени яхши кўрмайсиз!» дейдиган одат чиқарган. Нима қилай, тинч бўлишим учун ҳам унинг қулоғидан тортиб туришим керак-ку!

Мавлуда, 25 ёш

МАСЛАҲАТ:  биз — катталарга қараганда болалар ноҳақликка чидолмайди. Чунки улар «Нега?» «Нима учун?» деган саволларга жавоб излайверишади. Ота-оналар нима сабабдан бундай вазият юз берганини билишади. Фарзандларимиз эса ўзларича тахмин қилишади, холос. Сиз аввало «Барчасига ёлғизлигим сабаб», дея собиқ эрингизу қайнонангизни айблашдан тўхтанг. Ота-бола учрашиши учун имкон яратинг ва бундан норозиланманг. Ўғлигингиз ким биландир уришса, «Ўзи жиззаки, отасиз ўсаяпти-да», деб уни қораламанг. Ахир унинг ўз ҳақиқатлари бор. «Мен ҳеч кимга керакмасман» деган фикр хаёлига буткул ўрнашиб қолмасидан эътибор ва вақтингизни аяманг. Бўлмаса, мана шу руҳда улғайган бола билан келажакда бундан-да катта қийинчиликларга дуч келасиз. 

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка