ИККИНЧИ ХОТИНМИ Ё БИРИНЧИ ФАРЗАНД? ҚАЙ БИРИ ҚАДРЛИРОҚ?

deti brakТурмушга чиқяпсиз! Балки турмуш ўртоғингиз сизгача маълум ҳаётий тажрибага эга, уйланган ва ҳатто, биринчи никоҳдан фарзандлари ҳам бордир. Хотин собиқ бўлиши мумкин, аммо фарзандлар эмас. Сиз буни яхши тушунасиз. Аммо назарий жиҳатдан тушуниш бошқаю, шу шароитнинг ичида яшаш бошқа. Табиийки, қатор муаммолар юзага келади. Қуйида улардан айримларини ҳаётий мисоллар асосида кўриб чиқамиз.

«ЭРИМ ЎҒЛИДАН ОРТМАЙДИ»

 Турмушга чиқаётганимда эримнинг биринчи никоҳдан ўғли борлигини билардим. Аммо уни севганим учун бунга у қадар эътибор бермаганман. Эрим тўйдан олдиноқ фарзандини жуда яхши кўришини ва ундан ҳеч қачон воз кечмаслигини айтганди. Тўйдан бир ҳафта ўтар-ўтмас у ўғлини таништириш учун олиб келди. Эрим у билан кўп вақтини ўтказади, икки гапининг бирида уни эслайди, дам олиш кунлари унинг олдига чопади. Мен янги келинчак эса қайнона-қайнотамнинг хизматидан ортмайман. Эрим билан бир жойга сайр учун чиқиш ҳам орзу. Чунки унинг бутун бўш вақти ўғли билан банд. Нима қилсам экан-а?

МАЛОҲАТ, Тошкент шаҳри

SUG’DIYONA: Нима қилишингиз кераклигини балки руҳшунос ёки оилашунос мутахассис айтар. Мен оддий бир аёл сифатида эрингиз яхши ота эканини таъкидлай оламан, холос. Ўзингиз ҳам фарзандли бўлсангиз, билингки, эрингиз ҳеч қачон уни ташлаб қўймайди ва ундан воз кечмайди.

РУҲШУНОС: Албатта, тўйгача бир-бирингизга кўпроқ эътибор бергансиз. Аммо бирга яшай бошлагач, ҳаёт ўз оқимига тушади. Энди иш, рўзғор ташвишлари, ота-она, қариндош-уруғ, фарзандлар ва дўстлар учун вақт ажратиш керак. Сиз бир умрга турмуш ўртоғингиз учун оламнинг маркази бўлиб қолмайсиз-ку. Агар эрингизнинг ўғли билан учрашиши сиз учун муаммо даражасига кўтарилган бўлса, демак, сиз уни қизғонаяпсиз. Ёш болага рашк қиляпсиз. Айтиш мумкинки, бу ноўрин рашк. Турмуш ўртоғингизнинг ҳаётида сизнинг µам, ўғлининг µам ўз ўрни бор. Бу икки ўрин ҳеч қачон бир-бири билан рақобатлашолмайди. Яхшиси, у болага меҳр беришга уриниб кўринг. Ахир, тўйгача унинг борлигини билгансиз-ку.

«БОЛА БАҲОНА, ДИЙДОР ҒАНИМАТ»

  Эримнинг биринчи турмушдан икки фарзанди бор. Тўйимиздан кейин уларниdevoshki
кўргани унча кўп бормасди. Алимент тўларди, каттароқ харажатлари чиққанда қарашиб юборарди. Яна туғилган кунларида совғалар… Хуллас, ҳаммаси меъёрда эди. Орадан бир неча йил ўтди, мен ҳам иккита фарзанд кўрдим. Бу орада қайнонам билан муаммолар пайдо бўлди. Эрим эса негадир болаларини тез-тез йўқлайдиган, улар билан кўп вақт ўтказадиган бўлиб қолди. Назаримда, у бола баҳона биринчи хотини билан учрашяпти. Чунки тунов куни уларнинг аллақайси кафеда бир дугонам кўрибди. Болалар билан тушлик қилишаётган экан. Наҳотки эрим мени ташлаб, биринчи хотинига қайтса?

ФАРИДА, Самарқанд шаҳри

SUG’DIYONA: Кўпчилик аёллар эрларининг биринчи турмушидаги фарзандлари билан мулоқот қилишини исташмайди. Сабаб, бола баҳона эри биринчи хотини билан мулоқот қилади, деб ўйлашади. Фарзандларнинг аҳволини сўрашлар, бетоб бўлса, бирга касалхонада  тонг оттиришлар, бола учун муҳим тадбирлар, саналар (мактабни битирув кечаси, институтга имтиҳон топширадиган кун…)да унинг ёнида бирга бўлишлари... Аммо бир боланинг ота-онаси бўлгач, учрашмасликнинг, бир-бирини йўқ деб ҳисоблашнинг ҳам иложи йўқ.

РУҲШУНОС: Эрингизга ишонасизми? Агар ишонмасангиз, сизга фақат вақт ва тийрак ақл ёрдам бериши мумкин. Лекин табиатан рашкчи аёл бўлсангиз, эрингизнинг аҳволига вой. Сиз уни нафақат биринчи аёлига, умуман, ҳамма аёлларга рашк қилишингиз тайин. Бу ерда болаларнинг ҳеч айби йўқ. Улар сабаб ҳам, баҳона ҳам бўлолмайди. Ҳаддан ортиқ бадгумонлигингизнинг сабабларидан яна бири – ўзингизга нисбатан ишончнинг етишмаслиги. Ўзига ишонган аёл эри уни ташлаб, биринчи хотинига қайтиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайди. Агар жозибангиз ва мафтункорлигингизга шубҳангиз бўлса, ўзингизни парваришланг, ширинсўз бўлинг, қайнонангиз билан муносабатларингизни йўлга қўйинг, хуллас, ортиқча ваҳималар билан эрингизни уйдан бездирманг.

«ТУҒИШИНГНИ ИСТАМАЙМАН!»

kak-naladit-otnosheniya-s-muzhem-ch4-kak-ne-rugatsya-s-muzhem2– Ҳар ким оила қураётганида ували-жували бўлишни орзу қилади. Мен ҳам шундай ниятлар билан турмушга чиққандим. Аммо биринчи турмушим бефарзандлик туфайли узоққа бормади. Иккинчи бор уч фарзанди билан ажрашган одамга тегдим. Оз фурсат ўтмай, ҳомиладор бўлдим. Қувончим чексиз эди. Аммо эрим кутилмаганда сени туғмас аёл деб ўйлаб уйлангандим. Менга уч фарзанд етади, болани олдирасан деб туриб олди. Қанақасига оналик бахтидан воз кечишим мумкин? Бошқа томондан, айтганини қилмасам, эрим мени қўйиб юборади, болам отасиз ўсади. Мени ёмон кўрсанглар ҳам айтай, эримнинг фарзандларини кўргани кўзим йўқ! Ўшалар бўлмаганида, эрим боламни туғилмаёқ нобуд қилиш фикрига тушмасди.

ГУЛБАҲОР, Денов шаҳри

SUG’DIYONA: Оила қураётганингизда эрингиз сизга нима учун уйланаётганини билмаганмидингиз? У айнан туғмаслигингиз учун сизни танлаганини айтмаганмиди? Агар айтмаган бўлса, умуман номард одам экан. У фарзандингизга оталик қилишга арзимайди. Бу менинг шахсий фикрим. Хўш, мутахассис нима деркин?

РУҲШУНОС: Албатта, аҳволингизни тушунаман. Эрингизнинг фарзандларини ёқтирмаслигингиз табиий ва бунга ҳаммадан ҳам турмуш ўртоғингиз айбдор. Аммо тўйдан олдин шу масалани кўтариб, муҳокама қилиб олиш керак эди. Бошқа томондан олиб қараганда, фарзандингиз дунёга келгач, вазият ўзгариши мумкин. Эрингиз болаларини яхши кўрар экан, туғилажак гўдак ҳам унинг фарзанди. Кўргач меҳри тушади, албатта. Сизни бола билан ташлаб қўймайди. Фақат болам туғилса эрим у фарзандларидан совийди, деб хомтаъма бўлманг. Ҳа, у сизнинг болангиз билан кўпроқ вақтини ўтказади, чунки сизлар билан бирга яшайди. Аммо тўнғичларини аввалгидек севишда давом этаверади. Нима бўлганда ҳам, сизни бўлажак оналик бахти билан табриклайман ва эрингизнинг туғилажак фарзандига муносабати ўзгаришидан умидворман. Балки у икки оиладаги фарзандлар ўртасида сарсон бўлиб қолишдан қўрқаётгандир. Эркаклар бу масалада шунақа қўрқоқ бўлишади. Бироқ ишончим комилки, бу ўтиб кетади ва ҳаммаси яхши бўлади.

«СИЗ ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ»

 Модомики, турмуш ўртоғингиз биринчи оиласидан фарзандларини жуда яхши кўрар ва улар билан алоқани узмас экан (бунинг ёмон томони йўқ, аслида), сиз оилавий муҳитни яхшилаш ва турмуш ўртоғингизга муҳаббатингизни намоён этиш учун унинг фарзандлари билан муносабатларни тўғри йўлга қўйишингиз керак. Бусиз иложи йўқ. Аммо ҳаммасида меъёр ва самимийлик бўлиши керак. Уларга ортиқча меҳрибонлик ва сохта эътибор кўрсатманг, бола буни сезади, сиздан кўнгли совийди. Яхшиси, аста-секин у билан тил топишишга ҳаракат қилинг. Дарслари, келажакдаги режалари билан қизиқинг. Фақат қимматбаҳо совғалар бериб, боланинг меҳрини сотиб олишни асло ўйламанг. Бу билан кичкинтойда ўзингизга нисбатан истеъмолчи муносабатини шакллантирасиз. Яъни у совғалар учун сиз билан мулоқотда бўлади, холос. Қўлингиздан келса, уни яхши кўринг. Унутманг, маълум бир ёшга етгач, у ҳаммасини таҳлил қилиб кўради ва сизнинг ниятингизу интилишларингизни тўғри баҳолаб, миннатдор бўлади.

Руҳшунос Раъно АСОМОВА билан ҳамкорликда Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка