ТЎЙДАН АВВАЛ ДАВОЛАНИШ КЕРАКМИ?

1316296680 13 www.nevseoboi.com.ua«Ҳозирги қизларга ҳайронсан, турмушга чиқмасидан олдин бинойидек юришади-ю, тўйдан кейин гоҳ боши, гоҳ бели оғриб қолади. Ҳомиладор бўлиб, тўққиз ой «боши касалдан» чиқмайди-я?!»  Таҳририятимизга қўнғироқ қилган онахон ушбу сўзларни айтиб, фарзанд кутаётган келинидан роса шикоят қилди. Эмишки, бу каби воқеалар янги келинчаклар орасида кўплаб кузатилаётган экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Балки тўйдан олдин даволаниш керакдир? Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Мутахассисимиз – тиббиёт фанлари номзоди Муяссар Назирова.

«КЕЛИНПОШША, ЯНА ТОБИНГИЗ ЙЎҚМИ?!»

Дарахтни илдизи билан бошқа ерга кўчирсангиз униб-ўсадими? Албатта, агар уни парваришлаб, эътибор кўрсатсангиз! Янги келинчакка ҳам шу каби парвариш лозим.  Зотан ҳар бир оиланинг туриш-турмуши ўзгача. Табиийки, бошқа тартиб-қоидалар мавжуд ҳонадонга мослашгунича бироз эсанкирайди, янги шароитга кўниккунича вақт керак бўлади. Эрта туриб, кеч ётса, уялганидан тўйиб овқатланмаса, кун бўйи тиним билмаганидан кейин иммунитети пасайиб кетади-да. Бу эса турли касалликлар юзага чиқиши учун етарли асосдир.

САБАБЛАРИ...

Ҳар қандай соғлом организм ҳам янги шароитга кўникиши учун маълум босқични босиб ўтади. Агар бу даврда руҳий сиқилиш, асабийлик, оёқдан зах ўтиши, совқотиш ёки тартибсиз овқатланиш кабилар юз берса, организмда бирор ўзгариш пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча, қайноналар келинларнинг камқонлигини танқид қилишади. Танангизга ўйлаб кўринг, атрофидагилардан тортиниб, тўйиб овқатланолмаганидан кейин келинчак камқон бўлмай нима бўлсин? Қолаверса, янги кун тартибига мослашгунича меъда фаолиятида ҳам ўзгаришлар юз беради. Бош оғриғи, ҳолсизлик, ётоқчилаш ҳам организмнинг зўриқиши, толиқиши натижасида юз беради.

«ҲОМИЛАДОР БЎЛГАНИДАН БЕРИ КАСАЛ...»

Ҳомиладорлик аёл организми учун синовдир. Бу даврда бўлажак онанинг организмда ўзгаришлар кечиши меъёрий ҳолат саналади. Ҳатто айрим қайноналар норозилигига сабаб бўлувчи токсикоз ҳам аслида керак нарса. Келинингизда токсикоз бошландими, билингки ҳомила яхши ривожланаяпти, аёл организми эса ҳомиладорликка бошқоронғулик тариқасида жавоб қайтараётган бўлади. Тўғри, баъзида токсикоз узоқ давом этиши ёки оғир кечиши мумкин. Бу асосан ошқозон-ичак фаолияти, буйрак ёки жигарда бирор ўзгариш бўлса юз беради. Шунингдек, ҳомила ривожланиши билан бачадон ҳам катталашиб, ушбу аъзода моддалар алмашинуви бузилади. Ўнг буйракка зўриқиш тушиб, безовталиклар келиб чиқиши мумкин. Организмда қон айланиш тизими икки ҳисса ишлаши эса юракка таъсир этади. Мана шу каби ҳомиладорликка ҳос ўзгаришлар келинчакни ҳолсиз ёки ланж кўрсатиши мумкин.

ТЎЙДАН ОЛДИН ШИФОКОР КЎРИГИ ШАРТМИ?

Бу савол аксарият оналарни ўйлантириши рост. Агар қизингиз болаликда ёки ўсмирлик пайти сариқ касал билан оғриган, цистит ёки буйрак шамоллаши каби хасталикларга чалинган бўлса, мутахассис кўриги зарар қилмайди. Шунингдек, тиш ва милклар яллиғланиши, кўриш қобилиятининг сутстлашиши, терига турли тошмалар тошиши кузатилган бўлса ва тез-тез қайталанса, шифокорга мурожаат қилинг. Бунда организмдаги безовталиклар ўрганилиб, керакли муолажа буюрилади.

ГИНЕКОЛОГГА БОРИШ КЕРАКМИ?

Ҳайз цикли тартибсиз бўлиб, ойкунлари оғриқли ёки кўнгил айниши, қайд қилиш каби ҳолатлар билан кечса, гинеколог кўриги талаб этилади. Зеро, ҳайз цикли тартиби келгусида ҳомиладор бўлишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, оила қуриш остонасида турган қизларнинг оналари ажралмалар ҳолати, миқдори, ранги ҳақида аҳён-аҳёнда суриштириб туришлари зарар қилмайди. Боиси 14-15 ёшли қизларда ҳам бачадон кистаси аниқланиб, шифокор кўригидан тортинганлари учун турли асоратлар билан кузатилмоқда.

МАММОЛОГ-ЧИ?

Агар жинсий аъзоларда сурункали шамоллаш бўлса, бу кўкрак безларида ҳам акс этиши мумкин. Шу сабаб турмушга чиқмаган қизларда ҳам кўкрак безининг қаттиқлишиши, хавфсиз ўсимталар юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Борди-ю қизингиз кўкрак соҳасида оғриқ ёки бирор безовталикдан шикоят қилса, албатта, маммолог мутахассис кўригига олиб боринг. Айрим аёллар каби “турмушга чиқса ўтиб кетади” деган фикр бу борада ўринли эмас.

“ИССИҚ УКОЛ” ШАРТМИ?!

Гоҳида қизини турмушга бераётган оналар тўйдан сўнг тезроқ “бўйида бўлсин” деб “иссиқ укол” муолажасини ўтказишади. Бу турдаги муолажа кальций хлор инекциясини томирга юбориш билан амалга оширилиб, фақат шифокор кўрсатмасига биноан шамоллаш ҳолатларида антиаллергик чора сифатида тавсия этилади. Мазкур муолажанинг ижобий тарафлари қаторида салбий таъсири ҳам йўқ эмас. Билиб-билмай олинган муолажа эса нормал ҳолатдаги организмни издан чиқариши мумкин. Бунинг устига бир марталик укол ҳеч қандай натижа бермайди. Агар зарур бўлса, шифокор кўрсатмаси билан кераклича даволаниш лозим. Қолаверса, иммунитетни ошириш, камқонлик ва қувват бўлиши учун бериладиган турли витаминларга ҳам чалғиманг. Ҳар бир дорининг ўзига ҳос ножўя таъсири бўлиши мумкин. Тўғри, жиддий ўзгаришлар яққол кўзга ташланмайди. Аммо тўйдан кейин ҳомиладор бўлишда таъсир этмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

ЙИГИТЛАР ҲАМ ДАВОЛАНАДИМИ?

Оила қуришга тайёрланаётган йигитлар ҳам саломатликларида бирор ўзгариш бўлса, керакли муолажа олишлари шарт! Масалан, пешоб ажратиш вақти ачишиш ҳиссининг бўлиши, баданга турли тошмалар тошиши, буйрак ва ошқозонда ўзгариш, жинсий аъзоларда оғриқ кузатилса, албатта, мутахассис кўригидан ўтишлари зарур.

ТИББИЙ КЎРИК МАЖБУРИЙ

Янги бунёд этилаётган оилада соғлом фарзандлар туғилиши учун эр-хотин соғлом бўлиши керак. Айнан шу мақсадда ирсиятга таъсир этувчи бешта касаллик бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши белгиланган. ОИВ вируси, сил, гиёҳвандлик, руҳий ва тери-таносил хасталикларига оид текширувлар туман поликлиникалари, туман ва шаҳар диспансерларида ўтказилади. Никоҳланувчи ёшлар икки хафта ичида тиббий таҳлилларни топширганларидан сўнг, уларга тегишли тиббий хулосалар тақдим этилади.

Самира Улуғбекова тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка