ХОНА ГУЛЛАРИНИНИНГ ЁЗГИ ПАРВАРИШИ

4f4186c4be9aa449c5d321bc7ebeЁзда гулларни парваришлаш ҳам бир санъат. Бу борада муайян қоидаларга амал қилиш даркор. Масалан, гулларингизнинг гуркираб ўсишини таъминлаш учун энг ёруғ жойни танлаш, ёзда эса жанубга қараган дераза олди гуллар учун ўлим билан баробарлигини унутмаслигингиз лозим. Фақат тонгги ва кечки қуёш нурлари бундан мустасно...

Гул парваришини эндигина бошлаган аёлларимиз пальма ёки ёронгул (герань)ни хона марказига гул қўядиган махсус баланд тагликка жойлаштирган маъқул, деб ўйлашади. Бу қарорингиз хона чиройини таъминлар, бироқ гулларнинг эмас. Ғира-шира қоронғу жойга қўйилган ўсимликлар барглари букилиб, гулнинг нафислиги йўқолади. Мутахассисларнинг аниқлашича, катта бўлмаган хонанинг битта деразали токчасидаги ёруғлик бор-йўғи 5 фоиз. Ҳатто 6х4 м ўлчамли икки деразали хонанинг ёруғлиги ҳам 5-10 фоизни ташкил этаркан. Уй бурчагида эса қоронғулик хукмронлиги сабаб кўчадан тушадиган ёруғлик 1 фоиз.

Қай бирини қаерга жойлаштириш керак?

  • Манзарали ўсимликларни дераза қаршисидан 1,5 м узоқликда, аниқроғи, ёруғлик етарли бўлган ойнанинг чап ва ўнг тарафига жойлаштириш керак.
  • У қадар қоронғу бўлмаган бурчакларга сояга чидамли — аспидистра, филодендрон, кливия, фикус, бегония каби ўсимликларни танлаш мумкин.
  • Ёруғсевар — алоэ, гастерия, гаворция, толстянка, кактус, гулловчи азалия, кринум, гиппеаструм, қўнғироқгул, атиргуллар, фуксия, кала, колеусларни махсус тагликка жойлаштирилган гулларни дераза олдига ёки токчага қўйиш керак.
  • Кактусларнинг илдизи қуёшда куйишининг олдини олиш учун уларни қумли қутиларга жойлаш мумкин.
  • Араукарияни ним қоронғу жойга қўйиш керак.
  • Олеандр тўғри тушадиган қуёш нурини яхши кўргани боис ёзни кўнгилдагидек ўтказади. Жазирамада ҳам бу ўсимлик илдизи намликни яхши сақлайди.
  • Арабча жасмин, атиргул очиқ қуёшли ҳавони яхши кўради. Бу ўсимликларнинг узоқ гуллашини истасангиз, ёруғлик, тоза ҳаво, тонг шабадаси билан таъминланг.
  • Тропик ўрмон ўсимликлари бўлмиш папоротник, фиттония, фикус, стефанотис каби ўсимликларни салқин жойда қолдирганингиз маъқул.

Янги тувакка кўчириш

  • Ёзда ўсимликларга эрта тонгда сув қуйган маъқул. Чунки гул кун давомидаги иссиқликка захира тўплаб олади. Бордию қуйилган сув тупроқ юзасида сўрилмай қолса, демак, илдиз тувак тагига тушадиган йўлни беркитиб қўйган. Бундай ҳолда ўсимликни катта тувакка кўчириш керак.
  • Тувакдаги тупроқнинг жуда тез қуриши ҳам ўсимликни бошқа тувакка кўчириш кераклигидан дарак.

Тавсиялар

  • Агар тувакдаги тупроқ қатлами оқариб қолса, билингки, ўсимликка «қаттиқ» сув (яъни водопровод суви) қуйяпсиз. Ҳеч қачон гулларни совуқ сув билан суғорманг. Уларга хона ҳароратидаги, тиндирилган сув қуйиш керак.
  • Гул елвизакда турса, унга кечқурун сув қуйманг. Йўқса, илдизи чириши мумкин.

Қайси хонага қандай гул танлаган маъқул?

  • Ним қоронғу, совуқ ва ҳавоси қуруқ уйга териси қалин, чидамли ва барглари силлиқ гуллар — аспидистра, қизил баргли бегония, бильбергия, лигиструм, сансевиерия, плющ, традесканцияни танлаш мақсадга мувофиқ.
  • Нам ва илиқ хоналарга нозик баргли ўсимликлар — аукуба, шоҳона бегония, камнеломка, монстер, папоротник, спарманния, сциндапсус, цианотис, циперус, фикус, циссус каби гуллар тўғри келади.
  • Ёруғ, илиқ уйларда гулдор, ранг-баранг баргли гуллар — кротон, колеус, бересклет, гулдор фикус, калатею, марант, абутилон, агапантус, бальзамин, гулловчи бегония, эписция, примула, бинафша, пеларгония, кала яхши ўсади.
  • Иссиқ, қуруқ ва ёруғ хонада суккулент ва кактус яхши ривожланади.

Ёдда тутинг!

  • Қаттиқ баргли ўсимликлар секин ўсади ва ёруғ жойда ўзини эркин ҳис этади. Улар ҳароратнинг кескин ўзгариши ва қуруқ ҳаводан азият чекмайди.

Нозик баргли ўсимликлар тез гуркирайди. Бироқ тўғри тушадиган қуёш нурига дош беролмайди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка