ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА ҚАНДАЙ ЧОРАЛАР КЎРИШ КЕРАК?

srk6

Ёзнинг жазирамасида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрайди. Чунки иссиқ кунларда озиқ-овқат маҳсулотлари тез бузилади. Қолаверса, дам олиш масканларига борганимизда турли-туман овқатларни аралаштириб истеъмол қиламиз ва натижада ошқозонимизни қийнаб қўямиз.

Кўпайган бактериялар сабабчи

Заҳарланишга ошқозон-ичак тизимида маълум бактерияларнинг кўпайиб кетиши сабабчи бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бунда ошқозон ва ичакда «ачиш» содир бўлади.

Сут маҳсулотларидан заҳарланиш асоратлари ярим соатдан кейин ўзини билдира бошласа, мевалардан заҳарланиш натижасини 2-3 соатдан кейин кўришингиз мумкин. Гўштли ёки ёғли овқатлар эса секин ҳазм бўлгани боис 3-6 соатдан кейин таъсири сезилади.

Кўнгил айниши, қайт қилиш орқали организм ўзидаги зарарли нарсаларни чиқариб ташлашга ҳаракат қилади.

Баъзи ҳолларда ич кетиши, бош оғриши, тана ҳарорати кўтарилиши кузатилади. Аммо бу ҳар доим ҳам учрамаслиги мумкин. Ўз ҳолатини тушунтириб бера олмайдиган болаларда эса:

  • ич кетиши, қайт қилиш;
  • ланжлик, ётиб олиш, ранги ўзгариши;
  • оғзидан ёмон ҳид келиши;
  • қорни шишиши, қорин ғулдираши;
  • унча юқори бўлмаган иситма чиқиши;
  • иштаҳа йўқлиги ёки ортиқча сув ичиш кузатилади.

Заҳарланишни оддий беҳузурликка йўйманг ва мустақил равишда даволашга ҳам ҳаракат қилманг.

Заҳарланишда биринчи ёрдам

  • Заҳарланганда қайт қилиш орқали ошқозонни тозалаш лозим. Агар беморнинг кўнгли айнимаётган бўлса, унга сув ичириш лозим (болаларга 1-2 стакан, катталарга 2-3 стакан). Сўнг қошиқ билан тилнинг илдизига босиб, қайт қилдиринг. Бундай ҳолатда дори ичишнинг фойдаси йўқ. Чунки дори ҳазм бўлиб улгурмайди.
  • Ошқозонни тозалагандан сўнг сорбент-дори (фаоллаштирилган кўмир — дорихоналарда мавжуд) ичиш лозим.
  • Ич кетаётган бўлса, ичак тизими ҳам тозаланиши керак. Шунинг учун дарров ич қотирадиган нарсалар, дори воситалари қабул қилиш тавсия этилмайди. Фақат «бўш» ҳожатга чиққанда ёки қорнингиз бўшаганини ҳис қилганингиздан кейингина ич қотирадиган воситалар қабул қилинг.
  • Бош оғриғи ва тана ҳароратининг ошиши ҳам танадаги заҳарланиш асоратлари йўқолганидан кейин ўтиб кетади. Агар қайт қилгандан кейин ҳам тана ҳарорати тушмаса, «Тез ёрдам» чақириш лозим.
  • Кўпроқ суюқлик ичинг, аммо газли, ширин ичимликлар истеъмолини чеклаб турганингиз маъқул.
  • Заҳарланишдан кейин бир неча кун мобайнида ҳўл мева емаслик ва қайнатилган, енгил овқатлар ейиш, яъни парҳез қилиш лозим.

Зудлик билан «Тез ёрдам» чақиринг!

  • Ич қотирадиган дори воситалари ичганингиздан сўнг 1-2 соат ўтгач ҳам ич кетиши тўхтамаслиги ичак инфекцияси (дизентерия)дан далолат бўлиши мумкин.
  • Буйрак, жигар ва бошқа ички аъзолар атрофида оғриқ ҳис қилсангиз.
  • Қаттиқ бош оғриғи. Бу кўпгина касалликларнинг аломати ҳисобланади. Одатда заҳарланганда бош оғриқ киши қайт қилиши билан ўтиб кетади.
  • Юқори тана ҳарорати, ортиқча терлаш, нафас етмаслиги ва заҳарланишга хос бўлмаган ҳолатлар. Чунки бу заҳарли ёки заҳарли кимёвий воситалар билан ишланган маҳсулотлар (қўзиқорин, нотўғри сақланган консервалар ва ҳ.к.) билан заҳарланиш содир бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Эҳтиёт бўлинг!

Кўкатлар. Ёз таомларини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кўкатларни истеъмол қилишдан аввал бир неча маротаба яхшилаб ювинг.

Тухумда сальмонеллез бактерияси яширин бўлиши мумкин. Шу сабабли нонуштага тухум қайнатмоқчи бўлсангиз, уни 7 дақиқа қайнатинг, қовурмоқчи бўлсангиз, 5 дақиқадан кам вақт қовурманг. Шунингдек, хом тухумдан тайёрланган маҳсулотларни (масалан, кремлар) истеъмол қилиш ҳам тавсия этилмайди.

Картошка. Янги чиққан картошка ҳеч қандай заҳарланишга олиб келмайди. Аммо эски, ўтган йилги картошкани истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг.

Пишлоқ. Айниқса, ҳомиладор аёллар юмшоқ пишлоқлар истеъмол қилмаганлари маъқул. Чунки пишлоқда Listeria бактерияси бўлиши мумкин. У эса ҳомила тушишига олиб келади.

Музқаймоқ. Эриб қолган ёки эриб, қайта музлатилган музқаймоқларни еманг.

Кавсар АСҲОБОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка