Суғдиёна АЗИМОВА & Шоҳрух МУСАЕВ. Гўзаллик салонидан экрангача бир қадам?!

IMG 9724Уни Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Лайлоимсан» қўшиғига ишланган клип машҳур қилди. Бирин-кетин суратга тушган фильмларида эса актрисалик маҳоратини намоён қилаяпти. Ваҳоланки, санъат ҳақида ҳеч қачон хаёл қилмаган. Аммо асосий соҳаси ҳам ижодкорликдан йироқ эмас. Визажист, актриса Суғдиёна АЗИМОВА ва унинг дўсти, ҳамкасби Шоҳрух МУСАЕВ лойиҳамизнинг галдаги меҳмонлари.

Суҳбатга яқин дўстим билан бораман дегандингиз, демак бу?..

Суғдиёна Азимова.: — Яқин дўстим, ҳамкасбим, сирдошим Шоҳрух Мусаев. Танишганимизга икки йилча бўлиб қолди. Иккимиз худди опа-укадекмиз. Ҳаётда укам йўқ деб юрардим. Шоҳрух вояга етган оилада эса уч ўғил, қиз фарзанд йўқ. Мен унга опаман. Қолаверса, бирга ишлаймиз. Ҳазилкашлиги ҳам бор. Хатти-ҳаракатимни шундай кўрсатиб берадики, худди ўзимга кўзгу тутгандек бўламан.

— Қай тариқа танишиб қолгансизлар?

Шоҳрух Мусаев: — Суғдиёна ҳақида эшитгандим-у, аммо шахсан таниш бўлмаганман. Иккимиз бир соҳа вакили бўлганимиз учун бажарган ишлари тўғрисида тасаввурга эга эдим. Лекин атрофдагиларнинг унга нисбатан фикрларини эшитиб, қандайдир салбий фикрга борганман. Бир куни у гўзаллик салонимизга келди. Шунда ҳам уни танимаганман. Суҳбатлашиб, яқиндан танишгач, Суғдиёна Азимова шу қиз эканлигини билганман.

— У ҳақда салбий фикрда эдим дедингиз. Танимаган одам ҳақида ҳам нотўғри фикрга бориш мумкинми?

Ш.М.: — Четдаги гап-сўзларни эшитиб, сал қолса, уларга ишониб қолай, дебман. Аслида, Суғдиёна жуда меҳнатсевар, тиришқоқ, тўғрисўз қиз. Шуни алоҳида таъкидлашни истардим, у – ўз касбининг устаси. Яъни визаж бўйича маҳоратли мутахассис.

Суғдиёна суратга тушган фильмлар ҳақида нима дейсиз?

Ш.М.: — Шу пайтгача Суғдиёна иштирок этган фильмлар орасида «Нафрат» картинасини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Шу киноасардаги образи ҳақиқатан ҳам ҳаққоний чиққан. «Лайлоимсан» клипидаги роли ҳам маҳорат билан ижро этилган.

Дарҳақиқат, кўпчиликка манзур бўлган «Лайлоимсан» клипидаги ролингиз ҳақида сўрасам, бу актрисалик фаолиятингиздаги биринчи ишингизмиди?

С.А.: — Йўқ. Ундан аввал ҳам бир нечта клипларда суратга тушганман.

Бемор қиз образини яратиш учун сочингизни қирдирганингиз ростми?

С.А.: Грим аъло даражада бажарилганидан сочим олингандек кўринган бўлса керак. Ўшанда сочим орқага йиғилган ва беморнинг ҳолатини ифода этувчи грим қилинган. Лекин сочимни қирдирмагандим. Аҳамият берган бўлсангиз, ҳинд кино ижодкорлари томонидан яратилган «Зулмат» фильми қаҳрамонига яқин қиёфа ишланган.

Эндигина санъатга кириб келаётган қизни руҳий изтиробда бўлган беморниIMG 9745
яратиш чўчитмаганми? Биргина хато кейинчалик қимматга тушиши мумкин эди.

С.А.: — Йўқ, қўрқмаганман. Клипмейкер Наримон Султонхўжаев ижро этишим керак бўлган ролимни тушунтириб, аниқ вазифани белгилаб берган. Санжар Маткаримов эса «Фотон» ва «Зулмат» фильмларининг томоша қилиб, қаҳрамонларининг юз мимикасини ўрганишимни айтган. Актёрлик маҳоратимни эса Муҳаммадали Искандаров кашф қилолди. Унинг ёрдами билан ижромни тугаллай олдим.

Актрисалик – хоббингиз, тўғрими?

С.А.: — Ҳа! Асл касбим – визажист билан боғлиқ.

— Визаж билан шуғулланган қиз қандай қилиб кинога келиб қолди?

С.А.: — Санъат соҳасига дугонам Муниса Ризаева сабабчи бўлиб кириб келганман. Хонанда Хусан клип суратга олаётгани ва сценарийга мос қиз қидиришаётганини айтганида, Муниса мени тавсия қилган. Шу тариқа Наримон Султонхўжаев билан танишдим. Кейин бирин-кетин клипларга таклиф қила бошлашди. «Лайлоимсан» клипигача актрисалик соҳасига жиддий қарамагандим. Аммо мана шу ролимдан сўнг санъатга қизиқишим ортди.

Ҳар бир актрисанинг ўз «имзо»си бўлади. Сизда бу кўз билан ишлаш техникасидир. Балки иқтидорингизни янада ривожлантириш учун шу соҳада билим оларсиз?

С.А.: — Институтда ўқишни хоҳлайман. Аммо вақт масаласи муаммо-да.

Ҳар сафар қўнғироқ қилганимда, шундай дейсиз?

С.А.: — Тўй-хашам, тадбирлар кўп. Келинчакларга пардоз қилиш, соч турмаклаш асосий ишим.

Устоз санъаткорлар берилган ролга бир неча ойлар давомида тайёрланишади. Сизни тинглаб, худдики «Мана, роль ижро этсанг бўлди» дегандек маънони тушунаяпман?

С.А.: Ростини айтсам, бирор-бир актрисанинг ижросини ўзим учун кумир, деб билмайман. Бунинг учун янги чиққан фильмларни томоша қилиш, ўрганиш, кузатиш керак. Менда эса юқорида айтганимдек, вақт етишмайди. Адабиётлар билан танишишга ҳам фурсат тополмайман. Лекин сиз айтгандек, «Ўйнаш керакми, ўйнайвераман» қабилида ёндашмайман. Ҳар бир ролимга тайёргарлик кўраман, қаҳрамонимни ўзимдан ўтказаман. Ҳолатига киришга ҳаракат қиламан.

— Шоҳрух, сизнингча, Суғдиёнага қандай роллар кўпроқ ярашади?

Ш.М.: Кўпроқ драматик ролларни ижро этса дейман. Кучли ҳиссиётларни ифода этадиган образларни маромига етказа олади, назаримда. Кўз қарашлари билан қаҳрамонининг дардини етказишни уддалайди. Айрим актрисаларнинг ижросини кўрсангиз, тушкунликка тушган аёлни гавдалантираётган бўлишади-ю, кўзида ёш бўлса ҳам, юзи кулиб туради.

Бир кун келиб вижазистликни йиғиштираман, актрисалик билан жиддий шуғулланмоқчиман деса-чи?

Ш.М.: Менимча, бундай қилмайди. Чунки кино унинг учун хобби. Асосий касбига меҳри бўлакча. Пардоз, соч турмакларини яратиш ҳам санъатнинг бир тури. Ижодкор бўлмаган одам бу ишларни уддалай олмайди.

Шоҳрухнинг сўзларига қўшиласизми?

С.А.: — Чиндан ҳам кино оламига шўнғиб кетмасам керак. Қолаверса, бугун ёш актрисалар етарлича бор.

Ҳали сиз ҳам ёшсиз, нега ўзингизга бундай баҳо бераяпсиз. Талабгор актриса эканлигингизга шубҳангиз борми?

С.А.:  Мен ўзимни талабгор актриса, деб билмайман.

— Нима учун? Фикрингизни ойдинлаштирасизми?

IMG 9845С.А: — Биласизми, бирор-бир гримсиз, фақат ҳис-хаяжон билан ифода этиладиган роль яратсам, дейман. Жиддий, юки бор образларим бўлишини истайман. Йиғлаганда «пиқ-пиқ» қилиб эмас, ҳақиқатан дод солсам... Ҳали ундайлари бўлмади. Шунга ҳам юқоридаги гапни айтдим. Ёш актрисалар орасида Шаҳло Темировада ҳиссиётлар билан ишлаш техникаси юқори. Ўзи билан яқиндан таниш бўлмасам-да, ролларини ҳурмат қиламан. 

Болалигингизда бугуннгизни қандай хаёл қилардингиз?

С.А.: — Кичиклигимда шўх-шаддод ва тўпалончи қиз бўлганман. Ўғил болалар билан кўпроқ дўстлашганим учун ҳаракатларим ҳам қизлардек нозик эмасди. Мактабда она тили ва адабиёт фанини хушламасдим. Менга фақат жисмоний тарбия бўлса бўлгани эди. Буни қарангки, орадан йиллар ўтиб, хаёлимга келтирмаган ишлар бўлиб кетди. Ортимга назар ташласам, инсонни қалби пок, нияти ҳамиша тоза бўлиши керак экан, шунда ҳаёти ҳам изига тушиб бораверкан деган хулосага келаман.

Театрга тушиб турасизми?

С.А.: Ростини айтсам, спектакль премьераларига бормайман. Бу менинг энг катта хатом. Тан олиш керак, театр ва кино актёрининг ўртасида катта фарқ бор. Саҳна кўрган актриса ҳар томонлама чархланган бўлади. Қанийди имконим бўлса, барча спектаклларни қолдирмай томоша қилардим.

Иш жараёнида бир-бирингиздан нималарнидир ўрганасизми?

С.А.: Албатта, билмаганимиз тортинмай сўраймиз. Қунт қилсангиз, ҳатто шогирдингиздан ҳам ниманидир ўрганишингиз мумкин. Бундан сира уялиш керак эмас. Ҳар бир ижодкорнинг ўз «муҳри» бор. Хоҳ актёр бўлсин, хоҳ режиссёр. Визаж усталарининг ҳам айнан ўзига тегишли бўлган «фишка»си бўлади.

Съёмка учун пардозни ўзингиз қилсангиз керак, Суғдиёна?

С.А.: Кино учун грим билан визажнинг катта фарқи бор. Юзнинг қайсидир қисмини тўлароқ кўрсатиш учун ранглар билан ишлаш талаб этилади. Имкон қадар буларни ўзим бажараман. Лекин профессионал грим талаб қилинадиган ҳолатларда мутахассисга юзланаман.

Шу вақтгача ижро этган ролларингиз орасида қай бирини «юки» оғирроқ келди?

С.А.: «Йўқотилган жаннат» фильмидага ролим бўлса керак. Актриса Ситора Алимжонованинг опасини ўйнадим. Драматик, характерли образ. Севгидан кўзларини шира босган синглиси учун дард чекаётган, онасининг вафот этиши, жигарининг тақдиридан изтиробга тушган қиз. Қаҳрамонимнинг иродасига ўзимнинг ҳам ҳавасим келади...

У каби иродалимисиз?

С.А.: — Шундай бўлишга ҳаракат қиламан... Биласизми, босиб ўтган йўлимда, кийган кавушимни бирор қиз жойидан қўзғатолмайди. Бу гапдан ким қандай хулоса қилади, ўзига ҳавола.

Бу билан нима демоқчисиз?

С.А.: Менга ачинишларини ёқтирмайман. Кимгадир, ниманидир таъна қилишга, кимнидир айбдор дейишга ҳақсизмиз. Ҳар кимга кўтара олганича синов берилади. Ўзига яраша қийинчиликлар бўлган. Шукр, сабр билан енга олдим. Ўз ватанимда яшаяпман, қорним тўқ, устим бут, касб-корим бор. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилмадим, эгри йўлдан юрмадим. Ўзимга тўғри бўлиб, олдинга қадам ташлаяпман. Аммо одамларнинг гап-сўзларидан жаҳлим чиқади. Аёл кишининг кўчада «нон» топиши учун темирдан тиши бўлиши керак экан. Чунки айрим тилининг суяги йўқлар озғига келганини айтавераркан. Йиқилсангиз, уст-бошингизни қоқиб туриб кетавераркансиз, аммо тиззангизнинг шилинган жойида чандиқ қоларкан.

Ш.М.: — Суғдиёна иродали қиз. Бирор муаммо бўлса, «дод-вой» қилмайди. Ечимини топишга ҳаракат қилади.

Гапларингизни тинглаб, ҳаётингизда қандайдир воқеа бўлган-у, у сизга қаттиқ таъсир қилгандек?

С.А.: — Инсон йўқчиликдан қийналмайди. Оғир меҳнатга ҳам чидайди. Ёмони руҳий азоб... Ҳар кимнинг ҳаётида ўзига яраша давр бўлади, бурилишлар, ўзгаришлар содир бўладиган. Келинг, бу ҳақда гаплашмайлик.

Оилада нечта фарзандсизлар?

С.А.: — Опам бор. Ҳаётда ишонган, суянган инсонларим — опам ва онам! Бугун нимагаIMG 9744
эришган бўлсам, барчаси онамнинг дуоси шарофати.

Онангиз суратга тушган фильмларингизни томоша қилганида...

С.А.: Йиғлайди. Онам, ўз даврида малакали механизатор бўлган. Бажарган ишлари учун кўп бор мукофотланган. Тиришқоқлик, меҳнатсеварлик менга онамдан ўтган бўлса керак.

Келинг, турмуш қуриш мавзусида ҳам гаплашайлик. Шоҳрух, опангизни қачон узатмоқчисиз?

Ш.М.: —  Суғдиёнанинг кўнгил қўйган инсони бор. Бу ҳақда ҳеч қаерда айтмаган. Биринчи марта опамнинг сирини фош қилаяпман (кулади). Ишончим комил, у яхши келин бўлади.

С.А.: Салгина уйқучилигимни айтмаса...

Севганингиз борлиги ростми, Суғдиёна?

С.А.: — Ҳаммаси тақдирдан. Нима бўлади, нима қўяди, олдиндан бир нима деёлмайман. Оилаларимиз бир-бирига маъқул келса, ота-оналаримиз рози бўлишса, ажабмас! Агар тақдир йўлларимиз кесишмаса, ранжимайман, унга бахт тилайман, холос.

Шоҳрух, Суғдиёна нимани ёки кимни кечира олмайди?

Ш.М.: — Иккиюзламачи одамларни. У мард, бир сўзли инсонларни қадрлайди.

С.А: Шоҳрух эса омонатга хиёнат қилган кишиларни кечиролмайди. Бировнинг ортидан гапирмайди. Мени кимдир гапирса ҳам, дарров ёнига бориб, «Нега унақа деяпсан, қани асослаб бер-чи», дейди. 

Иккингизнинг дўстлигингиз бошқалар наздида муҳаббатдек кўриниши мумкин. Шоҳрух рафиқангиз рашк қиламайдими, Суғдиёнадан?

С.А.: — Шоҳрухнинг оиласига қабул қилинишим алоҳида воқеа. Укам уч ўғилнинг кенжаси. Уйланаётганида онаси билан биргалашиб, келин танлаганмиз. Тўйдан кейин келиннинг қўлидан чой ичасан кел, дейишганида, ойиси билан роса ҳангома қилгандик. Учала келинни ўтказиб қўйган қайнона «Энди ростини айта қолай, Суғдиёна ўз қизим», деган. Ҳазилга жўр бўлиб мен ҳам ролга киришиб кетганман. Келинлар ишонишган-эй. Шу-шу оилаларимиз яқин бўлиб кетган.

Ш.М.: — Бизни кўпчилик севишганлар деб ўйлаши рост. Лекин яқиндан билганлар ҳамкасб, опа-укалигимизни билишади. Рафиқам бошида рашк қиларди. Ҳозир тушуниб қолган.

 

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Фотомухбир: Ғайрат УБАЙДУЛЛАЕВ.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка