ҚОРИННИ ЙЎҚОТИШ УЧУН ФОЙДАЛИ ТАНОВУЛ!

1454061946 1248f1d7bfbe6e48ab625afe2153b8a5
«Бугун маза қилиб овқатланаман-у, 2 килограммга озаман!» Шунақаси ҳам бўларканми, дея ҳайрон бўлаётганлар диққатига: агар таомномани тўғри ташкил этсангиз, қанча есангиз ҳам тўлишмайсиз. Аксинча, ақл билан озишни ўрганасиз! Хўш, бу иш қандай бажарилади? Келинг, биргаликда ўрганамиз!

ГЎШТ ЎРНИГА ҚЎЗИҚОРИН

Ушбу маҳсулот таркибида холестеринни парчаловчи лецитин моддасидан ташқари, 30 фоизгача оқсил бўлиб, бемалол гўшт билан тенглаша олади. Демакки, хафтада 2 марта қўзиқоринли таом, егуликлар тайёрлаб, тана вазнини меъёрда сақлаш мумкин.

ОРТИҚЧА ЁҒЛАРГА ҚАРШИ ЛАВЛАГИ

Ҳом ёки қайнатиб пиширилган қизил лавлаги тана вазнини меъёрда сақлашни истаганлар учун ноёб топилма. Кунора тушлик ёки кечки овқатга лавлагидан салат ёки таом тайёрлаб истеъмол қилинса, моддалар алмашинуви  яхшиланиб, қонда қанд ва холестерин миқдори камаяди.

ЕНГИЛ ТАНОВУЛ УЧУН ЕРЁНҒОҚ

Диетологлар тавсиясига кўра, нонушта ва тушлик ўртасида енгил тамадди қилиб олиш мумкин. Бунда иштаҳани қулфлаш ва очлик ҳиссини бартараф этиш учун ерёнғоқни танланг. Бор-йўғи 100 гр ерёнғоқ ейсиз-у, 560 ккал фойда топасиз. Ана шу бир сиқимининг ўзиёқ организмда моддалар алмашинувини 11 фоизга фаоллаштиради.

ОЛМА ВА НОК

Бу икки мева пектинга бой бўлиб, очлик ҳиссини тезда бартараф этади. Тушликдан сўнг, бироз очиққандай бўлсангиз, битта олма ёки нок истеъмол қилинг. Кечқурун енгил тамадди қилишни ихтиёр этсангиз, олма ва нокдан тайёрланган салат еб олинг.

НОНУШТАГА СУЛИ ЁРМАСИ

Меъёридан ортиқ қайнатилмай пиширилган сули ёрмали бўтқа қоринни тўқ тутади. Шу билан бирга қонда глюкоза миқдорини меъёрлаштириб, ортиқча калориялардан сақлайди. Кунора ёки ҳафтада 3 кун сули ёрмасидан бўтқа истеъмол қилсангиз, ортиқча ёғлар қорин соҳасига ҳужум қилмайди.

ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛОВЧИ ЗАЙТУН ЁҒИ

Кечки тановул учун сабзавотли салат тайёрлаган бўлсангиз, уни 1-2 ош  қошиқ зайтун ёғи билан аралаштириб олинг. Мазкур маҳсулот организм учун жуда фойдали бўлиб, ортиқча ёғларни  парчалашда асқотади. Шунингдек, бел айланасида ортиқча қатлам ҳосил бўлмаслигини таъминлайди.

ИККИ ДОНА ТУХУМ

Эрталаб 2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиб, бошқа ҳеч нарса еманг. Тухумдаги оқсил мушак массасини чиниқтириб, қорин терисининг таранглашувини таъминлайди.

БИР СИҚИМ МАЙМУНЖОН

С витаминига мўллиги боис организм ҳужайларини ёғ безларидан ҳалос этади. Атиги бир сиқим маймунжон бир кунлик бадантарбиянинг ўрнини босиши мумкин.

БИР, ИККИ, УЧ...

Тўғри овқатланиш билан бирга, албатта, жисмоний машқларни ҳам ёдда тутинг. Эрталаб 10 дақиқа енгил бадантарбия умумий қон айланишини яхшилаб, ортиқча ёғларни ҳаракатга келтиради. Шундан сўнг енгил тамадди қилсангиз, тана вазнингиз меъёрида бўлади.  

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка