«ҚУДАМ ҚИЗИМНИ КАЛТАКЛАБДИ...»

tmpeO93IPЎзига тўқ, хонадонимизга муносиб оила фарзандига қизимни узатдим. Мана, тўйлари ўтганига бир йилдан ошди. Шу кунгача келин-куёв аҳил-иноқ яшаб келишаётган эди. Аммо қайнонаси нимагадир боламнинг ишларидан камчилик топавериб, қизимнинг кўнглини қолдирди. Бир куни қудам унга музқаймоқ еб, айланиб келишни таклиф қилган экан, боши оғриётгани туфайли болам боролмаслигини айтибди. Қудам эса «Мен билан кўчага чиқишга ор қилаяпсан деб» уни ура кетибди. Ҳовуридан тушмаган қудам ўғлига ҳам уни дўппослатибди. Бир томондан нима сабабдан бундай қилганини тушунолмай бошим қотса, бошқа томондан энди қандай йўл тутишим кераклигини ўйлаб ўйимга етолмаяпман. Ажраштирай десам, куёв бунга рози бўлмаяпти. Қизимнинг хужжатларини олиб қўйган. Ўша уйда қолдирай десам, гулдек қизимнинг умрини ҳазон қилишдан қўрқаман... Бошим қотди...

Меҳри ая, 56 ёш, Тошкент шаҳри

Қайнонажон: — Маслаҳатим, воқеанинг тафсилотини билмаган киши бўлиб, қанд-қурс кўтариб, қудангизникига боринг. Апоқ-чапоқ бўлиб гаплашиб ўтиринг. Қудангизнинг ўзи гап очмаса, қизингизнинг номидан ўзингиз узр сўраб, гап бошланг. Муросаи мадора дегани шу аслида. «Нега мен бош эгарканман? Айбсиз айбдор бўламанми?» деб кек сақламанг. Биз — оналар фарзандимизни деб, жонимизни қурбон қилишга ҳам тайёрмиз. Бундан ташқари, ўзимиз ҳам қайнонамиз, ўша аёл нима сабабдан арзимаган нарсани деб бундай қилганини ўйлаб кўрайлик. Қизингиз «Бундай одамлар билан яшаб бўлмайди» деган хулосага келмаслиги учун унга уруш-жанжал ҳар қайси хонадонда бўлиб туришини тушунтиришингиз лозим. Қудачилик – минг йилчилик, дейди халқимиз. Ёшларнинг бахтини берсин.

Қайнонага ҳам айтар сўзим бор. Сиз ҳам онасиз, аёлсиз! Ўғлингизнинг рафиқаси, хонадонингиз келини, кимнингдир жигари бўлган бир аёлга қўл кўтариш, бу — гуноҳ! Аслида қайноналар ўғли келинига қаттиқроқ муомала қилса, болаларни тартибга чақириб туриши керак. Сизнинг қилган ишингиз эса ақлга сиғмайди. Музқаймоқ бир сабаб бўлгандир. Аммо ҳар қандай хатони, вазиятни яхши сўз билан тўғирлаш мумкин.

Феруза Акромова руҳшунос: — Қизингиз келин бўлганига ҳали унча кўп бўлмаган экан. Сув ҳам бир лойқаланиб, кейин тинади. Янги уйнинг янги қоидаларига кўникиб олиши учун бироз вақт керак бўлади.  Қудангизнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари бу уйда кимнинг фикри устунлигини кўрсатиб қўйиш бўлса, ажабмас. Бундан ташқари, айрим қайноналар янги келинни эгиб олиш мақсадида ҳам шундай қилишади. Энди бу аёлни қайта тарбиялашнинг иложи йўқ, аммо унга ҳаётда маълум чегаралар мавжудлигини эслатиб туриш даркор. Бу ишни уйнинг каттаси – қайнота бажариши керак аслида. Шу ўринда, қизингизга қайнонанинг таклифини рад этганда, албатта, бирор асосли ва кучли сабаб билан жавобингизни изоҳлаб бериш кераклигини айтаман. Қизингиз билан суҳбатлашиб, асл муаммони аниқлаштириб, унинг ечимини топишга ҳаракат қилинг.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка