ЁЗДА САЛОМАТЛИККА ХАВФ СОЛУВЧИ 10 КАСАЛЛИК!

letniye-bolezni
«Хасталик» деганда негадир куз-қиш мавсумлари хаёлга келади-ю, ёзда ҳам соғлигимизда жиддий ўзгаришлар бўлиши ҳақида ўйламаймиз. Статистик маълумотларга қараганда, иссиқ мавсумда касаллик хуружлари кўпроқ кузатиларкан. Хўш, улар қайсилар? Келинг, суриштирувимизга
кўра аниқланган энг кўп кузатиладиган хасталиклар рўйхати билан танишсак. Мавзу юзасидан олий тоифали шифокор-терапевт Нодира Ҳамроева маълумот беради.

ҚУЁШ УРИШИ

Шифокорлар ёзда эрталабки соат 11:00 дан кейин кўчага чиқмасликни, агар зарурият бўлса, соя-салқин жойда ҳаракатланишни тавсия этишади. Кундузи қуёш тик кўтарилиб, аямай «савалаш»ни бошлагач, организмда жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Холсизлик, оғиз қуриши, бош оғриқлари каби. Юрак хасталиклари билан оғриган бемор, айниқса қуёш уришидан эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки иссиқ ҳарорат қон томирларининг торайишига олиб келади. Қуёш уришидан ҳимояланиш учун пахта матосидан ишланган, терига нафас олиш имконини берувчи кийимлардан фойдаланинг. Бош кийим, соябон ва кўзойнак бўлиши мақсадга мувофиқ. Қуёш урганида бош айланиши, кўз олдининг қоронғулашиши ва холсизликни сезасиз. Бундай вазиятда илиқ сувда чайиниб, қатиқ ичинг. Сўнг салқинроқ хонада дам олинг.

АНГИНА

Бодомча безларининг яллиғланишига кўпинча ўзимиз сабабчи бўламиз. 176775390
Иссиқдан қочиб, уйга кирамиз-у, музхонадан муздек шарбат олиб ичамиз. Чанқоғимиз босилишга босилади. Аммо эртасига ютинолмай қийналамиз. Қарабсизки, бир неча кунда бодомча безлари катталашиб, йўтал, нафас қисиши пайдо бўлади. Бу ҳолатнинг мунтазам такрорланиши эса бўғимлар фаолиятига таъсир этади. Хўш, нима қиламиз? Аввало яхдек ичимликлардан тийилинг. Томоқда билинар-билинмас ўзгаришларни сезсангиз, дарҳол ғарғара қилинг. Энг осони истеъмол содаси ва туз солинган аралашма. Агар вазият чуқурлашса, албатта, шифокорга мурожаат этинг.

ТЕРИ ТОШМАЛАРИ

Иссиқ ҳарорат таъсирида баъзиларнинг юз, қўл ва бадан териси қуруқлашади. Айримларда эса турли тошмалар юзага келади. Агар терида кичик жароҳат бўлса, сув ҳавзаларида чўмилиб ҳам инфекция орттириб олиш ҳеч гап эмас. Чунки ёзда теримизнинг ташқи таъсирларга чидамлигиги камаяди. Қичиниш, тери юзасини ҳадеб қўл билан ишқалаш ҳам микробларга йўл очиб бериши мумкин. Организмдаги ўзгаришларга диққат қилинг. Агар терингиз қуруқлашишда давом этса, кўпроқ суюқлик ичинг ва терини намлантирувчи воситалардан фойдаланинг. Бордию терига тошма тошса, дерматолог шифокор кўрсатмасисиз муолажа қилманг. Бирор тошма юзаси қизариб, шишса ёки йиринг тўпласа, зудлик билан мутахассисга учранг.

ОШҚОЗОН-ИЧАК МУАММОЛАРИ

Асосий сабаби, ифлос қўллар. Кўчадан келдингизми, албатта, қўлларингизни ювиб, сўнг таом тановул қилинг. Агар бактерияларни кўриш учун мўлжалланган микроскопингиз бўлганидами, кафтингизда қанчадан-қанча микроблар борлигини кўрардингиз. Мева ва сабзавотларни ювиб енг. Кўча-кўйда камроқ овқатланинг. «Очлик терапияси» билан озишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Иссиқда организм икки ҳисса сувсизланади. Агар овқатланмай, озмоқчи бўлсангиз, тез орада гастрит ёки ошқозон яраси билан «дўстлашишингиз» ҳеч гап эмас.

БОШ ОҒРИШИ

Қуёш тиғида узоқ вақт юриш бош оғриғини келтириб чиқаради. Шунингдек, ҳаво айланиши яхши бўлмаган хоналар, жамоат транспортлари ва турли ифорлар ҳам бошдаги безовталикларнинг асосий сабабчиларидир. Агар камқон бўлсангиз, тўғри овқатланмасангиз ёхуд уйқунгиз меъёрида бўлмаса ҳам, бошингиз оғриши мумкин. Безовталиклар бошланганида ана шу ҳолатларни эсланг. Бордию оғриқ кучайиб, тинчлик бермаса, невролог-шифокор тавсияси зарар қилмайди.

БУРУН ҚОНАШИ

Аксарият ҳолларда қуёшда кўп юриш, қоннинг суюлиб кетиши, бурун қон томирларининг заифлиги, калла ички босимининг ортиши ёки бурунга қаттиқ жароҳат етиши сабаб бурун қонаши юз беради. Бурун қонаганида кўпчилик бошни ортга ташлаб, ётиб олади. Бу нотўғри! Бундай вазиятда бурунни илиқ сувда чайқаб, 3-4 дақиқа бошни пастга энгаштириб туриш лозим. Сўнг бурун тешикларига пахта тиқилади. Сочиқни совуқ сувда намлаб, пешанага қўйиш ва қатиқ ичириш ҳам ёрдам беради. Агар бурун қонаши кунора такрорланса, шифокорга учрашиш лозим.

МАҲСУЛОТЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШ

Юқори ҳарорат бактерияларнинг кўпайиши учун замин яратади. Бизнинг иммунитетимиз эса ёзда кучсизланиб, ташқи омилларга таъсирчан бўлади. Маҳсулотлардан заҳарланишни келтириб чиқарувчи ичак таёқчалари, сальмонелла, стрептококлар эса сифати бузилган егуликлар, мева ва сабзавотлар орқали организмга тушиши мумкин. Иммунитетнинг сустлашгани эса микроблар учун айни муддао. Қорин оғриши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, ҳолсизлик ва айрим ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши микроблар ишга киришганидан даракдир. Заҳарланиш аломатлари кузатилганида кўпроқ суюқлик ичиш лозим. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ичак микрофлорасини яхшиловчи преператлар ҳам қўлланилади.

ТОВОН ЁРИЛИШИ

Тери қуруқлашиши, дағал пойабзалдан фойдаланиш, ортиқча тана вазни, қалқонсимон без касалликлари, қандли диабет, ёшга доир ўзгаришлар, иссиқлик таъсири, витамин ва минерал моддалар, хусусан руҳ (цинк) етишмовчилиги туфайли товон ёрилиши келиб чиқади. Бир қарашда товон ёрилиши у қадар ваҳимали туюлмаслиги мумкин. Аммо ўз вақтида эътибор берилмаса, ҳаракатланаётганда товонда оғриқ бўлиши, қичишиш ва тери кўчиши каби муаммоларни келтириб чиқаради. Муолажаси эса жуда оддий. Терини озиқлантирувчи воситалар, ванна қилиш ва витаминга бой маҳсулотлар истеъмоли. Агар шунда ҳам товон ёрилиши давом этаверса, шифокор кўригига йўл олинг.

ИССИҚЛИК ТОШИШИ

Иссиқлик таъсирида теримизнинг намлик хусусияти камаяди. Ҳаракатланганда оёқ терисининг бир-бирига ишқаланиши, сунъий матодан ишланган кийимлар терида майда тошмаларни юзага келтиради. Иссиқлик тошмаси дейиладиган бу ҳолатнинг чораси бор. ҳар куни ювиниш, тальклардан фойдаланиш, мойчечак, иттиканак дамламалари билан чайиниш муаммони бартараф этишда ёрдам беради. Иссиқлик тошмасини қичиш ёки спиртли эритма билан ишлов бериш мумкин эмас. Тери юзасида доғ ҳосил бўлиши мумкин.

ИНФАРКТ

d70beec670f8b7fabf64cd31067a224bАгар сизда юрак касалликлари ёхуд гипертония кузатилган бўлса, жисмоний меҳнат билан шуғулланмаганингиз маъқул. Боғдорчилик ва дала ишларига кўп ҳам уринаверманг. Иссиқ ҳарорат қон томирларининг торайишини келтириб чиқаради. Эгилиб ишлаганда эса мияга қон бориши бузилиб, инфаркт хавфи пайдо бўлиши мумкин. Диққат қилинг, агар ўзингизни холсиз сезсангиз, кўз олдингиз тиниб кетаётгандек бўлса, ҳатто билагингизни мушт қилишга ҳам мадорингиз етмаса, тезда салқинроқ жойга ўтинг. Юриб, ҳаракатланманг. Яхшиси, бирор кимни ёрдамга чақирганингиз маъқул.

САМИРА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка