ОЗИШНИНГ 15 СИРИ

15diyeta
Ёз ортиқча килограммлардан халос бўлиш учун жуда қулай мавсум. Ахир ҳавоси дим жамоат транспорти, жазирама иссиқ ва доимий ташналик иштаҳамизни анча пасайтиради. Аммо шунда ҳам тарозига чиққанимизда ундаги рақамлар камаймай, аксинча, кўпайганини кўриб, ҳафсаламиз пир бўлади. Турли парҳезлар эса соғлиғингизга зарар етказиши мумкин. Хўш, қай тарзда саломатликка зиён етказмай қоматимиз гўзаллигига эришишимиз мумкин? Бугун сизни озишнинг кичик сирларидан огоҳ этамиз.

1.Нонушта

Иш ёки ўқишга жуда шошилаётган бўлсангиз ҳам албатта нонушта қилиб олинг. Баъзилар «эрталаб ҳеч нима емасам озаман», дея нотўғри фикрлайди. Мунтазам равишда эрталабки тамаддини ўтказиб юбориш организмимиздаги моддалар алмашинуви тезлигини пасайтириб юборади. Сиз эса кундан-кун вазн йиғаётганингизни ҳис эта бошлайсиз. Шунинг учун эрталаб сал эртароқ уйғониб, кун давомида куч-қувват бағишлайдиган, кайфият кўтарадиган ва озишда кўмаклашадиган витаминли нонуштани қўрқмай истеъмол қилаверинг.

2.Тўлиқ уйқу

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, уйқу етишмаслиги ҳам семириш сабабчиси бўлиши мумкин экан. Гап шундаки, уйқу пайтида организмимиз вазнни бир меъёрда сақлаб турувчи гормонларни ишлаб чиқараркан. Тўлиқ уйқу учун эса инсонга 7-8 соат ниҳоятда зарур.

3.Оч юрманг!

Кўпчилик озувчилар «қанча емасам, шунча тезроқ озаман», деб ўйлашади. Афсуски, бу нотўғри фикр. Бундан моддалар алмашинуви бузилади, организмдаги ёғлар эса захирада йиғилаверади. Бундан кейин ортиқча вазн соҳибиман деб ҳисобласангиз ҳам бўлаверади. Озиш учун кунига оз-оз миқдорда таом истеъмол қилсангиз, албатта ёрдам беради.

4.Жисмоний ҳаракат

Бусиз ҳеч илож йўқ. Кун давомида пиёда юришингиз, югуришингиз, рақс тушишингиз мумкин. Эҳтимол бирор спорт турига меҳрингиз баланддир. Ўзлаштириш учун имкониятни қўлдан бой берманг. Спорт машғулотлари нафақат оздиради, балки кайфиятингизни ҳам кўтаради. Шунингдек, уй юмушлари ҳам ортиқча килограммлардан халос эта олади. Фақат уларни шўхроқ мусиқа садоси остида, енг шимариб, табассум билан бажаринг. Фақат силлангиз қуригунча жисмоний машғулотлар билан шуғулланишни тавсия этмаймиз. Чунки соғлиғингизга фойда эмас, зиён етказишингиз мумкин. Кунига 45 дақиқадан шуғуллансангиз, бир ойдан сўнг натижа кўзларингизни қувонтиради.

5.Кўпроқ сув ичинг!

Суюқлик етарли даражада бўлмаслиги организмимизнинг ҳар бир тизими бузилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, толиқиш, асабийликни ҳис этасиз. Етарли даражада сув истеъмол қилинг. Овқатланишдан олдин бир стакан сув ичиб олиш озишда ёрдам бериши мумкин.

6.Тинчланинг!

Мутахассисларнинг фикрича, баъзан семиришга тинимсиз руҳий зўриқиш ҳам сабабчи бўлиши мумкин экан. Баъзилар асабийлашган дамда ўзлари билмаган ҳолда тинимсиз овқат тановул қилади. Иштаҳа назорат остидан чиқиб кетади, натижада ортиқча вазн муаммоси пайдо бўлади.

7.Тишларингизни эҳтиёт қилинг!

Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, оғиз, тиш касаллигига дучор бўлганлар соғлом тиш эгаларига қараганда икки баравар тезроқ ортиқча вазн йиғаркан. Сабаби таом яхши чайналмай, ҳазм қилиш жараёни узоқ давом этишига боғлиқ. Стоматолог ҳузурига бориб, тишларингизни кўрикдан ўтказиш учун ўзингизда куч топа оласиз, деган умиддамиз.

8.Керакли маҳсулотлар

Кун давомида творог, қатиқ, пишлоқ, сут истеъмол қилиш керак. Бу маҳсулотлар ёғларни эритиш хусусиятига эга. Ҳамма гап ёғ ҳужайраларининг парчаланишини тезлаштирадиган кальций, фосфор ва магнийларда. Шунингдек, тухум, олма, дуккакли ўсимликлар, нок, салат барглари, қалампир, ёнғоқ, кўк чой, шўрвалар, ёғсиз гўшт маҳсулотлари ҳам ортиқча вазн тўпламасликда кўмаклашади.

9.Мовий ёки яшил рангли идиш сотиб олинг!

Руҳшунослар рангларнинг иштаҳага таъсири борлигини таъкидлашмоқда. Қизил, сариқ, апельсин рангли, тасвирлари бор идишлар иштаҳани очаркан. Шунингдек, қизил ранг тез тез тамадди қилишга ундайди, бундан эса таом яхши чайналмайди. Яшил ва мовийнинг сокин ранглари эса, аксинча, ошқозонни тинчлантиради.

10.Телевизордан нари

Кўпчилик хонадонларда телевизор ошхонага ўрнатилган. Дастурхонга ўтирдик дегунча дарҳол ойнаи жаҳонга тикиламиз ва гоҳо еган-ичганимизни билмай ҳам қоламиз. Маълумотларга қараганда, сиз телевизорга термулган кўйи овқатланаётганингизда мия турли тасвирлар, қизиқарли дастурлар билан банд бўлиб, унга тўйганингиз ҳақида маълумотнинг етиб бориши қийинлашади. Сиз эса тўйганингизни билмай, таом устига таом истеъмол қилаверасиз.

11.Оилангиз ишлари ва жамоат ҳаётида кўпроқ иштирок этинг!

Севимли машғулотларингиз билан банд бўлинг. Эҳтимол тикиш, расм чизиш, бирор асар ёзишни анчадан бери режалаштириб қўйгандирсиз, истакларингиз сари олға одимлайверинг. Ахир биз баъзан зерикканимиздан ҳам тинмай музлаткични очаверамиз. Атрофимизда эса қанчадан-қанча қизиқарли машғулотлар бор.

12.Шошилманг!

Тамадди учун 20-30 дақиқа вақт ажратинг ва ҳар луқмангизни 20 мартадан кам чайнаманг. Таомни шошилмай ейишингиз меъёридан ортиқ овқат истеъмол қилишингизга йўл қўймайди. Шу билан бирга, ҳазм қилишда ошқозонингиз ортиқча қийналмайди.

13.Ҳадеб тарозига чиқаверманг!

Қисқа фурсат ичида тарозида ўзингиз истаган рақам қайд этилишини кўриш истаги сизни етарлича озиқланмасликка ундайди. Бу эса соғлиғингизга зиён етказиши ҳеч гап эмас. Шунингдек, оз вақт ичида кутилган натижага эришмаслик озиш мақсадингиздан воз кечишингизга сабабчи бўлиши мумкин.

14.«Таом кундалиги» тутинг!

Унинг ёрдамида ортиқча еб қўйганингиз сабабини аниқлашингиз мумкин. Қўлингиз ўз-ўзидан маҳсулотлар сари чўзилганининг вақтини ва вазиятини ёзиб боришингиз мумкин. Балки телевизор томошаси пайтида назоратни унутгандирсиз ёки руҳий ўзгаришлар қўшимча овқат истеъмол қилишингизга ундагандир?

15.Қорин очлигида бозор-ўчарга отланманг!

Бундай вазиятда жуда кўп кераксиз маҳсулотлар харид қилиш эҳтимоли юқори. Тез тайёр бўлувчи таомлардан нари бўлинг. Газли ичимликлар истеъмолини камайтиринг. Қарабсизки, тез орада мақсадингизга эришасиз!

Раъно АЛИМОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка