ГАПИРИШНИ ИСТАМАЙДИГАН БОЛАКАЙЛАР, БУ КАСАЛЛИКМИ?!

Au-pairИндамас болакайларни кўрганда, «бу бола оғзига сув солиб олганми» деймиз. Аммо айрим болаларда турли бузилишлар сабаб вақтинчалик нутқнинг йўқолиши мумкинлиги ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Бу гал саҳифамиз орқали болаларда учраб турадиган мутизм ҳолати ҳақида сўз юритамиз.

Мутист болалар қандай бўлади?

Мактабда ўқиган йилларингизни бир эсланг, баъзи болаларни ўқитувчи ўрнидан турғизса ёки синф доскаси олдига чиқарса, «чурқ» этмай тураверарди. Болада маълум эмоционал таъсирлар оқибатида нутқ аппарати сақланган ҳолда гаплашишга ноқобиллиги ёки буни ўзи хоҳламаслиги мутизм ҳолати дейилади.

Мутизмга чалинган болакайлар одатда фақат ўз ота-оналари, яқинлари билан гаплашади. Улар ниҳоятда қайсар бўлишади. Ушбу нутқий бузилишдан ўзлари кўпроқ азият чекишларига қарамай, танимаган-билмаган одамлар қаршисида бир сўз айтиш улар учун ниҳоятда қийин кечади. Уларни тарбиялаётган боғча тарбиячиси ёки ўқитувчига албатта боладаги ана шу бузилишни айтиш ва улар билан тўғри муомала қилишлари кераклигини тушунтириш керак. Педагог боланинг уйдаги шароити, унга нисбатан қандай муносабатда эканликлари, шу ёшгача қандай касаллик ва психологик бузилишларга дучор бўлганини билиши керак. У шундагина руҳшунос, психотерапевт билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри тарбия усулини танлаши мумкин. Улар ўзлари то гапиришга эҳтиёж сезмагунларича ўқитишнинг оғзаки бўлмаган турларидан фойдаланиш даркор.

Касаллик кимларда учрайди?

Шифокорлар индамаслик ҳолати кўпроқ таъсирчан, таъби нозик, тез хафа бўладиган, жисмонан кучсиз ва ўта қайсар болаларда учрашини қайд этишган. Мутист болаларни гапиришга мажбурлаш, кўндириш, совға билан алдаш, мақташ бефойда. Улар билан психотерапевт махсус коррекция усулларини олиб бориши ва даволовчи жисмоний машқлар бажарилиши керак. Мутистлар табиатан ҳайвонот ва наботот оламини хуш кўрувчи бўлади.

Оналарга маслаҳатлар

  • Болангиз индамаслар тоифасидан бўлса, аввало сизга сабр берсин. Чунки бундай бола онасисиз бир қадам ҳам ташламайди, сиз унинг учун ҳамиша таржимон, илтимосчисиз.
  • Аввало бола билан муносабатларингизни қайта кўриб чиқинг.
  • Кўндириш, рози қилиш билан эмас, амалда унинг ўзини гапиртирувчи вазиятларга туширинг. Масалан, дўкондан олиб беришингиз сўраб шипшиган нарсани ўзи бориб сўрашини айтинг. Агар бош тортса, олиб берманг. Кейинги кунларда ҳам ҳам шундай вазиятларни уюштиринг.
  • Бундан ташқари, болангизнинг феълини ўрганинг. У қайси ҳолларда гапиришни нима учун истамаётганини билинг ва ҳамманинг олдида уни гапиртиришга уринманг.
  • Энг асосийси, нима бўлганида ҳам осойишталикни сақланг.
  • Болангизникидан кучлироқ ирода билангина ундаги мутизмни енгиш мумкин.
  • Фарзандингизга ўз атрофидагиларни қандай аҳволга солаётганини тушунтириш учун худди шундай вазиятларни ташкиллаштиринг. Одатда мутист болаларнинг интеллекти ниҳоятда баланд бўлади. Улар бундай солиштирувни тез сезади ва хулоса қилади.

Болани гапиришга ундовчи ҳикоялар айтинг

Масалан, «Бир куни ит кўчага чиқиб, йўқолиб қолибди. Қоронғу ва совуқ тушибди. Кўчада итни кўрган одамлар ундан «Кимнинг итисан?» деб сўрабди. Ит бегоналар билан гаплашишишни ёқтирмагани учун айтмабди. Изғирин туриб, ит қаттиқ совуқ қотибди. Кейин...» Бироқ эртагингизда бундай вазиятлардан қутқарувчи она, ака каби қаҳрамонлар бўлмасин. Иложи борича гапиришни истамаган индамас ўзи мақсадига эришсин. Эртакларингиз драматизм жиҳатидан бир-биридан кучли бўлиши керак.

Шароит тақозоси билан жиянимни ишхонага олиб келдим. Ўта шаддод, ўзи 5 ёш бўлса ҳам катталарни мот қилиб қўядиган жияним таҳририятга қадам қўйди-ю, «тилдан қолди». Энг «тилмоч» журналистлардан бирортаси ҳам уни гапиртира олмади. Бир ҳамкасбимнинг гапиртириш учун совға сифатида берган ранг-баранг эртак китобини эса очиб ҳам кўрмади. Иш вақти тугагунича бир бурчакда ўтирди. Уйга қайтгач эса онасига «Мен бугун холам билан ишга бордим, «крестик-нолик»ларни чизиб бериб пул ишладим», дебди. Мақолани тайёрлаш жараёнида «мутизмни айнан шундай фантазияси кучли болакайлардан кутиш мумкин экан-да», деган ўйларга бордим.

Невропатолог-шифокор Шоира ИНАГАМОВА тавсиялари асосида тайёрланди.

Дилноза УМАРОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка