ИНСУЛЬТ БИЛАН БОҒЛИҚ 5 ИНКОР

images-cms-image-000029755
Инсульт хасталиги мияда қон айланишининг кескин бузилишидир. У
икки хил: ишемик ва геморрагик бўлади. Ишемик инсультда мияни кислород билан таъминлаб турувчи қонтомирларининг торайиши ёки уларда қон ивиб, тиқилиб қолиши,яъни тромб ҳосил бўлиши кузатилади. Геморрагик инсультда эса худди ўша қон-томирлар ёрилиб кетади.

1.Инсульт фақат кексаларда кузатилади. Нотўғри.

Кейингипайтда юрак қон-томир хасталиклари ёшларда ҳам учраяпти. Яъни бугунги кунда 25-30 ёшлилар орасида ҳам гипертонияқон босимининг ошиши кўп кузатилмоқда. Агар ўз вақтида керакли муолажалар олинмаса, 40 ёшга етганда, уларда инсульт касаллигига чалиниш эҳтимоли кучлидир. Бунга тромбларнинг ўз жойидан кўчиб, мия қон-томирларига қуйилиши сабаб бўлади.

2.Чекиш инсульт хасталигини келтириб чиқармайди. Нотўғри.

Чекиш инсультга чалиниш хавфини икки баробар ошириши исботланган. Чунки никотин қон қуйилиши, қон томирларининг торайишига олиб келади ва бу атеросклероз тугунчаларини ҳосил қилади. Мазкур ҳолат фақат актив чекувчиларда эмас, пассив чекувчиларда ҳам кузатилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, йигирма дақиқадан ортиқ тамаки ҳидини ҳидлаган кишида мунтазам (актив) чекувчилар билан бир хил тромблар ҳосил бўлади. Чекишни ташлаган одамда 5-10 йилдан сўнггина инсультга чалиниш хавфи камаяди.

3. Агар ўзингизни нохуш ҳис қилсангиз, уйда ётишингиз, тез ёрдамни фақат оғир вазиятдагина чақиришингиз керак.  Нотўғри.

Кислород етишмаслиги оқибатида мия ҳужайралари тез нобуд бўлади. Шунинг учун инсульт хавфини кечиктирмай аниқлаш керак. Уйда қолиб даволаниш организмдаги ишдан чиққан функцияларни қайта тиклаш имконини камайтиради. Шу боис, инсульт аломатлари сезилиши билан 3 соат ичида тез ёрдам кўрсатилиши шарт. Оғир меҳнатдан сўнг ёки кучли асабийлашишдан бошингиз оғриса ёхуд қуйидаги аломатлардан бирини сезсангиз, дарҳол тез ёрдам чақиринг:

Бош айланиши, ҳаракат аниқлигини йўқотиш;

Лаб, юз ярмининг карахт бўлиши;

Бир қўл ёки оёқни қимирлата олмай қолиш;

Қўл ёки оёқларнинг ўта мадорсизланиши;

Тушунарсиз нутқ;

Тўсатдан ҳушни йўқотиш.

4. Инсультга чалинганларни махсус шифохонага олиб бориш шарт эмас. Нотўғри.

Инсультга чалинган одам учун тез ёрдам чақирганда касаллик белгиларини аниқ тушунтириш керак. Шунда беморга махсус машина юборилиб, йўлдаёқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади. Беморни оддий шифохонага эмас, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, бош миянинг магниторезонанс ва компьютер томографияси таҳлилини амалга ошира оладиган махсус клиникага олиб бориш шарт.

5. Инсультга чалинган ҳар бир одам бир умр ногирон бўлиб қолади. Нотўғри.

Вақтида ёрдам кўрсатилган беморнинг хасталанган аъзолари тикланиши мумкин. Инсультнинг нутқ, кўриш фаолиятининг бузилиши, мушаклар кучсизланиши, шоллик каби асоратлари мавжуд. Бутунлай тузалиб кетиш бош миянинг қайси қисми зарарланганига боғлиқ. Лекин мия ҳужайраларига қаттиқ зарар етмаган бўлса, бемор тез фурсатда соғлиғини бутунлай тиклаб олади.

Бу муҳим! Инсультнинг асосий сабаби — гипертония, қон босимининг доимий баланд 140/90 мм рт.ст. бўлишидир. Агар сизга шифокор қон босимини туширувчи дорилар ва муолажалар тайинлаган бўлса, ушбу кўрсатмаларга қатъий амал қилинг. Бу сизни инсульт хавфидан ҳимоя қилади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка