ҲОМИЛАДОРЛИКДА ВАЗНИНГИЗ ОРТДИМИ?

jenshina-s-bantikom
Аксарият аёллар ҳомиладорлик даврида семириб кетишдан қаттиқ хавотирланишади. Зеро, бу бир эмас, икки жоннинг тақдирини ҳал қилувчи муҳим масаладир.

Ҳомиладор аёллар яхши билишади: туғруқ яқинлашгани сайин шифокор қабулига ҳар ҳафта қатнаш керак. Тажрибали мутахассис бўлажак онанинг қон босими, боланинг юрак уриши кабилар билан бир қаторда вазнни ҳам назорат қилиб боради. Чунки она вазни билан гўдакнинг саломатлиги орасида узвий боғлиқлик бор. Шу боис, туғиш арафасидаги аёл вазнига дахлдор ўзгаришлар сезса (бирданига кўп миқдорда вазн олиш ёки йўқотиш), қабул кунини кутиб ўтирмай, дарҳол шифокорга мурожаат қилиши зарур. Вазн ўлчашнинг эса муайян қоидалари бор:

•ҳар сафар фақат бир вақтда тарозига чиқиш керак (эрталаб уйқудан уйғонгач);

•вазн овқатланмасдан аввал ўлчанади;

•оғир устки кийимларсиз, енгилгина кўйлакда, ҳар сафар фақат бир тарозуда тортилиш керак;

•имкон қадар граммларгача аниқ кўрсатадиган махсус электрон тарозудан фойдаланиш даркор.

Семириш нимадан далолат?

Ҳомиладор аёлдаги ортиқча вазнни қандай билиш мумкин? Агар аёл ҳафтасига меъёридан ортиқ 100-300 г вазн олса, бунинг ваҳимали жойи йўқ. Аммо мазкур кўрсаткич 1 килога етиб қолса, чора кўришга тўғри келади. Бу, организмда ёғлар кўпайиб кетганлиги билан бир қаторда танадан сув чиқиб кетмаётгани, яъни шишлар бошланганлигини билдиради.

Асоратлар

•Вазн ортиши юрак қон-томир ва асаб тизими касалликларини, қон босими ошиши, қандли диабет, преэклампсия (кечки токсикоз) ва гиперкоагуляция (қон ивишининг юқорилиги) каби хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

•Веналарнинг варикоз кенгайиши юзага келади.

•Ҳомила тушиши, эрта туғруқ, кеч туғруқ, қоғоноқ сувининг муддатидан аввал келиши хавфини оширади.

•Туғруқ пайтидаги асоратларни кўпайтиради (қон кўп кетиши, сийдик йўллари инфекцияси)

•Туғруқдан кейинги тикланишни қийинлаштиради.

•Ҳомиланинг она қорнидаги ривожланиши сусаяди.

Бола учун хавфли жиҳати:

•боланинг бўкса в бош айланаси номутаносиблиги;

•ҳомиланинг кислород билан етарли таъминланмаслиги;

•талваса (судорога) синдроми ва юрак етишмовчилиги.

Бундан ташқари, ҳомиладор аёлнинг қорни ортиқча ёғ босиши натижасида УТТ текшируви қийинлашади, олинган натижалар ноаниқ бўлади.

Ким қанча вазнга эга?

Ҳомила. Янги туғилган чақалоқнинг ўртача статистик оғирлиги 3500 кг. Аммо бу кўрсаткич +/- 1 килограммга фарқланиши мумкин. Яъни, тўрт ярим килоли паҳлавонлар ва икки ярим килограммли нимжонвойлар учраб туриши ҳам табиий ҳол.

Қон, суюқлик ва ёғ тўқималари. Ҳомиладорликда организмдаги қон миқдори ортади ва бу, аёл вазнига тахминан 1200-1500 г. қўшилишига сабаб бўлади. Умумий қон миқдори 30-50 фоизга ортади. Шу сабабли, аёл ҳар туққанида қони янгиланиб, 2-3 йилга ёшаради, дейилади.

Қоғоноқ сувиҳомилани ўраб турган биофаол муҳит. Ҳомиладорлик муддатига қараб, унинг миқдори ўзгариб боради. 37-38 ҳафтага келиб, сув миқдори 1000-1500 мл.га етади. 40 ҳафтага келиб эса у бироз камаяди (800 мл.). Бу билан аёл вазнига 700-800 г. қўшилади.

Ёғ тўқималари, асосан, кўкрак, қорин ва сон-бўкса атрофида тўпланади. Бу, аёл организмининг туғруққа табиий тайёрланиши жараёнидир. Ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафталарига келиб, ёғ тўқималари 700-800 г. га кўпаяди, унинг асосий қисми (400-500 г.) сут безларига тўғри келади. Натижада, аёл яна бир килограмм вазн орттиради.

Бачадон — ҳомиладорлик даврида бир неча ўн баробарга катталашиш ва туғруқдан кейин асл ҳолига қайтиш хусусиятига эга. Бачадон ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойига келиб, 500 бараваргача катталашади. Оғирлиги эса қарийб 1000 г. га етади.

Йўлдош — ҳомиладорликда етакчи ўринни эгаллайдиган аъзодир. У ҳомила ҳаёти ва унинг ривожланиши учун масъул. Шу сабабли оғирлиги ҳам салмоқли. Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида йўлдош оғирлиги ҳомила оғирлигидан бир неча ўн баравар юқори бўлади. Туғруққа яқин эса у 500 - 600 г. га етади.

Ҳомиладорликда қўшиладиган ўртача вазнни фоиз ҳисобида тахминан қуйидагича тақсимлаш мумкин:

38 % — ўсаётган ҳомила

22 % — қон, суюқлик ва ёғ қатламлари

20 % — бачадоннинг ўсиши

11 % — қоғоноқ суви

20 % — кўкрак, қорин, бўкса

9 % — йўлдош

Энг зарур тавсиялар

•Ҳомила 28-ҳафтадан сўнг жадал ўса бошлайди. Бу даврда хамир овқатлар ва ширинликдан тийилинг.

•Янги сабзавотлардан тайёрланган салатларни кўпроқ енг. Улар витаминларга бой, тўйимли ва калорияси кам.

•Шўр таомлардан ўзингизни тийинг. Чунки туз организмда суюқликни ушлаб қолади, бу эса шишларни келтириб чиқаради.

Доимий фаол ҳаракат, сайр, чўмилиш ва жисмоний машқлар соғлом турмуш тарзи билан уйғунликда ҳомиладор аёл вазнини меъёрида ушлашга ёрдам беради.

Ҳомиладорликда вазннинг ҳафталик ортиши

(аввал вазни меъёрида бўлган аёллар учун)

Ҳомиладорлик

ҳафтаси

Ўртача вазн

қўшилиши (кг)

2—0,5

4—0,7

6—1

8—1,2

10—1,3

12—1,5

14—1,9

16—2,3

18—3,6

20—4,8

22—5,7

24—6,4

26—7,7

288,2

30—9,1

32—10

34—10,9

26—11,8

38—12,7

40—13,6

ШАҲИНА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка