ЎСМИР ҚИЗЛАР ГИНЕКОЛОГ ҚАБУЛИДА

image176281338
Қиз болани гинекологга олиб боришни, афсуски ҳалигача айрим юртдошларимиз уят деб билишади. Бунга эскитдан қолган қарашлар сабаб. Қизини гинеколог ҳузурига олиб боришдан бош тортган ҳар бир она, боласининг келажакда соғлом она, аёл бўлишини истамаётганидан далолат. Гинеколог бу шифокор, шифокорга эса соғлиқ панд берганда эмас, балки, саломатлигинг жойида эканини билиш учун ҳам бориш керак. 

Илк бор гинеколог ҳузурига қачон бориш керак?

Биринчи кўрик туғруқхонанинг ўзидаёқ ўтказилади. Кейинги кўрик қиз бола мактаб ёшига, яъни 6-7га тўлганида, сўнг кўпчилик қизлар учун хайз кўриш даври ҳисобланган 11-12 ёшда ўтказилиши керак. 14 ёшга тўлгач қиз бола йилда бир бор гинеколог кўригидан ўтиб туриши керак.

Шифокор ҳузурига бориш шарт бўлган ҳолатлар...

  • Хайзнинг тўхтаб қолиши. Ҳомиладорлик, ёки бошқа касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Аслида гинеколог ҳузурига қиз бола турмушга чиқишидан олдин келиб, кўрикдан ўтиши керак.
  • Ҳайз циклининг бузилиши. Одатда ҳар 21, 24, 28 ёхуд 32 кун оралаб келган ҳайз нормал ҳисобланади. Ҳар бир организм учун бу оралиқ индивидуаллигини унутманг.
  • Оғриқ билан узоқ вақт давом этган ҳайз. Одатий ҳайз давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. Буни назорат қилиш учун қиз болага шахсий календардан фойдаланишни ўргатиш керак.
  • Жинсий аъзодаги турли шамоллашлар. Қиндаги сариқ, яшил, жигарранг тусдаги ёқимсиз ҳидли ажралмаларнинг кузатилиши. Қичишиш, сийдик ажралганда ачишиш. Бу каби белгилар чақалоқдан тортиб ўсмир ёшдаги қизларда ҳам учрайди.
  • Эрта ёҳуд кеч етилишнинг кузатилиши. Бу омил эндокрин касалликлари натижаси бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда зудлик билан даволаш жараёнини бошлаш талаб қилинади.

Ҳайз даврида оғриқ кучли бўлса...

Кўпинча қиз болалар бу пайтда қориннинг пастида тортишадиган оғриқдан шикоят қилишади. Бу ҳолат бачадоннинг ҳали тўла етилиб улгурмаганидан дарак. Вақт ўтиши билан оғриқ камайиши, баъзида давомий кечиши кузатилади. Бу ҳолда ўз билганча даволаниш самара бермайди, шифокор қабулига бориш тавсия этилади. Негаки кўрикдан сўнг оғриқнинг асосий сабабларини (сурункали шамоллаш, жинсий аъзодаги сил ва эндометриоз касаллиги) бартараф этиш йўллари аниқланади. Енгил ҳолатларда беморнинг витаминлар қабул қилишининг ўзи етарли бўлади. Аммо ташхисга кўра даволаш курси тавсия қилиниши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Парҳез тутиш жинсий ривожланишга зарар етказадими?

Қоматли бўлиш учун ҳар нарсага тайёр ўсмир ёшдаги қизлар, турли хил парҳезлар ёрдамида организмини тўғри ривожланишига зарар етказиши мумкин. Турли хилдаги парҳезлардан ташқари тановвулдан сўнг сунъий равишда қайт чақириш, бўшаштирувчи дори препаратларини қабул қилиш каби одатларга ҳар бир она эътиборли бўлиши лозим. Сабаби, бунинг уддасидан чиққанда, қиз болада тўсатдан ҳайз тўхташи мумкин. Фарзанд туғилишида муҳим роль ўйновчи аъзолар фаолиятининг издан чиқиши, ёки тўхташи керакли миқдорда вазн тўпланиши билан изига тушиб кетиши мумкин. Лекин бу ҳол қанча узоқ давом этса, аъзоларни ишга тушириш шунчалик қийин бўлади. Афсуски ҳар доим ҳам ижобий натижага эришиб бўлмагани сабаб, бемор келажакда бепуштликка чалиниши мумкин.

Қиз бола гинеколог қабулига мустақил равишда мурожаат қила оладими?

Албатта. Шифокор-гинеколог қабулига мурожаат қилган қиз боланинг ҳоҳишига қарши равишда ота-онасига хабар беришга ҳаққи йўқ.

Кўп ҳолларда қиз боланинг гинекологга мурожаат қилмаслигига гинекологик креслога чиқишдан қўрқиши сабаб бўлади. Аммо ҳар доим ҳам кўрик креслода ўтказилмайди. Аввало гинекологик креслога чиқиш қиз боланинг рухсатисиз амалга оширилмайди. Кўпинча бемор билан очиқча суҳбатлашиб, кейин шикоятлари асосида ташхис қўйилади.

Гинекологик кўрик ҳаё пардасига шикаст етказмайдими?

Бундай афсонага ишонганларни хотиржам қилиш мумкин. Ушбу кўрик аёлларникидан тубдан фарқланади. Жараён қўллар билан қин орқали эмас, йўғон ичак орқали амалга оширилади. Кўрикдан ўтиш шарт бўлган пайтда, қиндаги кўрик ўта ингичка болалар вагиноскоп ёки ойна ёрдамидан ҳаё пардасига шикаст етказмаган ҳолатда ўтказилади.    

Болалар гинекологи қуйидаги касалликларни даволайди:

- Цистит

- Молочница

- Ювенил қон кетиши

- Ҳайзнинг пайдо бўлмаслиги

- Тухумдонлар шамоллаши

- Жинсий аъзолардаги шишлар

Энг кўп шикоятлар

  • Вульвадаги шамоллаш ёки қизариш. Асосан йўғон ичакдан ўтган бактериялар туфайли авж олади. Чақалоқларда тагликлардаги ишқаланиш, ёши каттароқ қизларда шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаслик туфайли рўй бериши мумкин.
  • Ҳайз циклининг бузилиши. Стресс ҳолатлари, таомда организм учун керакли маҳсулотларнинг етишмаслиги, тўғри овқатланиш ва кун тартибига амал қилмаслик, кам уйқу, экологик сабабларга кўра пайдо бўлади.

Даволаниш

Қўйилган ташҳисга қараб белгиланган тартибда дори дармон, қиз боланинг соғлигига шикаст етказмайдиган махсус свеча ёки йўғон ичаклар спринцеваниеси (оналар назоратида) ёрдамида амалга оширилади.

Ёдда тутинг!

Фарзандингизнинг гинеколог ҳузуридаги бугунги қабули, эртанги жиддий касалликнинг олдини олиши мумкин!

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка