ЖУФТИНГИЗГА ҲИДИНГИЗ ЁҚАДИМИ?

cveti-podarit-devushke
...
Яна жанжал, яна қий-чув, яна можаро! Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега эр-хотин бир-бирингизнинг «тил»ингизни тушунмайсиз? Характер? Тўғирлаш мумкин! Одатлар? Ўзгартирса бўлади! Муомала? Сиздан угина, биздан бугина! Яқинлик? ... Жавоб беришдан аввал нозик муносабатлардан жуфтингизнинг кўнгли тўқми ёки акси, шу ҳақда ўйлаб кўришни маслаҳат берамиз. Бу қанчалик муҳимлиги ҳақида кўп бора «сирлашамиз» биласиз-а?! Эркак ва аёлнинг нафақат феъл-атвори, балки танасининг ҳиди ҳам бир-бирига яқинлаштириши ёки узоқлаштириши мумкинлигини билармидингиз? Эҳтимол, эҳтирослар совушига айнан шу сабабдир?

Мутахассис – андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.

«...Эримни ёқтирмай қолдим»

Руҳшунослар бу ҳолатни инсон танасида ишлаб чиқарилувчи феромон моддасининг таъсири билан изоҳлайдилар. Мазкур модда ҳиссиётларга жавобан иммун тизимида ҳосил бўлади. Ҳавода тез тарқалувчи феромон руҳий ҳолат ўзгаришларига кўра ҳар хил тузилишда бўлиши мумкин. Соддароқ айтганда, жуфтингизнинг муомаласию хатти-ҳаракатларидан аччиқлансангиз, танангиз «хушламаслик» дастурига мослашади ва ишлаб чиқарилаётган феромонлар таъсирида норозилик кайфияти юзага келади.

Махсус ифорлар?

Таркибида феромон моддаси бўлган парфюм воситалари чиндан ҳам мавжуд. Бироқ уларнинг қўлланилиши ҳақида турли фаразлар юради. Айрим мутахассислар феромон қўшилган атирлар ҳавода тез парчаланиб, қисқа муддатли яқинлик кайфиятини пайдо қилади, деса. Бошқалари тўғри фойдаланилганда асқатади, деган фикрни ёқлайди. Аслида эса феромонли атирлардан ташқари эркак ҳиссиётларини жунбушга келтирадиган бошқа ифорлар ҳам бор. Қолаверса, ҳамма гап эркак ва аёлнинг ўзаро уйғунликка эриша билишида.

Табиий жараённи ўрганамиз!

Ҳар бир аёл танаси, жуфтининг яқинлик хоҳишини оширувчи феромон ишлаб чиқара олади. Фақат айрим ҳолларда бу жараён бузилиши мумкин. Масалан:

Парҳезсевар хонимлардан бўлсангиз, билингки, вазн ортиши ёки камайиши феромон ҳолатига таъсир этади. Бу эса тананинг табиий ҳидини ўзгартириши мумкин.

Асабийлик, стресс ва депрессия – эрингизни сиздан узоқлаштирувчи моддалар ишлаб чиқилишига сабабдир. Демак, асабларни эҳтиёт қиламиз!

Антиперспирантлар феромон ажралишини сустлаштиради. Уларни керагидан ортиқ ишлатсангиз ёки фойдаланиш қоидасига амал қилмасангиз, табиий ҳидингиз билан ҳайрлашаверинг. Яхшиси, ҳар куни душ қабул қилинг. Антиперспирантлар эса зарур ҳолларда қўлланилса бўлгани. 

Дезодорант ёки атир? Келишиб олайлик, фақат бир туридан фойдаланишингиз мумкин. Йўқса, эркакнинг ҳид билиш қобилияти эсдан оғиб қолади.

Ром этиш сирлари

Яқинлик борасида эрингиз билан келишолмаётган бўлсангиз, нозик муносабатларга романтик кайфият улашиш ҳақида ўйлаб кўринг. Бу жараёнга оддий ҳолдек қараш нотўғри. Тайёргарлик кўринг. Енгил душ қабул қилгач, эфир мойларидан бирини танангизга билинар-билинмас суртишингиз мумкин. Масалан, ясмин гулининг эфир мойи елка соҳасига, атиргул мойи қулоқ ортига, ваниль ифорли мой эса қоринга суртилади. Ушбу мойлар табиий ҳид билан қоришиб, майлни оширади. Фақат ҳаммасидан бирваракайига фойдаланманг.

Ҳийла ишлатамиз!

Умр йўлдошингизга шундай муомала қилингки, жозибангиз сирини билолмай, ҳамиша сизга мафтун бўлсин. Бунинг учун макр ишлатишга тўғри келади.

Ётоқхона чироғининг устига 1-2 томчи атиргул, апельсин ёки грейпфрут мойи ёхуд атиридан сепинг. Чироқ ёқилганида лампочка ҳароратининг ортиши хона бўйлаб хушбўй ифор тарқалашига сабаб бўлади.

Жуфтингиз келишидан 10-15 дақиқа аввал гулдонни сув билан тўлдириб, ичига атиргул япроғидан солиб қўйинг. Ёки ёқимли ифорга эга хонагулининг баргига сувпуркагичда илиқ сувдан сепинг.

Мева ва гуллар ҳидини ёдга солувчи тутатқиларни ётоқхонанинг бурчак қисмига жойлаштиринг.

Дудоқларингиз...

Онгимизда мазали таъм билан эсда қолган нарсалар ёқимли ифорга эга. Масалан, шоколад ёки қулупнай. Яқинликка тайёргарлик кўраётганда лабга мева таъмли бальзам суртиш мумкин. Эркаклар кўпроқ маймунжон, қаҳва ва мандарин таъмларини ёқтиришди.

Сочингиз...

Ром этиш сирларининг энг синалгани парваришланган ва хушбўйлик таратувчи сочлардир. Сочни ювгандан сўнг енгил қуритинг. Кейин бошни энгаштириб, энса соҳасига сўнг соч орасига атир сепинг. Қазғоғи тўкилиб-тўкилиб кетай деяётган ёки тер ҳиди анқиб турган соч билан жуфтингизни кутиб олмассиз ахир. Тўғрими?

Ёдида қолинг!

Эрингизга қайси ифорлар маъқул келади? Сўранг! Шунга қараб, танловингизниdaritj-cvety-3
аниқлаштирасиз. Ифорлар инсон мияси учун катта ахборот манбаи ҳисобланади. Бордию сиз фойдаланаётган атир ёрингизга маъқул келса, у ҳар доим айнан шу ҳид билан сизни тасаввур қилади. Аёл ҳамиша ёқимли ифор таратиши керак деган иборани энди тушунгандирсиз!

Билиб қўйган яхши!

Сандал ёғочи, цитрус мевалари, бамбук ўсимлиги, лимон, ваниль, долчин, иланг-иланг, бергамот, мускус, розмарин ва пачули ҳидли атирлар кўпчилик эркакларга маъқул келади.

Эътирозингиз бўлса...

Турмуш ўртоғингизнинг специфик ҳиди сизга ёқмайди. Аммо бу ҳақида ўзига айтолмайсиз. Андиша эмас, ғурурига тегишдан қўрқасиз. Бироқ муаммони бошқа йўл билан ҳам ҳал этиш мумкин. Ишдан қайтган жуфтингизга мойчечак, атиргул ёки ясмин гули қўшилган ванна тайёрлаб беринг. «Толиққандирсиз деб, ҳозирлагандим» денг-у, сир бой берманг. Денгиз тузи солинган ванналар ҳам яхши фойда беради. Кунора ушбу усулдан фойдалансангиз, сих ҳам куймайди, кабоб ҳам.

МАРЖОНА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка