КИЧКИНТОЙНИНГ ТИШИ ЧИҚАЁТГАН БЎЛСА...

kogda-u-rebenka-poyavlyayutsya-pervye-zuby4
Одатда бу жараён 4 ойликдан бошланади. Кимдадир эса салгина кечикиши ҳам мумкин. Биринчи тишчалар ёраётганда болакай инжиқланиши, безовта бўлиши, иштаҳасининг йўқолиши, ич кетиши ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби ўзгаришлар кузатилади. Бу вақтда болажонимизга қандай ёрдам берамиз?

–Кўпроқ эмизинг. Болакай меҳрингизни ҳис этиб, организмида содир бўлаётган ўзгаришлардан чўчимайди. Бағрингизга босиб эркаланг. Бу болада ҳимояланганлик ҳиссини пайдо қилади. 

–Тиши чиқаётган болада сўлак ажралиши фаоллашади. Сўлак кўпайиши, лаб атрофи терисини таъсирлантирмаслиги учун нам салфетка (масалан, мойчечаклиси) билан тез-тез оғиз атрофини артиб туринг.

–Милклардаги оғриқни енгиллаштириш учун мўлжалланган гелли селикон ўйинчоқлар сотиб олинг. Кичкинтой уни оғзига солиб, оғриқ бераётган милкига олиб боради. Гелли ўйинчоқ милкдаги безовталикни камайтиради.

–Стерилланган бинтни бармоғингизга ўраб (қўлингизни совунлаб ювинг, тирноқлар олинган бўлсин) қайнаган сувга ботиринг. Сўнг болакай милки устини аста артиб олинг. Бу стоматит хавфини камайтиради.

–Тиш ёраётганда ишлатиладиган суртмалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Шифокор кўрсатмаси бўлиши шарт.

– Болакайнинг ич кетиши икки кундан ортиқ давом этса, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб, зарур чораларни кўринг.

Тана ҳароратининг кўтарилганда ҳам, албатта, мутахассис тавсияси билан дори воситаларига мурожаат қилинг. Чунки бу вақтда препаратлар турлича таъсир кўрсатиши мумкин.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка