«ЭРИМ БИЛАН ЁЛҒИЗ ҚОЛИШДАН ҚЎРҚАМАН...»

vaginizm
— Тўйимиз бўлганига бир йилдан ошди. Четдан қараганда, оиламиз рисоладагидек. Аммо эр-хотин ёлғиз қолганимизда... Хуллас, шу пайтгача турмуш ўртоғим билан алоқа қилолмадик. Аниқроғи, уни ўзимга яқинлаштирмайман. Тегинган заҳоти қовуғимда оғриқ туриб, аъзойи баданим қақшаб кетади. Ўтиб кетар деб, иккимиз ҳам сир бой бермадик. Бироқ орадан шунча вақт ўтса ҳам, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаяпти. Уйдагилар эса бўйимда бўлмаётганидан шубҳада. Рости, бу масалада кимга учрашишни, кимдан маслаҳат сўрашни ҳам билмайман. Юзимни сидириб нима дейман? Лекин бирор чораси топилмаса, турмушим бузилиб кетиши мумкин...

Исми сир тутилди.

Мурожаатдаги аёлнинг ҳолати тиббиётда вагинизм дейилади. Яъни яқинлик вақти қин мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши. У ниҳоятда жиддий, чораси кечиктириб бўлмайдиган хасталикдир. Гарчи вагинизм ҳақида турли фикрлар мавжуд бўлса-да, даволаш мумкин. Ягона шарти... Келинг, аввал бу тўғрисида тушунча бериб, сўнг мавзу билан танишсак.

Мутахассис андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.

Нега бундай?

Вагинизм невроз, кучли стресс ёхуд ўта сезгир (таъсирчан) қин мушаклари патологияси саналади. Хасталик тўйдан кейинги илк жинсий яқинлик вақти қаттиқ қўрқиш, кучли руҳий зўриқишлар туфайли келиб чиқиши мумкин. Муаммони бартараф этишда гинеколог ёки урологга эмас, айнан сексопатолог шифокорга мурожаат этиш лозим. Мутахассис ёрдамида вагинизмнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилиб, сўнг даво чоралари қўлланилади. Тиббиётда хасталик бир неча кўринишларда учрайди. Булар:

I даражали вагинизм – қин мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши гинеколог кўриги ёки тампон воситаларидан фойдаланганда ҳам содир бўлади;

II даражаси – қин мушаклари бармоқ ҳаракатларига ҳам ўта таъсирчан бўлиб, зудликда оғриқ келиб чиқади;

III даража – яқинликка киришиш тугул, бу ҳақда тасаввур пайдо бўлиши ҳамон қин мушакларида сиқилиш кузатилиб, кескин оғриқ қўзғалади.

Муносабатларга таъсири...

Вагинизм эр-хотиннинг нозик муносабатларига йўл бермайди. Бу эса тушунмовчиликларнинг асосий сабабига айланиши мумкин. Хасталикнинг бирламчи кўриниши кўпроқ янги келинчакларда кузатилса, иккиламчи кўриниши фарзандли, жинсий ҳаёт тўғрисида тушунчаси бўлган аёлларда ҳам учраши мумкин. Юқорида айтганимиздек, стресс ёки эркакнинг қўпол хатти-ҳаракати ҳам жуфтида унга нисбатан рад этишлик кайфиятини пайдо қилади. Муносабатларга киришишдан қўрқув ҳисси юзага келганида эса қин мушакларида спазм кузатилиши мумкин. Мия оғриқ сигналини қабул қилса, бутун тана ундан ҳимояланиш учун ишга киришади. Хасталикнинг яна бир келиб чиқиш омили туғруқдан кейинги депрессиядир. Туғруқ жараёни муаммоли ўтган бўлса, аёлда жинсий яқинликка хоҳиш йўқолиб, безовталик кузатилади. Аммо бу вақтинчалик бўлиб, организм меъёрий ҳолатига қайтиб, асаб тинчланса, ҳаммаси изига тушиб кетади.

Чораси бор!

Хасталикнинг давоси беморни психологик мувозанатга келтириш билан бошланади. Аввал муаммонинг асл негизи аниқланиб, сўнг психотерапевтик муолажа усуллари қўлланилади. Дори препаратлари-чи, дерсиз? Жинсий аъзоларда бирор касаллик аниқланиб, вагинизмга боғлиқлик омили мавжуд бўлсагина, дори воситаларига мурожаат қилинади. Асосий даво чораси тўғри ва давомли руҳий муолажадир. Мутахассис қуйидаги усуллардан фойдаланиши мумкин:

яқинликка киришиш қўрқувини келтириб чиқараётган фобияни аниқлаш;

ваҳима ҳисси юзага келаётганида танани бўшаштириш усуллари билан таништириш;

спазм оғриқларини енгиллаштириш учун дори воситаларини қўллаш;

физиомуолажа;

қин мушаклари учун махсус машқлар.

Жуфтингизга далда бўлинг!

Вагинизм аёлнинг бир ўзига оғирлик қиладиган муаммо. Гарчи тишини тишига босиб, оғриққа чидаса-да, руҳий қийноққа тоқат қилолмайди. Тўғри, ичидагини сиртига чиқармайди. Аммо шунда ҳам унга умр йўлдошининг кўмаги керак. Эркаклар, ташхис тасдиқланса, сабрли бўлишга, жуфтингизни тушунишга ҳаракат қилинг. Нохуш ўйларга имкон берманг. Таҳқирлаш, айблов ва камситишлардан ўзингизни тийинг. Муолажа вақти рафиқангизнинг руҳияти зўриқмасин. Биргаликда бу синовларни ҳам енга оласиз! Ишонинг!

МАРЖОНА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка