БОЛАЛАРДАГИ ЭГОИЗМ: БУ ШУНЧАЛАР ЁМОНМИ?

78aea19ad4f75f5cf355d01b82c1f909Фарзандингиз ҳаммадан ақлли, чиройли, омадли бўлишини истайсиз. Аммо кичкинтой «Мен ҳаммадан зўрман қллиман, чиройлиман)» дегудек бўлса, дарров танбеҳ берасиз. Ота-оналар кўпинча «эгоизм» сўзидан қўрқадилар, улар наздида ўзига ортиқча бино қўйган, аввало, ўзини ўйлайдиган бола ёмон бола. Чиндан ҳам шундаймикан? Биз танганинг орқа томонига боқамиз ва қақажонлардаги эгоизмнинг кутилмаган жиҳатларига эътибор қаратамиз.

Аввал ўзингизга боқинг...

Аслида эгоизм руҳан соғлом ҳар бир инсонда мавжуд. Масалан, икки бола чўкаяпти. Улардан бири фарзандингиз, иккинчиси бегона бўлса, аввало, ўз жигарбандингизни қутқарасиз, шундайми? Бир ой ишлаган маошингизни кўчадаги гадойга нега бериб кетмайсиз? Ўзингиздан ортсагина, кимгадир илинасиз. Буни соғлом эгоизм дейишади ва ундан қўрқмаслик, аксинча уни тан олиш керак. Шундай соғлом эгоизмга эга бола ҳаётда қоқилмайди, мақсади йўлида чалғимай собит қадам ташлайди, ўзини-ўзи ҳимоя қилади ва яшаш учун курашади.

Эгоизм, эгоцентризм, альтруизм

Руҳшунослар эгоизм (худбинлик)ка қарши альтруизм (фидойилик)ни қўйишади. Лекин ҳар нарсада ҳам меъёр зарур. Альтруизмдан бошқаларга фойда бўлса-да, ҳаддан ортиқ фидойилик қиладиган инсонни ҳам яхши, аниқроғи, соғлом одам деб бўлмайди. Оиласи оч қолса-да, топганини бегоналарга сочадиган «фидойи»ни ким дейиш мумкин? Ҳаётда кутган натижаларига эришмаган, ўзига ишонмаган, одамларнинг миннатдорчиликларига боғланиб қолган, фақат шу миннатдорчиликларни, мақтовларни эшитиш учунгина яшайдиган инсон у. Меъёрдаги эгоист эса ўзига ишонади, шу сабабли унга бошқаларнинг фикри муҳим эмас.

Фақат бир нарсадан — болалардаги эгоцентризмдан эҳтиёт бўлиш керак. Бу альтруизмга тескари, аммо ундан-да хавфли касалликдир. Эгоцентрист бола бутун дунёнинг марказига ўзини қўяди, олам унинг атрофида айланиши керак, деб ўйлайди. Бу ўзига ва атрофдагиларга, мавжуд вазиятга тўғри баҳо бера олмаслик, ўзига ишонганидан эмас, ўзидан бошқани яхши кўра олмаганидан ҳаммани ерга уриб, бошқаларнинг бошига чиқишдир.

Қандай муносабат билдириш лозим?

Олайлик, болангизда эгоизм унсурларини кўраяпсиз. Масалан, охирги бурда нонини синглисига илинмаяпти ёки ўйинчоқларини акаси билан бўлашиб ўйнагиси йўқ. Нима қилмоқ керак? Аввало, ваҳимага тушмаслик лозим. Қизғанчиқлик, рақобат ҳамма болаларда бор. Шуни деб уни уришсангиз, унинг олдида икки йўл қолади: биринчиси, баттар шундай қилиш, иккинчиси, умуман ўзининг нонини ҳам олиб емаслик. Ҳар икки ҳолатда ҳам сиз ютқазасиз, тарбияда хатоликка йўл қўйган бўласиз. Бола қачонки ўзига берилганларни вақти-вақти билан қайтариш лозимлигини англамагунча бари бефойда. Айтинг: «Синглинг сени жуда яхши кўради, кеча амакинг берган конфетнинг ҳам ярмини сенга берди, сен ҳам меҳрингни изҳор қиладиган пайтинг келди». Кўрасиз, албатта, натижа бошқача бўлади. Муҳими, болакайдаги соғлом эгоизмга путур етмаган ҳолда синглисига меҳри ошади.

Ота-оналарга эслатма

Болаларда соғлом эгоизмни шакллантириш учун нима қилмоқ керак? Аввало,vospitanie-detej-v-seme2
кичкинтой атрофдагилардан ўз меҳнати учун реал баҳо, мақтов, эътироф кутади. Шунинг учун боланинг меҳнатларини мақтаб, рағбатлантириб туриш керак: «Яхши иш қилсанг, доим шунақа мақтов оласан» денг. Вақт ўтиши билан у катта бўлади, атрофдаги воқеаларга муносабат, ҳамдардлик уйғонади. Бир умрга шундай «жажжи эгоист» бўлиб қолавермайди-ку. Бордию бу жараён секин кечса ёки кутган натижага эришилмаса, жиғибийрон бўлманг. Маълумотларга кўра, эгоизм ҳам, альтруизм ҳам инсонга туғилишидан аввал, ирсият орқали ўтар экан. Кимгадир кўпроқ, кимгадир камроқ. Шундай экан, тарбия билан эгоистдан альтруист ясайман деб овора бўлманг, боланинг шахсини бузиб қўйганингиз қолади. Шунчаки унинг эгоцентристга айланиб қолмаслиги чораларини кўринг.

Шаҳноза ТӮРАХЎЖАЕВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка