ЙИГИТЛАРНИ ҚИЙНАЙДИГАН 4 САВОЛГА 4 ЖАВОБ

mini-snizheniya-potentsii-muzhchin-850x334
Одатда турмуш остонасидаги қизларнинг саломатлигига эътибор қаратамиз-у, бу борада йигитларнинг ҳам айтар сўзлари, жавоб излаётган саволлари бўлиши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Зеро, йигит ҳам, қиз ҳам соғлом бўлса, оилада соғлом фарзандлар дунёга келади. Бугун йигитлар номидан бўлган мурожаатларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Мутахассис – олий тоифали уролог–андролог Зарифжон МУРОДОВ.

«Спермограмма таҳлили муҳимми?»

– Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиб, уруғ сифатини текширтириш керакми? Агар бирор муаммо аниқланса, муолажа қанча давом этади?

А.К, 27 ёш

– Уролог мутахассис текшируви тўйдан олдин ўтиладиган тиббий кўрикдан фарқ қилади. Бу кўрик мажбурий эмас. Бироқ ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган йигитлар ҳеч истиҳола қилмай уролог кўригидан ўтишлари мумкин. Текширувлар фақат спермограмма таҳлилидан иборат бўлмайди. Йигитнинг ёши, турмуш тарзи, одатлари, шикоятлари аввал кузатилган касалликлари ўрганилади. Зарурат туғулса, қўшимча текширувлар ҳам буюрилиши мумкин. Уруғ текширувида масалан, сифати, ҳаракатланиш тезлиги, миқдори ёки бошқа меъёрий ҳолатлар юзасидан бирор ўзгариш аниқланса, керакли муолажалар ўтказилади. Бундай текширувлар имкон қадар тўйдан 3 ой аввал бажарилгани маъқул.

«Варикоцеле – фарзанд кўришга монелик қилмайдими?»

– Ўғлимда варикоцеле касаллиги аниқланди. Жаррохлик муолажасини бошлашдан аввал сперма таҳлили ўтказилиши керак дейишаяпти. 17 ёшли ўсмирга буни қандай тушунтиришни билмаяпман. Гарчи ота-бола жинсий етилиш даври ҳақида суҳбатлашган бўлсак-да, иккиланаяпман. Даволанса, кейинчалик фарзанд кўриш борасида муаммо бўлмайдими? Шундан ҳам ҳавотирдаман?...

О.Л, Тошкент вилояти

– Варикоцелени жарроҳлик усули ёрдамида даволаш масаласида дунё урологлари икки гуруҳга бўлинишган. Кимдир ташҳис қўйилган пайтда оператив ёндашишни талаб қилса, кимдир хасталик беморга қачонки ножўя таъсир кўрсатишни бошласа, операция қилиш керак дейди. Биринчи гуруҳдаги урологлар варикоцелени кун ўтган сари ривожланиб бориши билан ўз фикрларини асосласалар, иккинчи гуруҳдагилар учинчи даражали варикоцеле билан ҳам фарзандли бўлган беморларни кўрсатишади. Муолажа учун уруғ таҳлилини топшириш ҳам шундай, мутахассислар беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолатда баъзида шарт эмас дейишади. Умуман олганда касалликка тўғри ёндашилса, келиб чиқиш омиллари ва хасталик қай ҳолатда экани  тўғри бахоланиб, сўнг муолажа қилинса, соғайиш имкони ортади. Фарзанд кўриш масаласига келсак, даволаш чоралари ўз вақтида ўтказилса, кейинчалик турли муаммоларнинг олдини олишга эришиш мумкин.

«Уйқум нотинч...»

– Уйқуда бўшаниш нормал физиологик ҳолат эканлигини биламан. Бироқ сўнгги вақтларда менда бу ҳодиса тез-тез такрорланаяпти. Бирор касаллик аломати эмасмикан, деб ўйлаб қолдим.

Ж.К, 25 ёш.

– Ҳақиқатан ҳам уйқуда бўшанишлик нормал физиологик ҳолат бўлиб, тиббиётда поллюция дейилади. Одатда ушбу ҳолат йигитларнинг вояга етганлигини билдириши билан изоҳланади. Поллутция 7-14 кунда бир марта кузатилиши нормал ҳолат. Агар кунора қайталанаётган бўлса, уролог-андролог мутахассис кўригидан ўтиш керак. Чунки организмдаги ҳар бир меъёрий ҳолатнинг бузилиши бирор бир сабабга боғлиқ бўлади. 

«Семизликнинг насл қолдириш хусусиятига қандай алоқаси бор?»

– Вазним меъёрдан ошиқлигини биламан. Озишга кўп ҳаракат қилдим, аммо фойдаси бўлмади. Бир неча ойдан сўнг тўйим бўлади. Бир дўстим тўйгача озишга ҳаракат қил, йўқса, ортиқча вазн туфайли муаммо келиб чиқиши мумкин деди. Билсам, семизлик насл қолдириш хусусиятига таъсир қиларкан. Чиндан ҳам шундайми?

У.Ж, 26 ёш

– Тиббиётда ортиқча вазн билан келадиган бир қанча ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар метаболик синдром дейилади. Сизнинг ҳолатингизда вазнни камайтириш билан бирга уролог–андролог кўригидан ўтиб, қон таҳлили ва спермограмма қилдиришлик мақсадга мувофиқдир. Ортиқча вазн нафақат насл қолдириш хусусиятига, балки ички аъзолар фаолиятига ҳам таъсир этиши мумкин.

Маржона тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка