АСАЛ ОЙИ АСОРАТЛАРИ

kto-tebe-podkhodit
Ёз
келиши билан тўйлар мавсуми ҳам бошланади. Келинлик либосига бурканган ёш жувон ҳаётининг ширин онларини яшай бошлайди. Аммо ҳар доим ҳам бу онларни гўзал деб бўлмайди. Чунки ёш келин ҳар жинсий яқинлик пайтида ёки алоқадан сўнг оғриқ ҳис қилади. Бундай оғриқлардан нафақат янги турмуш қурган келинлар, балки турмушда бир неча йил яшаб келаётган аёллар ҳам шикоят қилиши мумкин. Бу касаллик вульводиния деб номланади. Жинсий яқинлик пайтида аёл ўзида ачишиш, санчиш, қичишиш каби ноқулайликлар сезади. Бу ҳолатлар вақт кечиши билан ўтиб кетади. Жинсий ҳаёт бошлаган ёш аёл организми янги шароитлар ва алоқага кўникма ҳосил қилиши лозим. Аммо шифокорлар бу ҳислар 6‑9 ойдан сўнг ҳам ўтиб кетмаса, мутахассисга мурожаат қилишни тавсия этишади.

Сабаблари кўп

Вульводиния сабаблари бир қанча бўлиши мумкин. Энг кўп тарқалганлари — бактериал вагиноз, кандидоз, трихомониаз, жинсий аъзолар учуғи (герпес), паппилома вируси. Шунинг учун жинсий йўл билан юқиши мумкин бўлган дардлар бўйича таҳлиллардан ўтиш лозим. Кандида замбуруғлари учун анализ топширилиб, рН даражаси ҳам ўрганилади. Шиллиқ пардаларда бузилиш (яра, ўсимта ёки папиллома)лар кузатилса, қўшимча текширувлар талаб қилинади.

Жинсий яқинлик вақтидаги ноқулайликлар сабаблари тери сили (красная волчанка), аллергик дерматит, чилла яра (экзема), псориаз каби касалликлардан шикоят қилувчи аёлларда ҳам учраши мумкин. Ўзингизда бу асоратларни сезсангиз, албатта гинекологга мурожаат қилинг. Бундан уялманг!

Косметик воситалардан эҳтиёт бўлинг!

Баъзи ҳолларда эса у ёки бу косметик маҳсулотдан фойдаланиш ҳам бу ноқулайликларга сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда косметик маҳсулотдан фойдаланишни тўхтатиш керак.

Келинлик остонасидаги қизлар хавотири

Ноқулайликлар сабабсиз бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳар бир организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Касаллик асоратлари ўрганиб чиқилганда, беморнинг руҳий таъсирчанлиги ҳам эътиборга олиниши даркор. Турмушга чиқаётган қизларни кўп ҳолларда жинсий ҳаёт билан боғлиқ турли даҳшатли ҳикоялар билан хавотирга солиб қўйишади. Натижада қиз жинсий ҳаётдан қўрқа бошлайди. Руҳий таъсирчанлиги остида оғриққа сезувчанлик ҳам ортади.

Гигиена қоидаларига беэътибор бўлманг!

  • Даволаниш билан биргаликда аёл ҳар доим шахсий гигиена қоидаларига ҳам эътиборли бўлиши даркор. Кунига 2‑3 марта жинсий аъзоларни ювиб, юмшоқ сочиқ билан артиш лозим. Узоқ вақт иссиқ сувда ювинишдан сақланиш керак.
  • Ички кийимларга аҳамиятли бўлинг. Иложи борича табиий матолардан тикилганларини кийинг. Уларни ювишда ҳам ўткир кимёвий воситалар ўрнига кир совундан фойдаланиш тавсия этилади. Таркибида ўткир кимёвий моддалар бўлган ювиш воситалари терини яллиғлантиради. Жуда қисиб турувчи, тор ва қалин ич кийимлар кийишдан сақланинг.
  • Айниқса, ҳайз даврида эҳтиёт бўлинг. Ҳозирги кунда таклиф қилинаётган турли тампонлардан фойдаланмаган маъқул. Фойдаланилаётган прокладкаларнинг ҳам табиий матодан бўлишига аҳамият беринг, уларни тез‑тез алмаштириб туринг.

Лубрикант нима?

Жинсий ҳаётни эндигина бошлаган аёл қинидаги қуруқлик ачишиш ва оғриқ ҳиссини ҳис қилади. Бунинг олдини олиш учун ҳозирги кунда махсус косметик маҳсулотлар – лубрикантлар таклиф қилинмоқда. Лубрикантлар (лот. Lubrico – силлиқламоқ, тойғоқ) — жинсий алоқа пайтида қинга суртиладиган махсус намловчи суртма (смазка) ва кремлар. Улар жинсий аъзоларни турли майда ёриқлардан сақлайди ва шиллиқ парда яллиғланишига олиб келувчи турли патоген микроорганизмлар ривожланишини ҳам тўсади.

Қўллаш тартиби

«Бу каби суртмаларни фақат катта ёшлилар ишлатади», деган фикр мавжуд. Бу нотўғри. Албатта, климакс ёшидаги аёлларда турли гормонал ўзгаришлар оқибатида шиллиқ парда нозиклашиб, қуруқлашади. Бу ҳолларда суртмалардан фойдаланиш қўл келади. Жинсий яқинлик пайтидаги қуруқлик фақат катта ёшли аёлларда учрамайди. Масалан, ёш аёлларда ҳам туғруқ, узоқ давом этган жинсий яқинлик, ҳомиладорликдан сақловчи ёки бошқа дори воситаларини қабул қилишдан сўнг ҳам бу ҳол кузатилади. Бундан ташқари, аёл жинсий яқинликка тайёр бўлмаган ҳолатларда ҳам шундай бўлади.

Турли вазелин ва бошқа нарсага мўлжалланган косметик кремлардан фойдаланиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Улар жинсий йўллар шиллиқ пардасига зарар етказиб, нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини унутманг.

Таркиби

Лубрикантлар мой ёки сув асосида, глицерин ёки силикон қўшимчалари билан тайёрланади. Ёдда тутингки, мойли лубрикантларни кондом (презерватив) билан ишлатиб бўлмайди. Мойли лубрикант кондом таркибидаги латексга зарар келтиради. Жинсий яқинлик вақтида кондом ишлатилса, сув асосида тайёрланган лубрикантлардан фойдаланинг. Бу суртма кийимда из қолдирмайди, турли аллергик ҳолатлар қўзғатмайди ва уни сув билан осон ювиб ташлаш мумкин.

Танлаш

Ҳозирги кунда дорихоналарда турли лубрикантларни учратиш мумкин. Бу танлаш билан боғлиқ қийинчиликларни туғдиради. Шу боис қуйида лубрикантлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак.

  • Антисептик таъсирли лубрикантлар таркибига маҳаллий антисептик қўшилган бўлиб, улар яллиғланиш, турли инфекцияларга қарши, жинсий йўллардаги майда ёриқ ва ярачаларнинг битишига ёрдам беради.
  • Хушбўйликлар қўшилган лубрикантлардан турли меваларнинг ҳиди келиб туради. Хушбўй ҳид эса инсонга ёқимли таъсир кўрсатади.
  • Жинсий яқинликни узайтирувчи суртмалар эркак жинсий аъзосининг асаб толаларига таъсир кўрсатиб, уруғ тўкиш муддатини ортга суради. Таркибида турли анестетиклар мавжуд. Крем, гель ва пурковчи (спрей) кўринишда сотилади.
  • Ҳозирги кунда ҳомиладорликдан сақловчи лубрикантларни ҳам учратиш мумкин. Аммо бу суртмаларга тўла ишонманг, чунки улар ҳомиладорликдан юз фоиз сақламайди.
  • Таъсирчан тери учун лубрикантлар таркибида терини юмшатувчи турли моддалар (А, Е витаминлари) ва доривор гиёҳлар (алоэ, мойчечак) экстрактлари мавжуд. Улар аллергик таъсирчан тери учун мўлжалланган бўлиб, қизариш, қичишиш, тери шўралашининг олдини олади.

Эслатма

Лубрикантлардан фойдаланишдан аввал мутахассис шифокор кўригидан ўтиб, жинсий яқинлик пайтидаги ноқулайликлар ҳақида маслаҳатлашинг.

Кўп ҳолларда аёллар ва ёш келинлар бу ҳақда гапиришга хижолат бўлишади. Лекин касалликни даволашдан кўра олдини олиш осонроқ. Саломатлигингиз эса биринчи галда ўзингиз учун муҳим бўлиши лозим. Шунда ширин висол онларини турли ноқулайликлар бузмайди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка