ТАРБИЯНИНГ ТУРЛИ УСЛУБИ: ТЎҒРИСИ ҚАЙСИ?

Мен яқиндагина гувоҳ бўлган манзара: онаси билан дўконга кирган 2-3 ёшлардаги болача оёқларини ерга уриб йиғлади: «мана шуни олиб берасиз, дедимми, олиб берасиз!» Она эса атрофдагилардан хижолат бўлиб, ўзини қўярга жой тополмайди: «Вой, қара, мана бу хола доктор экан, ҳозир сенга укол қилади». Бола бир фурсат менга хавотир билан қаради-да, докторга ўхшата олмагач, яна бақиришда давом этди. «Уйга борайлик, сенга конфет бераман», аврашга тушди она…

Тарбиянинг турли услублари бор: кимдир боласига яхши иш қилиши учун нимадир олиб беришга ваъда берса, бошқа она эса уни қўрқитишдан нарига ўтмайди.

Особенности-воспитания-ребенка-5-лет-658x445
Болага «пора» бериш

«Айтганимни қилсанг, конфет олиб бераман»

Мактабгача ёшдаги бола ўзини яхши тутиши учун ота-она конфет, машина ёки яна нимадир олиб беришни ваъда қилишади. Мактаб ёшидагиларга эса яхши ўқиши, «беш» баҳо олиши учун «пора» беришади.

Муаммо қаерда?

Бу услубнинг самарадорлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо уни тарбиявий аҳамиятга эга услуб деб бўлмайди. Молиявий ҳақ эвазига барпо бўлаётган бу тарбия усули болада оилавий муносабатлар ҳақида нотўғри хулоса шакллантиришга олиб келади. Бу услуб оилада эмас, иш учун фойдали. Оилавий муносабатлар эса бошқа омиллар устида қурилиши керак. Фарзандингизни шу услубда тарбияласангиз, ундан яқинларига ёрдам бериш, дўстлик, беғараз яхшилик қилиш каби фазилатларни кутмасангиз ҳам бўлади. Чунки у кичиклигидан ҳар бир яхши ҳаракатлари учун молиявий мукофот олиб улғаймоқда.

Қандай бўлиши керак?

Албатта болани мукофотлаб, мақтаб туриш керак. Аммо яхши ишнинг аввалида ҳақ ваъда қилиш тўғри эмас. Унинг ўрнига, масалан, ўқувчи фазандингиз чоракни яхши баҳолар билан тугаллаганда, уни янада яхшироқ ҳаракатга ундаш учун оила даврасида кичик байрамча ўтказиб, болани мақтаб қўйишингиз ҳам унинг тарбияси учун фойдали.

2441
Қўрқитиш

«Ҳозир дўхтир келади, сенга укол қилади»

Муаммо қаерда?

Бу услуб ҳам вақтинча ёрдам беради, аммо болада сабабсиз қўрқинч ва хавотир ҳисларини ривожлантиради. Бу ерда қўрқитиш билан биргаликда болага ёлғон гапиришни ҳам кўриш мумкин. Натижада бола бегоналардан, ёлғиз қолишдан, қоронғу хонадан қўрқа бошлайди, ёлғон гапиришни ўрганади.

Қандай бўлиши керак?

  • Ҳаётда эҳтиёткор бўлишни талаб қилувчи ҳолатлар кўп. Қўрқинч эса бизни хавфдан огоҳлантирувчи ҳиссиёт. Эҳтиёткорлик билан қўрқишнинг фарқи шундаки, эҳтиёткорлик ҳақиқий хавфга қаратилган бўлса, қўрқитиш болада хаёлий нарсалардан қўрқиш ҳиссини уйғотади. «Югурма, йиқилиб тушишинг мумкин» каби сўзлар эҳтиёткорлик чораси бўлса, «Бўри келади, сени еб қўяди» дейиш қўрқитишдан ўзга нарса эмас.
  • Болани қўрқитишдан аввал ўзингизга савол беринг: сиз уни бирор-бир хавфдан огоҳлантираяпсизми ёки ўз истагингизни қилдирмоқчимисиз? Иккинчи ҳолатда болага таъсир қилишнинг бошқа йўлини қидиринг.

PSYAZBUKA vospitanie-rebenka-vsedozvolennost-ili-zaprety
Менсимаслик

«Кўзимга кўринма!»

Муаммо қаерда?

Болада «яхши бола бўлсам, яхши кўришади, ёмонлик қилсам, мени яхши кўрмай қўйишади», деган фикр юзага келади. Натижада болада бошқаларнинг фикридан келиб чиқиб ҳаракат қилиш ҳисси пайдо бўлади.

Қандай бўлиши керак?

  • 3 ёшгача бўлган болаларга бу услубни қўлламанг. Бу бола руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатади.
  • Бола бирор ёмонлик қилаётган бўлса, аввалига унга бу хатони тушунтириш зарур. Иккинчи бор бу ҳаракат такрорланганда эса бирор жазо турини қўллаш лозим.

1426706324 2
Алдаш

Халқимизда алдагани бола яхши, деган мақол бор. Аксар ҳолларда ота-она болага у ёки бу нарсани ваъда беришади-ю, аммо амалга ошириш вақти келганда «унутиб» юборишни афзал кўришади.

Муаммо қаерда?

Бу ваъдалар катталар учун арзимаган нарса бўлиб кўринса-да, уларни бажармасликни бола сотқинлик деб қабул қилади. Ваъданинг ёлғонлигини билгач эса секин-аста энг яқин инсонларига бўлган ишончини йўқотиб боради. Боланинг ўзида ҳам «ваъда бериб, уни бажармачлик мумкин» деган ҳис ривожланади.

Қандай қилиш керак?

  • Болага ёлғон гапирманг. Унга тушунарли тарзда тушунтиришга ҳаракат қилинг.
  • Унга ваъда бердингизми, устидан чиқинг.
  • Баъзи ҳолларда болани алдаб эмас, эртаклар ёрдамида ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Ширин АКБАРОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка