ЕТТИ КУНЛИК ЁЗГИ ПАРҲЕЗ

diyeta7
Ёз маҳсулотлари иштаҳамизни алдаб, ортиқча вазндан халос бўлишда беминнат дастёримиздир. Шундай эмасми? Аммо шуни ҳам унутмангки, озишнинг ҳам тартиб-қоидалари мавжуд. Уларга тўғри амал қилсангиз, натижа сизни кўп куттирмайди. Аксинча бўлса, организмингизни қийнаганингиз қолади холос.
Парҳезнинг қуйидаги тури айнан ёз мавсуми учун мўлжалланган бўлиб, 7 кунлик тартибга эга.

1-кун

Ўзингизга маъқул бўлган сабзавотлар, хусусан, улардан тайёрланган салатлардан истеъмол қилинг. чанқоқни қондириш учун эса газсиз минерал сув ичинг.

2-кун

Бу кунни меваларга бағишланг. Бунда мевалардан тайёрланган салат, шарбат, ширинлик турлари айни муддао. Фақат ортиқча маҳсулотларни аралаштирманг. Меванинг энг катта миқдори тушликка тўғри келиши керак.

3-кун

Бу куни фақат ўрмон меваларини истеъмол қиласиз: малина, қорағат, шунингдек, олма ейиш ҳам мумкин. Жуда оч қолсангиз, қора нон ва енгил мевали салат тановул қилишингиз мумкин.

4-кун

Тўртинчи кунни сут-қатиқ маҳсулотлари билан ўтказасиз. ёғсиз кефир, йогурт, творог маҳсулотларини кун давомида кетма-кет истеъмол қилинг. Кечки уйқудан олдин бир стакан қатиқ ичишни унутманг.

5-кун

Бу кунда яна сабзавотларга мурожаат этамиз. Аммо аввалгисидан фарқли равишда таомномага қайнатилган картошка, карам, ошқовоқни киритишимиз мумкин. Ичимлик сифатида эса газсиз ёки қайнатиб тиндирилган сувдан ичинг.

6-кун

Бу кун мевали шарбатлар ва бўтқалар билан ўтиши лозим. Бунинг учун ўзингизга маъқул бўлган бирорта мева бўтқасини тайёрлаб, нонушта ва тушликда истеъмол қилинг. Кечки овқатга эса сабзавотли бўтқа ёки картошкали пюредан енг. Ичимлигингиз эса мевали ёки сабзавотли табиий шарбатлар бўлсин.

Ва ниҳоят 7-кун…

Парҳезнинг сўнгги куни. Шу боис нонуштага ёғсиз творог билан мевали шарбат, тушликка сабзавотли бўтқа ва шарбат, кечки овқатга гречихали бўтқа тановул қилишингиз мумкин.

Етти кунлик парҳезни якунлаб, эртасига одатий таомномага қайтишга шошилманг. Аввал сабзавотли қайнатма шўрвалар, картошка пюреси, гречка, ёғсиз димлама каби енгил таомлардан бошланг. Кечга иложи борича бирор майонезсиз салат ва мевали шарбат билан чекланинг. Нон ва унли маҳсулотлардан камроқ истеъмол қилинг. Озишни истаганлар учун энг маъқули — қора нон. Ҳа, айтганча, озиш парҳезида майонез, ёғли овқатлар, колбаса, сосиска каби маҳсулотлар бўлмагани маъқул.

Шунингдек 6 муҳим тавсия

1) Озишни астойдил истасангиз, аввало руҳиятингизни шунга мосланг. Ўзингизни ишонтира олмасангиз, бари бефойда.

2) Иштаҳангизни назорат қилишни ўрганинг. Жуда ширинлик егингиз келса, бирорта мева енг ёки газсиз сув ичинг.

3) «Кам есам, тез озаман», деган қараш умуман нотўғри. Бу билан фақат ошқозонга зарар қиласиз.

4) Озишни бирданига эмас, аста-секинлик билан бошланг. Шунда натижа сизни қувонтиради.

5) «Фойдаси бўлмаяпти» деб нолийвермасдан, ҳар куни 15-20 дақиқалик жисмоний машқларни ҳам унутманг.

6) Ҳар тонг нонуштадан ярим соат аввал 1 пиёла қайнаган сув ичсангиз, организмингиздаги ортиқча тиқинларни тозалайсиз. Қолаверса, юзингиз ҳам тиниқлашади.

Ортиқча вазндан халос бўлиш учун парҳез турлари жуда кўп. Лекин энг асосийси, қандай парҳез турини танлашингиздан қатий назар, организмингизнинг имконияларини ҳисобга олишни унутманг.

Дилдора НАЗАРОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка