«ОЙИ, ДАДА, УРИШМАНГЛАР!»

Ота-она жанжалининг болаларга таъсири ҳақида

99fc5582761cfc59120a1ac31d01c24a
«Гўштсиз уй бўлса бордирки, уришсиз уй йўқ». Халқимизнинг бу ҳикмати асоссиз эмас. Аммо оилавий можаролар ҳам турлича бўлади: кимлардир дарров ярашиб кетади
,бошқалар эса ҳафталаб аразлашиб, бир-бирининг ноҳақлигини исботлаш йўлида ҳамма нарсани, ҳатто фарзандларининг шодлигу хотиржамлигини ҳам қурбон қилиб юборади. Шундайлар ҳақида гаплашамиз.

ОИЛАВИЙ МОЖАРОМИ Ё МОЖАРОЛИ ОИЛА?

Оилада барқарорликни, осойишталикни яратиш ва сақлаб қолиш осон иш эмас. Баъзилар кунда уришса ҳам, узоқ йиллар ёнма-ён яшаб юраверишади. Бошқалар эса тинчгина яшаётгандек туюлса-да, бир кун ажрашиб кетишади. Нега? Чунки оилада жанжаллар эмас, балки ундан кейин чиқариладиган хулосалар ва бажариладиган амаллар муҳимроқдир. Агар томонлар бир-бирини севса, тушунса ва йўқотиб қўйишдан қўрқса, муносабатларни тезроқ изга тушириб юборишга ҳаракат қилади (хатоларни тушуниш, узр сўраш, муроса қилиш).

Оилада зиддиятлар юзага келганда, энг кўп жабр кўрадиган томон – фарзандлар. Айни ўринда уч хил ҳолат кузатилади:

1.Бола оилавий жанжалларнинг жимгина гувоҳи бўлади.

2.Бола ҳар икки томон аламини оладиган объектга айланади.

3.Кичкинтой катталарнинг қўлида муаммони ечиш учун «кўзир қарта» вазифасини бажаради.

МИСКИН ГУВОҲ

Болакай маълум ёшга етгунча ота-онасига психологик жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлади. Тинч оилада ўсган бола руҳан хотиржам, ўзига ишонган шахсга айланади. Акс ҳолда эса, можаролар, жанжаллар ундаги руҳий хотиржамликни издан чиқаради, айбдорлик, ваҳима, ўзига ишонмаслик туйғуларининг авж олишига олиб келади. Натижада, кичкинтой жанжал вақти умуман ўзининг борлигини сездирмаса-да, асосий зарба унга тушади.

АЛАМДАН ЧИҚИШ ВОСИТАСИ

Эр-хотиннинг ўзаро аламлари, жаҳли, ва ҳатто, душманлиги ҳам боланинг бошига ёғилади. Отасининг бирон қилиғи ёки гапини эслатиб юборган ўғил она томонидан зуғумларга дуч келиши ёки онасининг айтганини қилгани учун отанинг қаҳрига учраши мумкин. Ота-она фарзандларининг хулқ-атворини реал баҳолай олмай қолишади. Арзимас хатога қаттиқ жазо ёки очиқдан-очиқ «зотингга тортмай…» деб бошланувчи мағзавадай ҳақоратлар кутилмаганда кичкинтойнинг устидан ағдарилади. Катталар болага нисбатан сержаҳл, сабрсиз ва тоқатсиз бўлиб қоладилар. Бу эса шундоқ ҳам ўзини бахтсиз сезаётган гўдак учун ортиқча юк, янаям тўғрироқ айтганда, ҳақиқий зулмдир. Натижада, бола ўзига нисбатан ишончини йўқотади, одамлардан қўрқадиган, ҳайиқадиган ва уларни ёмон кўрадиган аламзада шахсга айланади.

ОҚИБАТИНИ КЎРИНГ, ЧОРАСИНИ ҲАМ...

Баъзида ота-она бир-биридан норозилигини бола тарбиялаш жараёнигаsori-roditeley
бевосита кўчир
ади. Бола ўз холича хотиржам, ўз шахси ва индивидуаллиги билан муросада яшаши мумкин, лекин у ота-онасининг бир-бирини рад этувчи талабларини бажаришга мажбур. Она: «Мен қулоқсиз болаларни ёмон кўраман!», деса, ота: «Бўлажак эркак ўз фикрига эга бўлиши керак, ҳадеб онасининг айтганини қилавермай», дейди. Ҳар икки ҳолатда ҳам боладан норозилик, унинг шахсини қабул қилмаслик кўриниб турибди, лекин «яхши бола» бўлиш учун талаблар тамоман бир-бирига зид. Бола ота-онасининг ўзига нисбатан муомаласига ўзича муносабат билдириши (гап қайтариши, йиғлаши, исён қилиши) мумкин, аммо ота-онаси ўртасидаги зиддиятга умуман таъсир ўтказолмайди. Натижада, мурғак жони билан доимо шу зиддиятнинг марказида қолаверади. Бу сценарий кейинчалик унинг ўз оилавий ҳаётига ва атрофдагилар билан муносабатларига кўчади: у на шахсий ҳаётини, на-да карьерасини йўлга қўя олмайдиган ношуд, жанжалкаш шахсга айланади.

Ота-оналар! Жанжаллар ўткинчи, аммо улардан болангиз онгида қоладиган из бир умрликдир! Кимдир ўзи учун, яна биров боласини деб оиласини сақлаб қолади. Лекин шу сақлаб қолинган оилада кичкинтойга хотиржамлик, шодлик, бахт бера олсангизгина сиз келтираётган қурбонликлардан маъни бўлади. Шундай эмасми?!

Руҳшунос Шаҳноза ХАЛИЛОВА тавсиялари асосида Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка