НИЛУФАР УСМОНОВА БИР ЙИЛДА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 24 КИЛОГА ОЗГАНИНИ ОШКОР ҚИЛДИ

420x232 article 1468928241 -cBp5j
Ойнаи жаҳонда, саҳнада машҳурларнинг ташқи кўринишини кузатиб боришга одатланганмиз. Ҳар гал ўзгариб борувчи қадду қомматни кўриб «Булар бир деганда хипчабел бўлиб олишадия. Қандай озишар экан?» дея изоҳ берадиганлар ҳам бор. Четдан қараганда бир зумда пайдо бўлган чиройли қомат ортидаги машаққатлар эса шу кунгача сизга сир эди. “Сўғдиёна” нашри айрим санъаткорларнинг сирларини
ошкор қилди. Улардан бири хонанда Нилуфар Усмонова. 

Нилуфар УСМОНОВА, хонанда: — Қишлоқда бувимнинг тарбиясини олиб улғайганим учун ёшлигимда дуркун қиз эдим. Тўғриси, бу менга сира ҳалақит бермасди. Аммо учинчи ўғлимни дунёга келтирганимдан кейин тарозига кўзимнинг қирини ташласам, 73 кг.ни кўрсатиб турибди. Ана ўшанда «Тамом, озаман!» дедим. Биласизми нима учун? Атрофимдагиларга, мухлисларимга, ва ҳатто, турмуш ўртоғимга ёқиш учун эмас, аксинча ўзимни қулай ҳис этишим, кўзгуга қараганимда кўнглим кўзим қувониши учун. 4 ой давомида оч қолдирадиган парҳез тутиб натижага эришолмадим. Кейин машғулотлар залига бора бошладим. Натижа кўрингани сари қизиқишим ортиб бораверди. Яна ҳар уч кунда бир марта иссиқ сувга 750 грамм истеъмол содаси ва 500 грамм ош тузини аралаштириб, 40 дақиқа давомида ванна қабул қилдим. Ваннадан чиқибоқ  занжабил, лимон ва асал қўшиб дамланган чой ичдим. Менимча, ортиқча сантиметрлардан халос бўлишда энг муҳими – шошмаслик. Бир ҳафтада ёки бир ойда эришиладиган нарса эмас бу. Сабр ва мақсад. Мана шу менинг стратегиям. Роппа роса бир йил ўтиб, яна тарозига турдим. 49 кг!

“Сўғдиёна” газетасининг 28-сонида Ҳалима Ибрагимова, Мадина Мумтоз, Улуғбек Қодиров, Умидахон ҳамда Жамила Ғофурова каби санъаткорларнинг бу борадаги сирларидан воқиф бўлишингиз мумкин.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка