АЁЛЛАРНИ ҚИЗИҚТИРГАН 8 САВОЛГА 8 ЖАВОБ

upr grud 1
Муштарийларимизнинг саломатлиги ва гўзаллиги биз учун жуда муҳим. Шу сабабдан таҳририятимизга бўлган ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишга интиламиз. Бу гал ҳам сизни ўйлантирган оддий, аммо ҳар бир аёл билишимиз лозим бўлган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилдик. Уларга тиббиёт фанлари номзоди, онко-маммолог Нигора МАҲМУДОВА жавоб беради.

«КЎКРАКЛАРИМ КИЧКИНА, СУТИМ ЕТМАЙ ҚОЛМАСМИКАН?»

— Эгизакларга ҳомиладорман. Лекин гавдам кичик бўлгани учун кўкрагим ҳам шунга яраша. Фарзандларим дунёга келса, уларни она сути билан боқишни ният қилганман. Бироқ сутим етмай қолишидан хавотирдаман. Кўкракларимни катталаштирсам, сут кўпроқ келадими, деб ўйлаяпман. Бунинг учун нима қилишим керак?

Нафиса

— Сут келганидан кейин кўкраклар ўз-ўзидан катталашиши бор гап. Аслида уларнинг ҳажми наслга боғлиқ. Сутнинг кўп ёки кам бўлишининг эса кўкракнинг катта-кичиклигига алоқаси йўқ, бу ирсий омил билан изоҳланади. Ҳомиладорлик даврида ушбу аъзони ўзгартиришга ҳаракат қилиш мумкин эмас.

«ТИРТИҚЛАР ПАЙДО БЎЛАЯПТИ...»

— Фарзандимни она сути билан боқаяпман. Яқинда кўкрак соҳасида илон изи шаклида тиртиқлар пайдо бўлаётганини сезиб қолдим. Бунинг сабаби нима? Ва қандай кетказиш мумкин?

Адолат

— Сут келганидан кейин кўкраклар кескин катталашгани боис терида илон изи чизиқлар пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг олдини олиш учун қизларни ҳали турмушга чиқмай туриб, тана, хусусан, кўкракни парваришига ўргатиш зарур. Бунда терининг эластиклигини оширувчи кремлар ва суртмалардан фойдаланиш тавсия этилади. Айниқса, болалар кремлари яхши самара беради. Тиртиқлардан бутунлай халос бўлиш жуда мураккаб вазифа. Энг яхшиси, олдини олиш ҳисобланади.

«ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?»

— Кўкракни катталаштириш учун жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишни режалаштираяпман. Айтинг-чи, кейинчалик бу муолажа саратон хасталигига сабаб бўлмайдими?

Шаҳло

— Силикон организм учун ёт жисм саналади. Қолаверса, аёл киши нафақатuvelech-grudi
бугуни билан яшаши, балки эртасини ҳам ўйлаши шарт. Жарроҳлик амалиёти биринчи навбатда ортиқча наркоз дегани. Бу эса мия фаолиятига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Амалиётнинг асорати сифатида 40 ёшдан ошгач, турли гормонал бузилишлар юзага келиши мумкин. Бугунги кунда дунё миқёсида бу амалиётга танқидий муносабат билдирилмоқда. Чунки бир бор унга қўл урган аёл, қайта-қайта мурожаат қилаверади. Худди тобедек ўрганиб қолар экан. Шифокорлар шунинг учун бу борада жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишни тавсия этишмайди.

«СИЙНАБАД БИЛАН УХЛАШ ЗАРАРМИ?»

— Қизим кечаси ҳам сийнабандини ечмай уйқуга кетади. Қайта-қайта таъкидлашларимга қарамай, гапларимга қулоқ солмаяпти. Бу одатнинг асоратлари пайдо бўлишидан хавотирдаман...

Карима

— Сийнабандлар билан ухлаш қатъиян тақиқланади. Ҳатто кундузи ҳам уларнинг темирсиз туридан фойдаланган афзал. Темирлисини эса имкон қадар камроқ, тўй ва байрамлардагина тақиш мумкин. Чунки улар кўкрак атрофини сиқиб, қон айланишига тўсқинлик қилади. Бундай ички кийимларни йиллар давомида кийиш турли хасталиклар келиб чиқариши мумкин. Шу сабаб аёлларимизга пахтадан тайёрланган, кенг турдаги, темирсиз сийнабандлардан фойдаланишни тавсия этамиз. Айниқса, иссиқ кунларда. Ахир ёзда шундоқ ҳам қон қуюқлашади, устига-устак, тор сийнабандлар саломатликка ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Назаримда, ҳар биримиз ўзимизга қулай кийимларни кийишимиз керак, танани қийнаб, озор етказгандан нима наф?

«ТОП»ЛАР ҲАМ МУМКИН ЭМАСМИ?»

— Қизимнинг кўкраги шаклланаяпти, лекин махсус «топ» олиб берсам, «Киймайман», деб инжиқлик қилаяпти.

Мадина

— Қизингиз тўғри қилади. Аслида кўкракнинг шаклланиши оғриқли кечади, «топ» ва сийнабандлар уни янада сиқиб қўяди. Сиқилиш натижасида азоб янада кучаяди. Ҳатто тажрибамда 9-10 ёшли қизалоқларнинг ривожланаётган аъзоси ташқи таъсир остида қаттиқлашиб қолгани учун жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишга тўғри келган вазиятлар ҳам учраган. Кўкрак бутунлай шаклланмагунича унга умуман тегмаслик керак. Бу паллада маммолог ва эндокринолог шифокор назорати остида бўлиш тавсия этилади. Агар қизалоқлар уялишса, пахтадан тикилган кенг кийимларни кийишлари мумкин.

«ЁРИҚЛАР ҚИЙНАБ ЮБОРДИ...»

— Фарзандимни эмизганимдан кейин сўрғичлар атрофида ёриқлар пайдо бўлди. Улар ачишиб, безовталикни юзага келтираяпти? Нима қилсам бўлади?

Гулбаҳор

Devushka-derzhit-ruku-na-levoy-grudi— Биринчи галда ёриқ пайдо бўлишининг олдини олиш лозим. Бунинг учун эмизишдан аввал кўкракни болалар совуни билан тозалаш тавсия этилади. Ҳеч қандай гель ёки реклама қилинадиган воситалар шарт эмас. Шунингдек, пахмоқ сочиқлардан фойдаланиш ҳам тавсия этилмайди. Боиси чўмилгач, сўрғичлар очилиб қолади ва пахмоқ сочиқлардан инфекция тушиши мумкин. Бундай бўлмаслиги учун эса пахтадан тайёрланган сочиқлардан фойдаланинг. Ҳар сафар чақалоқни эмизишдан аввал ва кейин фурацилин эритмаси билан ишлов берилса, биринчидан, гигиенага амал қиласиз, иккинчидан, кичкинтойнинг оғиз бўшлиғида стоматит пайдо бўлмайди. Бундан ташқари, маститнинг олдини олиш мақсадиди болажонингизни эмизгач, қолган сутни соғиб ташлаш лозим.

«БОЛАНИ НЕЧА ЁШИГАЧА ЭМИЗИШ КЕРАК?»

— Бола неча ёшгача эмизилса, кўкрак шакли ўзгармайди?

Роҳила

— Мутахассис сифатида чақалоқни узоғи билан 1,5 ёшгача эмизишни тавсия қиламан. Аслида кичкинтой туғилгач, илк кунлардагина она сути жуда фойдали ҳисобланади. Вақт ўтиши билан унинг таркибидаги фойдали моддалар камайиб боради. Шунинг учун онанинг саломатлигини ўйлаган ҳолда узоқ эмизиш шарт эмас. Лактация тугагандан кейин эса турли машқлар билан кўкракни аввалги ҳолига қайтариш мумкин. Спорт турларидан сузиш, айниқса, аёл қомати ва саломатлиги учун фойдалидир.

«ЖАРОҲАТЛАРДАН ҚЎРҚАМАН...»

— Кўкрак жароҳати (масалан, лат ейиш, эмизиш пайтида боланинг тишлаб олиши) саратон ривожланишига сабаб бўладими?

Бинафша

— Йўқ. Тадқиқотлар натижасига кўра кўкрак жароҳатлари саратон ривожланишига сабаб бўлмаслиги исботланган. Аммо жароҳат кўкракда турли ўзгаришлар содир бўлишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ҳар қандай жароҳатдан кейин, албатта, маммолог шифокорга мурожаат қилиш лозим.

МАФТУНА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка