ЖАЗИРАМАДА СОЧЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ СИРЛАРИ

126146 600540
Сочнинг қуруқлашиши, тез-тез ёғланиши, бош терисининг терлаши ёз мавсумига хос ҳолат. Ҳатто энг замонавий парваришловчи воситалар ҳам жазирима ёз тафтини бироз олгандек туюлса-да, бу ўзгаришларни бартараф этиш осон эмас. Аммо соч ва тери парвариши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлсангиз, бу борада муаммо бўлмаслиги аниқ.

КЕРАК БЎЛАДИ: тухум, қатиқ, алоэ барги, зайтун ёғи, шафтоли данаги, чакамуғ мойи, сирка, мойчечак гуллари.

Қуруқ соч учун

3-4 ош қошиқ ёғсиз қатиққа 1 дона тухум ва 1 чой қошиқ зайтун ёғини аралаштиринг. Ниқобни соч илдизидан то узунлигига қарата суртинг. Сўнг бошни целлофан билан ўраб, 15-20 дақиқага қолдиринг. Сочни ювишда эса илиқ сувдан фойдаланиш керак. Мазкур ниқобни ҳафтада 2 маротабагача такрорлаб турсангиз, соч қуруқлашиши ва синувчанлигининг олдини олган бўласиз.

Агар ёғли бўлса...

Мана бу рецептни синаб кўринг: 1 дона тухумни аталаб, унга 1-2 ош қошиқ лимон шарбати қўшинг. Аралашмани соч илдизидан узунлигигача яхшилаб суртиб, 25 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайинг ва мойчечак дамламаси билан муолажани якунланг. Бу усулдан 2-3 кунда бир маротаба фойдаланиш мумкин.

Бош терисининг қичишишида

Агар бош терисининг терлаши сабаб, сочингиз тез-тез қичишса, мана бу тавсиялар сизга асқотади. Зайтун, бодом ёки шафтоли данагининг ёғини намланган соч илдизига суртиб, 30 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайинг. Мазкур мойлар соч илдизини тинчлантирувчи ҳамда мустаҳкамловчи хусусиятга эга. Муоалажани бир ҳафтада бир марта бажариш кифоя.

Гуллаётган сочларга

1 ош қошиқ чакамуғ (репейный) ёғини сув буғида илитиб, соч илдизидан узунлигига қадар суртинг ва целлофан билан ўранг. Орадан 15-20 дақиқа ўтгач, 2-3 томчи сирка аралаштирилган 2 литр сувда чайинг. Мазкур усулдан ҳафтасига бир маротаба фойдаланишингиз мумкин.

Соч тўкилишининг олдини оламиз

1 стакан ёғсиз қатиққа 1-2 та алоэ барги шарбатини аралаштиринг. Ниқобни соч илидизига яхшилаб суртинг. Сўнг целлофан билан ўраб, 30 дақиқага қолдиринг. Сочни ювишда илиқ сувдан фойдаланилади. Мазкур ниқоб нафақат соч тўкилишининг олдини олади, балки уни узайтиришга ҳам хизмат қилади.

 Сочни шампунь билан ювгандан сўнг бальзамдан фойдалансангиз, уни илдизга теккизмай суртишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда соч илдизи бўшашиб, яхши турмакланмайди.

 Сочингиз жуда ёғли бўлса, гўзаллик салонида кимёвий ишлов бериш йўли билан муаммога ечим топиш мумкин. Бунда соч илдизидан 3 см. ўлчамда кимёвий ишлов берилиб, қўшимча ҳажм ва бош терисининг нисбатан кам ёғланишига эришиш мумкин. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка