ОҚИЛА АЁЛНИНГ 10 ҚОИДАСИ

0f571d
Қадимда хитойликлар қиз боланинг гўзаллигини оёқ кийими ўлчови қанчалик кичиклигига қараб баҳолашган экан. Қиз болани вояга етказишда асосий эътибор оёғига қаратилар, унинг ўсмаслиги учун ҳатто сиқиб боғлаб қўйишган. Хитойлик қизларнинг турмушга чиқиши, умр йўлдоши томонидан қадрланиши пойабзали нечоғлик кичиклигига боғлиқ бўларкан. Биз ўзбекларда эса қиз бола тарбиясида уларга келин бўлиб боражак хонадонини ўз фаросати, эпчиллиги, хушмуомалалигию мулоҳазакорлиги билан гуллатиши кераклиги кичиклигидан сингдирилади. Оиланинг тотувлиги, мустаҳкамлиги аёлларнинг қадр-қиммати, уддабуронлиги, оқилалиги, фаросати ортидан келиши ўргатилади. Келинг, оила тотувлиги пойдевори — оқилаликнинг 10 қоидаси билан танишамиз.

1. Эркаклар одатда ўзларидан билимлироқ, ақллироқ аёлларни ёқтирмайди. Оқила аёл эридан қанчалик ақлли бўлмасин, вазиятни қанчалик чуқурроқ кўра билмасин, ўзини эри олдида ожиза, унинг ёрдами, маслаҳати, ҳимоясига муштоқдек тутади. Бу билан оилада ҳар бир катта-кичик масалада эрининг ўрни юқоридалигини, ўзига хослигини билдиради.  Аёлига, оиласига суянч тоғи эканлигини эрига ҳис қилдира олади.

2. Ҳеч қачон бошқа эркак билан солиштирмайди. Қўшнисининг эри эришаётган ютуқларни таъкидлаб, ўз турмуш ўртоғини ерга урмайди. Умр йўлдоши дунёдаги ягона эркаклигига ва ўзининг у билан бахтли эканлигига эрини ишонтира билади.

3. Турмуш ўртоғига дўстларини ёмонламайди. Ўзини улар учун доимо дастурхон ёзишга тайёрдек кўрсатади. Умр йўлдошининг бошқалар олдидаги обрўсини ўзининг меҳмондўстлиги билан яна бир поғона оширишга уринади.

4. Оқила аёл «Мен айтгандим, гапимга қулоқ солмадингиз, ана оқибати» каби гаплар билан эрининг хатосини бот-бот таъкидлаб, юзига солавермайди. Аксинча, бундай пайтларда керакли маслаҳат бера олади, вазиятдан чиқиш йўлларини, муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилиб, ўз донолигини қўллайди, эрига қанот бўлади.

5. Орамизда шундай аёллар борки, эрининг катта банкда ишлашини билади-ю, қандай лавозимда ишлаши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Оқила аёл эса турмуш ўртоғининг нафақат нима иш қилиши, қандай доирада, қай тоифа одамлар билан ишлашини ҳам билади. Умр йўлдошига ҳамсуҳбат, ҳамфикр бўла олади. Ишдан чарчаб келган эрининг овқатини сузиб бериб, яна уй юмушларига шўнғиб кетмайди. Эрининг кайфиятига мослаб, турли, унга қизиқ бўлган (футбол, жангари филмлар, сиёсат) мавзуларда суҳбат қуришга интилади. Аёлга бу мавзулар қанчалик зерикарли бўлмасин, ўзини эрининг қизиқишларига бефарқ эмасдек тута олади.

6. Оқила аёл фарзандига отасининг оиладаги ҳурмати ва ўрнини ўз ҳаракатлари, эътибори, муносабати орқали намуна қилиб, уқтиради. Қарорларни ота ҳал қилиши, унинг сўзи сўзлигини болаларига ўргатиш орқали ҳам фарзандларини ота-онага меҳрли, эътиборли қилиб тарбиялайди, ҳам эрига оиладаги мавқеи баландлигини кўрсатиб, муҳаббатини қозонади.

7. Оқила аёл сир бой бермайди. Оиладаги ташвиши, рўзғорининг кам-кўсти, эрининг бироз эътиборсиз бўлиб қолгани ҳақида ҳеч қачон дугоналарига, қўшнисига гапирмайди. Бахтини кўз-кўз қилиб, атрофидагиларнинг дилларини ёқиб яшайди, аммо кўнглидаги нозик кечинмаларни асло бошқа аёллар билан ўртоқлашмайди, уларнинг ачинишлари, кераксиз юпатишлари ва бемаъни маслаҳатларини тинглашни ўзига эп билмайди.

8. Қайнона-қайнотаси эри билан тортишиб қолган, гап талашаётган пайт уларнинг ўрталарига тушиб, аралашмайди. Оқила аёл ота-она ва фарзанд бир-бирлари билан ҳеч гап бўлмагандек ярашиб кетишлари, жанжалларига аралашиб, эрининг ёнини олиб, орада ноқулай вазиятга тушиб, қайнона-қайнотасининг кўзига хунук кўриниб қолишини билади ва ота-фарзанд можаросида иштирок этишдан қочади.

9. Оқила аёл шароитни ўзига мослаштирмайди. Қайнона-қайнотаси, эрининг турмуш тарзини ўзгартиришга уринмайди. Аксинча, уларнинг ҳаёт тарзига, ўша муҳит ва шароитга ўзи мослашади.

10. Оқила аёл «эркак — бош, аёл — бўйин» мақолига риоя қилади. Шундай амал қиладики, аёл бўйин бўлиб бошқараётганини на эри, на атрофдагилар сезади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка