ТАҚИНЧОҚ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!

561572fec64e8 632951-1680x10501
Доим гўзал бўлишни истайдиган ҳар бир аёл тақинчоқ ва аксессуар танлашни ўзи учун энг завқли юмуш, деб билади. Ҳуснимизга ҳусн қўшиб турувчи зеб-зийнатларни бехато танлай билиш, дейлик, зирак, мунчоқ ёки узук бизнинг ўзига хос феъл-атворимиз ва ташқи кўринишимизга мос бўлиши юксак дид соҳиби эканлигимиздан даракдир. Борди-ю, тақинчоқ танлашда фақат урф кетидан қувиб, унинг юз тузилиши ва қоматимизга мос келиш-келмаслигини унутиб қўйгудек бўлсак, бу мукаммал образ яратиш борасидаги уринишларимизни чиппакка чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайланадиган тақинчоқлар танлови борасида айрим қоидалар, сир-асрорлардан бохабар бўлган маъқул.

Зирак, яъни сирға — аёлларнинг энг севимли тақинчоқларидан бири. Юзи думалоқ аёлларга унинг чўзинчоқ, узун, ингичка осма шаклдагиларини тақиш тавсия қилинади. Бўйнингизгача осилиб турувчи бундай зираклар юзингизни нисбатан озғинроқ, бўйнингизни узун қилиб кўрсатади. Ҳалқали, думалоқ шаклдаги зираклар эса сизга тўғри келмайди. Чунки бундай сирғалар юзингиз тузилиши ҳақида яна ҳам “каттароқ” тасаввур уйғотади.

Учбурчаксимон юзли опа-сингилларимизга мураккаб геометриктигровый-глаз-украшения
шаклдаги зираклар мос келади. Уларга ингичка осма, учбурчак сирғалар тавсия этилмайди. Чунки бундай тақинчоқлар юзни керагидан ортиқ даражада озғинлаштириб юборади.

Юзининг шакли тўртбурчак аёлларга чўзинчоқ, кўпбурчакли зираклар тўғри келади. Уларга учбурчак, юлдузча, квадрат шаклидаги зираклар тавсия этилмайди.

Агар юзингиз чўзинчоқроқ бўлса, думалоқ, катта ҳалқали зираклар танлашингиз керак. Узунчоқ осма зиракларни танламаганингиз маъқул, чунки бундай сирғалар юзингизни янада чўзинчоқ қилиб кўрсатади.

Ёноқлари бироз бўртиб турадиган, даҳани узунроқ аёллар кўп қиррали, ҳалқали, мураккаб тузилишдаги зиракларни тақсалар, мақсадга мувофиқдир.

Тўғри овал юз соҳибаларига эса ҳар қандай тақинчоқ тури мос тушади.

Мунчоқлар эса бўйин тузилиши, кўйлакнинг олд қирқимига қараб танланиши лозим. Бўйнингиз нозик ва узун бўлса, сизга калта мунчоқлар, доналари катта-катта, калта маржонлар, бўйнингизга ёпишиб турувчи тақинчоқлар тақиш тавсия қилинади. Яна сизга уч-тўрт қаватли осилчоқ мунчоқлар ҳам жуда ярашади.

Агар бўйнингиз йўғонроқ ва калта бўлса, сизга V шаклидаги қалин занжирлар, бўйиндан кўкрак қисмигача осилиб тушадиган мунчоқлар мос келади. Бўйинга ёпишиб турувчи калта тақинчоқлар эса сизга аталмаган. Шунингдек, бўйнига ажин тушган хонимлар ҳам узунроқ тақинчоқлар тақишлари керак. Зеро, бу билан нуқсонли жойга урғу беришдан қочган бўласиз.

Мунчоқ танлашда бўйнингиз тузилишини ҳисобга олиш билан бирга яна бир эътиборни кўйлак ёқасининг ўймасига қаратишингиз лозим. Қуйидаги суратлар ёрдамида кийимингиз ёқаси қирқимларига мослаб, қандай тақинчоқ тақишингиз мумкинлигини ўрганиб олишингиз мумкин.

Тақинчоқ танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган қоидалар:

1.Ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида ҳар хил металлдан тайёрланган тақинчоқларни тақманг. Масалан, кумуш зирак билан, албатта, кумуш мунчоқ ёки узук тақиш лозим.

2.Бир вақтнинг ўзида фақат бир хил рангли, ёрқин кўринишга эга тошдан ясалган тақинчоқларни тақишингиз мумкин.

3.Шуни ёдда тутиш керакки, бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ тақинчоқ тақиш тавсия этилмайди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка