ЭРКАК ВА АЁЛДАГИ НОМУТАНОСИБЛИК: ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШ МУМКИНМИ?

nomutanosiblik
Тиббиётда узоқ йиллардан буён фарзандли бўла олмаётган жуфтликлар учун бир неча текширув турлари белгиланади. Шунда ҳам муаммонинг асл сабаби аниқланмаса, жуфтликнинг ўзаро мутаносиблик даражасини кўрсатиб берувчи тиббий кўрик тавсия этилади. Аммо кўпчилик бу текширувдан ўтишни ортга суради. Хўш, нега шундай? Аслида ҳам номутаносиблик фарзандсизликка сабаб бўладими? Бундай ҳолат тасдиғини топса, уни бартараф этиш, яъни даволаш мумкинми? Мазкур саволлар билан тиббиёт фанлари номзоди Муяссар Назировага юзландик.

Номутаносиблик қачон тахмин қилинади?

Жуфтликлар узоқ йиллар давомида фарзанд кўра олмаса ёки ҳомила ривожланмаслиги, ўсмай қолиши ҳолатлари кузатилса, ўзаро номутаносиблик таҳлилига йўлланма берилади. Тиббиётда номутаносиблик ҳолатининг икки хил кўриниши мавжуд. Булар:

 Иммунологик номутаносиблик;

 Қон гуруҳи бўйича резус фактор мос эмаслиги.

Иммунологик номутаносибликда аёл организмидаги антитаначалар эркак спермасининг уруғ ҳужайраларини қабул қилмай, уларни нобуд қилади. Бунда аёлнинг цервикал каналидаги шилимшиқ модда сперматозоидларни “ўлдиради”. Бунинг натижасида эса аёл ҳомиладор бўла олмайди.

Қандай текширилади?

Мутаносиблик ташхисини ўтказиш учун жуфтликлар жинсий яқинлик вақтидан сўнг 6-12 соат мобайнида (ювинмаган ҳолатда) тиббий клиникага келишлари керак. У ерда аёлнинг бачадон бўйни шиллиқ қаватидан суртма олиниб, микроскоп остида ўрганилади. Агар суртма намунасида сперматозоидларнинг сони кўп ва уларнинг ҳаракатланиши фаол бўлса, эр-хотин иммунологик мос, деган хулосага келинади. Борди-ю, суртмада сперматозоидлар умуман йўқ ёки битта-яримта кўринишда, ҳаракатсиз бўлса, жуфтлик бир-бирига номутаносиб, деб топилади.

Даволаш мумкинми?

Афсуски, иммунологик номутаносибликни даволаш чоралари ҳозирча йўқ. Аммо ҳозирги кунда қўшимча репродуктив саломатлик усулларидан бири бўлган ЭКУ усулига мурожаат қилиш эхтимоли таъкидланмоқда. Албатта, бу жуфтликларнинг ихтиёрига боғлиқ. Бироқ аксарият ҳолларда иммунологик номутаносиблик аниқланганида шифокорлар жуфтликларга ўзларини бошқа турмушда синаб кўришларини маслаҳат беришади.

Резус фактор мослиги

Ҳомиладорлик юзага келиши учун аёл ва эркакнинг қон гуруҳидаги резус-фактор кўрсаткичи бир-бирига мос келиши керак (мусбат ёки манфий). Агар резус манфий бўлган аёл резус мусбат эркак билан оила қурса ва ҳомиланинг резуси ҳам мусбат бўлса, аёл организми антитаначалар ишлаб чиқариб, уни чиқариб ташлайди. Антиначалар пайдо бўлишига аёлнинг авваллари аборт қилдиргани ёки ёшлик даврида резус мусбат турдаги қон қуйдиргани сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатларда аёл организмида антитаначалар аввалдан юзага келган бўлиб, ҳомила тушиши хавфи юқори бўлади.

Текширув жараёни...

Қон гуруҳини аниқлаш жараёнидаги текширувда резус даражасининг мусбат ёки манфий эканлиги аниқланади. Агар аёлда резус кўрсаткичи манфий бўлса, антитаначалар миқдорини аниқлаш учун қон таҳлили белгиланади. Шунга кўра, лаборатория текширувида аёлнинг қонида антитаначалар юқорилиги аниқланса, уларни камайтиришга доир стационар шароитда керакли муолажалар олиб борилади. Борди-ю, резус мусбатлигида антитаначалар пайдо бўлмаса, ҳомиладорлик юзага келади. Антитаначалар даражаси қанчалик юқори бўлса, ҳомиланинг ривожланиши ва ўсиши эҳтимоли шунчалик паст бўлади.

Фарзанд кўриш мумкин!

Баъзида аёлнинг резус кўрсаткичи манфий бўлса ҳам у бир неча фарзандли бўлган ҳолатлар кузатилган. Бунда аёл организми антитаначалар ишлаб чиқармагани боис, у ҳомиладор бўлган ва ҳомила ривожланган. Аммо баъзида биринчи ҳомилодорликдан сўнг аёл организмида антитаначалар пайдо бўлиб, кейинги ҳомиладорликка тўсқинлик қилади. Бундай ҳолатларда даволаш муолажалари буюрилади.

Ҳомиладор бўлиш учун...

Антитаначаларни камайтиришга қаратилган муолажа якунланганидан сўнг яна бир маротаба қайта текширувдан ўтиб, сўнг ҳомиладорликни режалаштириш мумкин. Резус кўрсаткичи манфий бўлган аёлларга алоҳида эътибор қаратилади. Шунга кўра, улар ҳомиладорлик даврида вақти-вақти билан қондаги антитаначалар ҳолатини аниқлашга доир қон таҳлилини топшириб боришлари лозим. Туғруқдан кейин 72 соат ичида аёлга антирезус цивороткаси юборилади.

Иккиланишларга чек қўйинг!

Айрим жуфтликлар тиббий таҳлил хулосасини эшитишдан чўчиб, номутаносиблик даражасини текширтиришга иккиланишади. Аммо турли шубҳа-гумонларга бориб, вақтни зое кетказгандан кўра, текширувдан ўтиб, муаммо нимадалигини аниқлаш ва керакли чораларни қўллаш лозим. Тўғри, иккиланиш ва турли эҳтимолларни енгиш осон эмас. Бироқ фарзанд кўриш илинжида бўлсангиз, ўзингизда куч топиб, шубҳа-гумонларга чек қўйишни уддалайсиз.

Руҳшунослар фикрича, фарзанд кўришни қийин ҳолатдек тасаввур қилиб, ушалиши мушкул орзудек қабул қиладиганлар реал турмушда ҳам шундай муаммога дуч келишади. Негаки, инсон ўзи ишонган фикрга асосланиб ҳаёт кечирса, унинг ҳаётида шундай ҳолат, албатта, юз беради. Шу маънода ниятни яхши қилиб, умидингизни сўндирмасангиз, ҳаммаси яхши бўлиши, шубҳасиз... Тилагимиз, сизнинг хонадонингизда ҳам чақалоқ йиғиси жаранг сочсин!

Дилдора Юсуфбекова

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка