БОКИРАЛИКНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИСИ

xnormal alizee 87 1920x1440 singer wallpaper jpg pagespeed ic mbcmwmrzmc
Яхшиямки, бугун техника ва ахборот технологиялари шиддат билан ривожланмоқда. Зеро, авваллари бир неча соатлаб амалга ошириладиган юмушлар ҳозир бир неча сонияда ҳал бўлаяпти.

Тунов куни, денг, турмушга чиқаётган жияним ўзининг қайси кунда дунёга келганини аниқлади. “Жума куни экан”, деди-ю, бирдан хомуш тортди. Шу қизнинг ўзи ҳақида ноўрин хулосага келгани сабаб бўлди-ю, ушбу мақолага қўл урдим. Бу борада малакали эксперт, олий тоифали акушер-гинеколог — Маҳмуда Имомқуловадан тиббий маслаҳатлар олдим.

“Ҳаё қўриқчиси”

Бокиралик пардаси қизлар қинини ташқи томондан “ёпиб” туради. Парданинг бир ёки бир неча кичик тешиклари борки, улар орқали ҳайз суюқлиги ташқарига сизиб чиқади. Парданинг сезувчан асаб толалари мўл бўлгани боис, никоҳ кечасидаги илк жинсий яқинлашув пайтида парда йиртилади ва ундан қон келиши кузатилади. Қоннинг миқдори парда шаклига боғлиқ. Ушбу табиий жараён тиббиётда дефлорация ҳодисаси, деб юритилади.

Тажрибаларга асосланиб, шуни айтиш мумкинки, қизлик пардаси, асосан, 6 хил кўринишда бўлади. Энг кўп учрайдигани қин деворидан 4-5 мм. қалинликда бўлиб, кўпчилик қизларда узуксимон кўринишда бўлади. Шунингдек, қин деворидан 2-3 мм. қалинликда тўлқинсимон ўсмамонанд, то туғруқ даврига қадар давомли жинсий яқинликлардан қатъи назар, сақланиб турувчи тури (айнан шу турида биринчи алоқадан сўнг қон сезилар-сезилмас келиши мумкин) ва ўртасида бир-икки тешиклари, кесимлари бўлган парда ҳам учрайди. Жуда кам учрайдигани парданинг тўлиқ ёпиқ тури бўлиб, у 12-13 ёшдан бошлаб ҳайз кўра бошлайдиган қизлар учун муаммо туғдиради. Чунки ойлик ҳайз ўз вақтида ташқарига чиқа олмагани туфайли, бачадонда тўпланиб, кучли оғриқ беради. Бундай ҳолатларда гинеколог-шифокорлар парданинг ўртасидан “+” шаклида кесимлар очиб қўйишади.

Ўзаро ишонч — муҳим!

  Баъзан, дастлабки жинсий алоқа вақтида, ҳатто ундан кейинги алоқаларда ҳам бу парда тугал йиртилиб кетмаганлиги кузатилган. Ва парда қолдиқлари туғиш вақтидагина тугал тушиб кетган. Шу билан биргаликда парда бутунлиги сақланган ҳолда ҳомиладор бўлиб қолиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Бунда ҳам парда туғруқ вақти тўлиқ бартараф этилади.

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қизлик пардаси шакл жиҳатидан ҳам, катталиги ёки чўзилиши борасида ҳам бениҳоя хилма-хилдир. Шу боис никоҳдан кейинги дастлабки жинсий алоқада кўзланган мақсадга эришилмаса, келин-куёвнинг ўзларини айбдор ҳис этишларига асло ҳожат йўқ. Англашилмовчилик бўлган вақтларда дарҳол шифокор-гинекологга мурожаат этилса, у вазиятга холис баҳо бера олади.

Болалар гинекологининг тавсиялари зарур!

Ҳайз кўриш даврида қинига тиғиз тампонлар киритадиган жуда озода қизларда, кўпинча, парда чўзилади, бу эса дастлабки жинсий алоқада ундан қон чиқмаслигига сабаб бўлади. Автоҳалокат ёки мудҳиш воқеа туфайли тос, сон соҳалари, қовуқ ва йўғон ичак жароҳатланганида ёхуд синганида парда йиртилиб кетиши ҳам мумкин. Аммо мазкур ҳолатлар камдан-кам кузатилади.

Қизлик пардаси умуман бўлмаслиги ҳолатлари ноёб ҳодисадир. Шу боис, қизларни пубертат ёши (12-13 ёш)да болалар гинекологига олиб бориш ва келажакдаги муаммоларга чек қўйиш лозим. 

Умрнинг жўшқин палласида...

Кўпинча, илк жинсий яқинлик қиз бола учун аёллик бурчини бажариш ҳисобланади. Фақат никоҳнинг кейинги кунларидагина у ўзи учун янги шароитга кўникади ва турмуш ўртоғи билан табиат инъом этган нозик муносабатлардан лаззат туяди. Шу боис қизлар турмушга чиқиш арафасида онаси билан биргаликда маҳаллий оилавий поликлиникага мурожаат этиб, биринчи никоҳ кечаси ва кейинги жинсий ҳаётга оид зарур маслаҳатларни олиши керак.

Шу ўринда эркакларга алоҳида маслаҳат: улар биринчи кечада жуда ҳам эҳтиёткорлик ва хушмуомалалик билан ҳаракат қилишлари шарт. Чунки бу аёлдаги ҳам психологик, ҳам жисмоний (ҳали бирор марта ҳис қилинмаган туйғу ва парда йиртилишига дахлдор оғриқдан қўрқув) тўсиқларни енгиб ўтишда ўта муҳимдир.

Руҳшунос тавсиялари

Барно Илҳомова, амалиётчи-психолог:

Бундай нозик масалаларда оналарнинг ўрни ниҳоятда катта. Энг аввало, она қизидаги ушбу ҳолатни фожеадек қабул қилмаслиги керак. Жуда кам бўлса-да, айрим қизларда табиатан қизлик “белгиси” бўлмаслиги мумкин. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, бир мисолни айтмоқчиман.

Бир куни қабулимга оиласи бузилиб кетган аёл келди. Турмуши биз тилга олаётган ҳолат — табиатан қизлик пардаси бўлмагани туфайли дарз кетган. Яна ҳам аниқроғи, қайнонаси унинг кўзини очирмаган. Кейинчалик аниқланишича, қизнинг онасида ҳам худди шундай ҳолат бўлган ва бу қизига ҳам ўтган экан. Кўраяпсизки, қиз ва она ўртасида ҳаётнинг муҳим қисми ҳисобланмиш интим мавзуларда етарлича суҳбатларнинг бўлмагани, қизнинг физиологик ривожланишига она панжа ортидан қарагани туфайли у айбсиз айбдор, “гуноҳкор” бўлиб қолган.

Қизлар ҳайз кўра бошлаган вақтдан бошлаб, уларга гигиеник жиҳатдан озода бўлиш, қизлик “белгиси” ва бошқа интим ҳаётга оид тавсияларни аста-секинлик билан тушунтириб бориш керак. Шунда ҳаётда учраб турадиган юқоридаги каби нохуш ҳолатларда ҳам қизнинг ўзини йўқотиб қўймаслиги, адекват ҳаракат қилишига замин ҳозирланади.

Мабодо, она-бола ўртасида бундай суҳбатлар бўлмаган ёки онанинг ўзида етарли билим ва кўникма йўқ бўлса, турмуш ёшидаги қизлар ўз оналари билан бирга гинеколог ва психолог мутахассисларга мурожаат қилганлари маъқул.

“Одина”ларнинг муаммоси нимада?

Ислом оламида Жума — мусулмонлар учун дам олиш, байрам қилиш учун мақбул кун саналади. Аммо айнан шу куни туғилган қизларнинг қизлик “белги”сисиз туғилиши ҳақидаги гаплар на шариатга, на исломий илмга асосланган. Чунки бу соф физиологик ҳолат, баъзан эса генетик ўзига хослик саналади. Яна бир бор таъкидлаш жоизки, бу ҳолат онда-сонда учрайди. Тиббиёт ходимларининг қайд этишича, шундай ҳолатда қиз боланинг бокиралик пардаси умуман бўлмайди, деган фикр нотўғри. У шунчаки ниҳоятда чўзилувчан ва ингичка бўлиб, ташқи таъсир кўрсатилганида ҳам ўзгармас бўлиб тураверади ва бир томчи ҳам қон чиқмайди.

Шунингдек, Жума куни туғилган қизларга бериладиган “Одина” исми — форсчадан таржима қилинганида “Яккаю ягона”, деган маънони билдиради. Бундай тахминлар айнан исм маъносидан келиб чиқиб “тўқилган” бўлиши ҳам мумкин.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка