БОЛА ОТА-ОНАСИНИНГ ЁТОҒИДА: БУ ЯХШИМИ Ё ЁМОН?

109222117
Кичкинтой ота-она билан бирга ухлагани яхшими ёки алоҳида? Бу масала кўп йиллардан бери мутахассисларнинг мунозарасига сабаб бўлмоқда. Ҳар кимда бу одатни ёқловчи ёки қораловчи ўзига яраша сабаблар бор. Биз ана шу ўзаро зид мулоҳазалар орасидан ҳақиқатни излаб кўрмоқчимиз. Хўш, сиз қайси томондасиз?

ЁҚЛОВЧИ МУЛОҲАЗАЛАР

Бола маълум вақтгача ота-онасининг бағрида ухлагани маъқул. Чунки у учун онасининг бағридан қулайроқ ва яхшироқ жой йўқ. «Ўрганиб қолади, кейин алоҳида ухлашни истамайди», деган фикр тўғри эмас. Улғайиб, унча-мунчани тушуниб қолган бола билан энди ўз хонасида ухлашга келишиш бир ойлик чақалоқни онадан айириб, алоҳида каравотчага ётқизиб, бечорани руҳий стрессга дучор қилгандан минг марта яхшироқ ва осонроқ.

Ақл билан иш кўринг, шунда…

Бу масала юзасидан ҳатто руҳшунослар ҳам якдил эмас. Бир қарашда савол оддий туюлса-да, унинг ечими учун озгина ақл, тасаввур ва бошқа бир инсонга ҳамдардлик туйғусига мурожаат этиш керак бўлади. Шу пайтгача шаклланган, қотиб қолган кўрсатмаларга амал қилиш ўрнига қалбингизга қулоқ солиб, ўзингиз ва фарзандингиз учун қулайини танланг. Болани ўртада олиб ётишга қарши асосий далиллар қуйидагилар:

1.Уйқуда ота ёки она болани босиб қўйишлари мумкин.

2.Ота-онаси билан ухлаш келажакда боланинг жинсий ривожланишига нотўғри таъсир ўтказади.

3.Ота-онанинг ўртасида ухлаган бола эр-хотин орасига совуқчилик туширади.

4.Бола мустақил бўлмайди.

Аммо агар ақл билан ўйлаб кўрилса, юқоридаги эътирозларнинг барини бемалол йўққа чиқариш мумкин:

1.Ота-она кучли психотроп (тинчлантирувчи, ухлатувчи), гиёҳванд моддалар ва алкогол воситалар таъсирида бўлмаса, боласини уйқуда босиб қўйиши мумкин эмас.

2.Боланинг жинсий ривожланишига унинг ота-онаси билан бирга ухлагани эмас, ота-она ўзаро муносабатларини тўғри йўлга қўя олмагани, оилада уйғунлик ва хотиржамлик етишмагани сабаб бўлиши мумкин.

3.Эр-хотин ўртасидаги жинсий совуқликка эса ўртада ухлаётган фарзанд эмас, ўзлари сабабчи. Қанчадан-қанча оилалар фарзанди билан бир хонада ухлашга мажбур, аммо уларнинг ҳаммасида ҳам жинсий муносабатларнинг ёмонлашуви кузатилади, деёлмаймиз.

4.Боланинг мустақиллиги масаласи. Истаймизми-йўқми, ҳаётининг илк йилларида бола ота-онасига буткул боғлиқ бўлади. Бу табиат қонуни. Алоҳида каравотчага ётқизиш билан кичкинтойни мустақил қилиб бўлмайди. Бу туйғу вақт ўтгани сайин босқичма-босқич тарбиялаб борилиши керак. Шундай экан, болани ҳаётининг илк кунлариданоқ онасидан, унинг меҳри, ҳиди, эркалашларидан маҳрум этиб, алоҳида каравотчага ўтказиб қўйишдан маъно бормикан?

Ҳаётнинг илк даврида чақалоқнинг ота-онасига буткул боғлиқлигини табиий нарса деб қабул қилиш керак.

Ҳисларингизга ишонинг!

Тасаввур қилинг, янги туғилган чақалоқ алоҳида каравотчани қандай қабул қилади? У ерда, биринчидан, онанинг юрак, уриши, нафас олиши эшитилмайди. Ҳаётнинг илк кунлари чақалоқнинг деярли ҳеч нарсани кўрмаслиги ва умуман мустақил ҳаракатлана олмаслигини эътиборга олсак, бечорага тун давомида каравотчада ёлғиз қолиш нақадар азоблигини тасаввур қилса бўлади: ташлаб кетилган, ёлғизлатиб қўйилган бечора! Бола ўзида мавжуд озгина куч-қувватини ҳаётга кўникиш ва яшаб қолиш учун сарфлаши керак. Бу жараёнда унга ота-она ёрдам бериши баҳс этиб ўтирилмаса керак. Шундай пайтда эр-хотин аллақандай мавҳум ғояларга эргашмай, ўз ота-оналик туйғуларига қулоқ солсалар яхши бўларди.

Агар ота-она кун бўйи ишда бўлиб, бола бувиси ёки энагаси қўлида ўсаётган бўлса, тунни бирга ўтказиши жуда муҳим. Шундагина куни бўйи ота-онасидан айро юриш осонлашади.

Кичкинтой учун вақт жуда секин ўтади, ҳатто 5 дақиқа ҳам унга абадиятдек туюлиши мумкин.

ҚОРАЛОВЧИ МУЛОҲАЗАЛАР

Оилада фарзанд туғилганда, айниқса, у тўнғич бўлса, кичкинтойга бутун меҳрингизни бериш, вақтида овқатлантириш, ухлатиш, кўпроқ эркалашга ҳаракат қилишингиз табиий. Аммо вақт ўтиши билан у катта бўлди, сиз фарзандингизни меҳрибон ва меҳнатсевар, ҳалол, ақлли, ҳамдард кўришни истайсиз… Негадир кутганингиз амалга ошмади.

Ҳар доим ўзингиздан сўранг: тарбиядан мақсад нима? Нимага эришмоқчимиз ўзи?

Ҳаммаси чалкашиб кетди…

Кўкрак сути бола учун жуда муҳим, уни ҳеч нима билан алмаштириб бўлмайди. Фақат эмизиш орқали биз боланинг қорнини тўйдириш, меҳр бериш, эркалаш, энг муҳим эҳтиёжларини ҳис этиш ва қондиришга ўрганамиз. Яъни эмиза туриб аёл профессионал онага айланади. Мақсад — оналик маҳорати, шунчаки боланинг оғзига кўкрак тутиш эмас.

Энди эр-хотинлик тўғрисида. Аёл она бўлгач, эр-хотинлик вазифаларини бажармаслиги, аёл сифатида яшамаслиги керак деб ким айтди? Тўғри, чилла даврида она ўзини тиклаб олиши, бола эса муҳитга кўникиши учун уларнинг бирга ухлашига ҳеч ким қаршилик қилмайди. Аммо шунда ҳам доим бола билан бирга ухлашни эмас, уни мустақил уйқуга ўргатишни ҳам кўзлаш керак. Муҳаббатимиз ва дуоларимиз болани ҳимоя қилмайдими?

Каравотча…

Ҳа, болани ўзининг каравотига ётқизишдан мушкулроқ иш йўқ. Кичкинтой уйқуси келганда жимгина каравотида ухлаши, инжиқлик қилмаслиги учун уни кун давомида кузатиб, бунга тайёрлаш керак. У ортиқча асабийлашмасин, буткул ҳолдан тойганда эмас, шунчаки чарчаганда уйқуга ётиши керак. Биринчи болани алоҳида ухлашга ўргатиб олсангиз, кейингилари осон кечади.

Яхши она тетик, қувноқ, кўзларидан ўт чақнаб турган, доим хушчақчақ ва фаол бўлиши керак. Шунингдек, эрини севиш ва унга эътибор қаратиш учун етарлича куч-қувват тўплаши лозим. Бу эса вақтида ухлаш, ҳордиқ чиқаришни тақозо қилади.

Яхши ухлаяпсизми?

Кечаси ҳадеб туравермаслик учун болани ёнимизда олиб ётамиз. Аммоdeti-roditelyami
олимлар боласи билан бирга ухлаган ва уни тун давомида каравотчасида қолдирган оналарни уч кеча давомида кузатиб, юрак уриши, асаб импульслари, нафас ва тана ҳароратини ўлчаб боришди. Натижалар таҳлил қилиб кўрилганда маълум бўлдики, кечаси бирга ухлаган она ва бола бир-бирини ҳаддан ортиқ яқин ҳис қилади, арзимаган ҳаракат ёки тана вазиятининг ўзгаришига ҳам уйғонаверишади. Натижада уйқу тинч бўлмайди. Алоҳида ухлаганига нисбатан онаси билан тунни ўтказган болакайларни овутиш учун тунда 2 баробар кўп турилар экан. Хулоса чиқариш қийин эмас.

Энди кетма-кет, масалан, 3 йил оралиқ билан фарзанд кўрган аёлнинг аҳволини тасаввур қилиб кўринг. У биринчисини 2 йил эмизиб, яхши ухламади. Кейин учинчисига ҳомиладорлик пайти ҳам уйқунинг мазаси бўлмади. Кейин яна 2 йил эмизиш. Умумий ҳисобда 5 йил давомида тиниқиб ухламаган аёл организми тезроқ қарийди, феъл-атвори ёмонлашади, асабий бўлиб қолади. Учинчи фарзад туғилса-чи? Яратган барча оналарга етарли даражада куч-қувват ато этсин!

Оналарнинг фикри

Қаерда ухлашидан қатъи назар, бола сизнинг меҳр-муҳаббатингизни ҳис этиб туриши керак.

Насиба: — Албатта, бола ўз каравотида, ота-она ўзиникида ухлагани ҳар томонлама яхши. Аммо бунга эришиш жуда мушкул. Баъзида қаерда бўлса ҳам ухласам эди, деб орзу қиласан.

Азиза: — Дугонажонлар, бола иложи борича сиз билан ухласин. Шунда ота-онасини кўпроқ яхши кўради.

Саида: — Мен бундай қилардим: ўғлимни ёнимда ухлатиб олиб, кейин аста ўз ўрнига ётқизардим. Болага ҳам яхши, ота-онага ҳам.

Олима: — Мен каравотчанинг бизга қараган деворчасини олиб ташлаб, ўзимизнинг ўринга бирлаштириб қўйдим. Қизим тунда уйғонса, унга яқинроқ бориб, эмизаман. Яна ухлаб қолади, мен ҳам ўз ўрнимга қайтаман.

Лола: — Қалбингиз буюрганини қилинг. Хитойликлар бола 3 ёшга тўлгунча ота-онасининг ўртасида ухлаши керак, деб ҳисоблашаркан. Бу табиий эҳтиёж эмиш.

Арофат: — Ўғлим 1 ёшу саккиз ойлик. Шу пайтгача биз билан бирга ухларди. Аммо яқин кунлардан каравотимда ётаман, деб ўзи талаб қила бошлади. Менимча, болани мажбурлаш керак эмас, вақти келиб, ўзи тўғри қарор қабул қилади.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка