ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА УХЛАЙДИ?

sleeping girl
Шифокорлар тунда боланинг қай ҳолатда ухлашига қараб, унинг характери ва руҳиятидаги ўзгаришларни билиш мумкин, дейишади. Фарзандингизнинг ўй-хаёллари нималар билан бандлигини билишни истасангиз, диққат қилинг.

Юқорига қараб ётса...

skolko-dolzhen-spat-rebenok-625x449

Курак билан ётган ҳолатда, қўл-оёқлар ён тарафда жойлашган. Баъзида қўллар бошдан юқорига кўтарилган ҳам бўлади. Болакай бошини ён тарафга ёки тўғри ушлаганча тутади. Бу ҳолат бола руҳиятидаги хотиржамликни билдиради. Феъл-атворига кўра оғир-босиқ, яқинларининг меҳри, эътиборини сезиб туради.

Ғужанак бўлиб олса...

podushka-dlya-rebenka2

Тиззалар бирлашган, қўл бош остига қўйилган, бола ҳудди бир нимадан хавфсирагандай (ёки совуққотаётгандек) ғужанак бўлиб олган. Устига ёпилган кўрпа бўйингача етади. Ушбу ҳолат фарзандингизни нимадир ташвишга солаётгани, ўйлантираётгани ёки унга азоб бераётганини билдириши мумкин. Оилада носоғлом муҳит бўлганида ҳам бола ўзини шу тариқа ҳимоялашга уринади. Бу онг остида содир бўлгани учун ҳам уйқусида рўй беради.

Қорин билан ухласа...

17

Қоринга ётган ҳолатда, қўл-оёқларини ён тарафга жойлаштирган болакай таъсирчан, кайфияти ўзгарувчан бўлади. Уни хафа қилиш жуда осон. Аммо кичик нарсалардан ҳам хурсанд бўлишни билади. Агар унга қаттиқроқ танбеҳ берсангиз, кейинчалик ўз қобиғида ўралиб қолиши ҳам мумкин.

Тиззалар бирлашган...

441

Кўп бўлмасада, бу кўринишда ухлайдиган болалар ҳам учраб туради. Тиззаларни бирлаштириб, уларни юқорига кўтарганча ухлаш ором вақти содир бўлади. Табиийки, боланинг ўзига сезилмайди. Одатда бундай ҳолат инжиқ, феъли мураккаброқ болаларда кузатилади. Бундай болаларни бирор нимага мажбурлаб бўлмайди. Яхши гап билангина йўлга солиш мумкин.

Ёнбошда ухлаш ...

rebenok 10 mesyacev ploho spit nochyu 3

Уйқу учун қулай кўринишлардан бири. Агар фарзандингиз ёнбошида ухлашга одатланган бўлса, руҳиятидан ҳавотирланмасангиз ҳам бўлади. Болакай хотиржам, ўзини яхши хис қилмоқда. Соғлигида ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо кези келганида ўзига керакли бўлган меҳр ва эътиборни сўрашга ийманади. Ана шу тарафларига диққат қилинг.

Бошқа кўринишлари ...

– Фарзандингиз устига ёпилган кўрпани ҳудди атай қилинганидек оёқларига ўраб олади. Бу унинг норозилик кайфиятини билдириши мумкин.

– Қўл-оёқларини таранг қилиб оладики, салгина бўшалишига ҳам имкон бермайди. Аҳамият беринг, фарзандингиз асабий бўлиб қолмаганми?!

– Ҳамиша қўл кафтини мушт қилиб олади. Шартли рефлекс таъсирида ҳосил бўлган жараён болакайнинг тўпалончи эканлигини билдириши мумкин.

– Юмшоқ ўйинчоғи ёки қўғирчоғи билан бирга ухлашга одатланган болаларга эътибор етишмайди. Агар бу ҳолат фарзандингизда кузатилса, унга эртак айтиб беринг, ухлаб қолгунича ёнида бўлинг.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка