ҲОМИЛАДОРЛАР УЧУН ВИТАМИНЛАР МАНБАСИ

1435298128 3
Ҳомиладорлик даврида овқат
нафақат тўйимли, шунингдек, мазали ҳам бўлиши керак. Чунки овқат истеъмол қилгандаги ҳузурни болангиз ҳам ҳис этади. Шунингдек, ҳомиладорлик даврида витаминларни ҳам алоҳида эътибор билан қабул қилиш керак. Уларнинг етишмовчилиги ҳомила ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ёзги тўкин-сочинлик вақтида ҳомила учун зарур витаминларни қайси маҳсулотлардан олиш мумкинлигини ҳамма ҳам билавермайди.

В9 (фолат кислотаси)

Фолат кислотаси боланинг умуртқа поғонаси, психикаси ва интеллекти шаклланишида иштирок этади. Она учун эса туғруқ вақтида оғриқни сусайтириб, сўнг сут келишини кучайтиради.

Манбаси: сарсабил, исмалоқ, салат барглари, авокадо, сабзи, қовун, қовоқ, лавлаги, тухум сариғи, дуккакли ўсимликлар, буғдой нони, қора жавдар нони.

Ушбу витаминли маҳсулотларни ҳомила 12 ҳафталик бўлгунича кўпроқ қабул қилиш лозим. Мабодо кучли токсикоз қийнаётган бўлса, ҳомиладорлар учун дорихоналарда сотиладиган В9 витаминини кунига 400 мг.дан қабул қилиш мумкин.

В гуруҳи витаминлари

Ҳомиладорликнинг 8-10-ҳафталарига келиб, эрталаблари кўнгил айниши, тунлари оғриқ, оёқларда томир тортишиши безовта қилса, асабларингиз таранглашса, В6 витаминини қабул қилинг. У боланинг марказий асаб тизими шаклланишида иштирок этиши билан ҳам қимматлидир.

Манбаси: буғдой нони, карам, буғдой доналари, гуруч, сули, ловия, гречиха, ёнғоқ, балиқ.

В6 витаминининг инъекция дозаларини шифокор билан маслаҳатлашинг.

Магний

Ҳомиладорликнинг 11-ҳафтасидан бошлаб боланинг суяклари тез суръатларда ривожлана бошлайди. Шунинг учун таомномада магнийга бой маҳсулотларга алоҳида жой беринг. Шу билан бирга, бачадон мушаклари учун ҳам фойдали, бироқ уни ҳомиладорликнинг охирги ойларида меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик лозим.

Манбаси: тарвуз, анжир, бодом, банан.

Dвитамини

Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида аёл ўзини яхши ҳис этади, ҳомила ҳам анча шаклланган бўлади. Бу даврда диққатни D витаминига қаратиш лозим. Қуёш тафти туфайли ушбу витамин терида пайдо бўлади, аммо ҳомиладорликнинг иккинчи даври қиш ё кеч кузга тўғри келса, уни албатта таблетка кўринишида кунига 10 мг.дан қабул қилинг.

Манбаси: сардина, сельд, лосось, тунец балиқлари, балиқ ёғи, тухум сариғи, сут ва сут маҳсулотлари.

Шунингдек, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ҳомиладорликнинг иккинчи даврида кальций, темир моддалари, ич келишини яхшилаш учун клетчаткали маҳсулотларни таомномангизга қўшинг.

ДИЛНОЗА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка