ЁЗДА АВЖ ОЛАДИГАН 7 КАСАЛЛИК

Худди об-ҳаво каби касалликларнинг ҳам ўз мавсуми бор. Хўш, ёзда қайси касалликлар авж олади? Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз.

Қуёшдан куйиш

ojog-nasolnse

Кўпчилик қуёшда тобланиб, терисини ажойиб тусга киритишни истайди. Аммо буни қуёшнинг қайноқ нурлари остида уззукун чўзилиб ётиш билан амалга ошириб бўлмайди. Акс ҳолда тери қаттиқ куйиши мумкин. Қуёш нурларининг ножўя таъсири оқибатида терида майда ажинлар ҳам пайдо бўлади. Албатта, қуёш ванналари қабул қилишни ман этаётганимиз йўқ. Чунки бу муолажа натижасида бахт гормони — эндорфин ва D витамини ишлаб чиқарилади, қон айланиши, моддалар алмашинуви яхшиланади. Фақат қуёшда тобланишни эрталаб соат 11 гача, кечқурун эса 16 дан сўнг амалга ошириш керак. Тобланишни 3-5 дақиқадан бошлаш керак, кейин бу вақт аста-секин ошириб борилади. Шунингдек, офтоб нурларидан ҳимояловчи кремларни ҳам унутмаслик лозим. Улардан йўриқномага мувофиқ тўғри фойдаланиш зарур.

Маслаҳат: кўпроқ суюқлик ичинг, танангизга тўғридан-тўғри қуёш нури тушишига йўл қўйманг. Ўзингизча даволанманг, мутахассисга мурожаат қилинг. Чунки хатога йўл қўйсангиз, жароҳатга инфекция тушиб, аҳволни янада оғирлаштиришингиз мумкин.

Офтоб уриши

solnechnyj-udar-simptomy

Ҳарорат 30 даражадан юқори бўлган ҳар қандай шароитда иссиқ уриши мумкин. Натижа бош айланиши, оғриши, қайт қилиш, баъзида эса ҳушдан кетиш, ҳатто бурундан қон оқиши кузатилади. Бундай ҳолларда бурунга муздек компресс қўйиб, беморни ётқизиш керак. Бордию у ҳушини йўқотса, дарҳол «Тез ёрдам» чақиринг.

Маслаҳат: иссиқ ҳавода иложи бўлса уйдан чиқманг. Очиқ рангли, табиий матодан тикилган бош кийим ва кенг либослар кийинг.

Гипоксия

prgipmiokarda

Атмосфера босимининг «сакраши», юрак-қон томир тизимида етишмовчиликлар мавжудлиги кислород етишмаслиги — гипоксияни юзага келтиради.

Маслаҳат: ҳар эрталаб бадантарбия билан шуғулланинг. Нафас машқлари ва курак остини уқалаш муолажаларини канда қилманг.

Озиқ-овқатдан заҳарланиш

скачанные файлы 1

Жазирамада маҳсулотлар тез бузилади. Уларни истеъмол қилиш эса ичак инфекцияларини юзага келтиради. Иссиқ ҳавода микроблар тезроқ кўпаяди. Шу сабабли озиқ-овқатдан заҳарланиш рўй беради. Унинг белгилари: кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, бош айланиши, тана ҳарорати кўтарилиши ва ҳ.к.

Маслаҳат: гигена қоидаларига риоя этинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қўлингизни яхшилаб ювинг. Маҳсулотларни музлаткичда сақланг, гўштни эса яхшилаб пишириб истеъмол қилинг. Шунга қарамай ўзингизда заҳарланиш белгиларини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат этинг.

Цистит

51329172-431e-43e4-86c4-4d3d163a0a91 670x0 resize

Бу ёқимсиз дард қорин пастида ва пешоб ажралаётганда жинсий аъзода қаттиқ оғриқ юзага келиши билан кечади. Шунингдек, нотўғри овқатланиш орқали ҳам циститга чалиниш мумкин.

Маслаҳат: синтетик матодан тикилган ичкийим кийманг. Ёзда ичкийимлар пахтали материалдан тикилган ва иложи борича кенгроқ бўлгани маъқул. Совуткич тагида ўтирманг, об-ҳавога мос кийининг, агар бир жойда ўтириб ишлайдиган бўлсангиз, кичик тос соҳасида қон айланишини яхшилаш учун ҳар соатда бир марта ўрнингиздан туриб, юринг. Кўпроқ сув ичинг, шўр ва нордон егуликлардан эса тийилинг. Шунга қарамай, кичик тос соҳасида нохушликлар сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг. Циститнинг авж олишига йўл қўйиб бўлмайди, бу жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Аллергия

175

Аллергик дерматитнинг илк белгилари: қичишиш, ачишиш, қизариш ва тери юзасида шишлар пайдо бўлиши. Бунга синтетик кийимлар, дезодорант, крем, тозалаш воситалари, шунингдек, қуёш, озиқ-овқат ва турли ўсимликлар сабаб бўлиши мумкин.

Маслаҳат: ёзда косметика ва парфюмерия воситаларини кўп ишлатманг. Кийимларни ювгач, яхшилаб чайинг, чунки кир ювиш кукуни ҳам аллергия чақириши мумкин. Агар терида тошмалар пайдо бўлса, совуқ душ ва аллергияга қарши воситалар қабул қилинг. Агар 3 кунда белгилар йўқолмаса, мутахассисга мурожаат этинг.

Ангина

xron angina4

Жазирамада муздек сувдан икки марта ҳўпласангиз ёки музқаймоқдан бир-икки яласангиз, шунинг ўзи ангина хуруж қилиши учун етарли. Ҳароратнинг кескин ўзгариши иммунитетни пасайтиради, вирус ва бактериялар эса дарров ҳужумга ўтади.

Маслаҳат: муздек ичимликлар ичманг. Иссиқ кўк чой ёки хона ҳароратидаги оддий сув чанқоқни тезроқ босади. Кўча ва хонадаги ҳарорат фарқи 5 даражадан ошмаслиги керак.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка