НОЗИК МУНОСАБАТЛАР БЎЛМАСА...

Бунинг оқибатлари ҳақидаги 8 хил фикрга ойдинлик киритамизotnosheniya-muzhchiny-i-zhenshiny-748x320

Биз одатда жинсий муносабатларнинг мавжуд эмаслиги ёки номунтазам равишда амалга оширилишининг соғлиққа ҳеч қандай зарари йўқ деб ҳисоблаймиз. Чунки аёллар сабр-бардоши билан эркаклардан фарқланади. Қолаверса, ҳиссиётларимизни жиловлашни ҳам биламиз. Бунинг устига рўзғор ташвиши, болалар тарбияси, қайнона-қайнота хизмати ҳам нозик муносабатларни салгина унутишга сабаб бўлади. Хўш, тўғри деб билганларимиз аслида ҳам шундайми? Мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА билан суҳбатлашдик.

Тушкун кайфият ва асабийлик

v201310071421341123883.mp4-hq-770x450

Жуфтлар ўртасидаги меҳр асабни тинчлантирувчи энг керакли ва ёқимли восита саналиши илмий жиҳатдан ўз исботини топган. Жинсий алоқадан сўнг эркак ва аёл организмида қувонч ҳамда бахт гормони — эндорфинлар ишлаб чиқарилади. Танага айнан шу гормоннинг етишмаслиги эса тушккунликка сабаб бўлади. Шифокорларнинг таъкидлашича, оиласида бахт кўрмаган аёллар елкасига кўпгина ташвишларни ортиб олишар экан. Бу эса ожизаларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан толиқишига олиб келади.

Иммунитет пасайиши

kto-tebe-podkhodit

Тадқиқотлар натижасига кўра, ҳафтасига икки марта жинсий яқинликка киришадиган инсонларнинг иммунитети бошқаларникига нисбатан 30 %га юқори бўлиши аниқланган. Уларда грипп ва шамоллаш каби хасталиклар енгил ўтади. Буларнинг барчаси гормонал фон ва моддалар алмашинувига боғлиқ жараён бўлиб, жинсий муносабатлар организмнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши билан ифодаланади.

Юрак ва қон-томир касалликлари

 1453501025 muzhchina-i-zhenschina-pochemu-voznikayut-slozhnosti-v-otnosheniyah

Мунтазам амалга ошириладиган жинсий ҳаёт юрак хасталикларига қарши самарали восита саналар экан. Нега десангиз, жуфтликда яшайдиган инсонларда жиддий хасталик кузатилмаса, қон босими ошмайди. Бундан ташқари, қон томирлар тонусда бўлиб, инфаркт ва инсульт каби касалликларнинг юзага келишига имкон яратмайди.

Уйқусизлик

Screenshot 117

Уйқусизликни биз касаллик сифатида қабул қилмасак-да, у организм учун ҳақиқий синов саналади. Одатда бундай ҳолатга тушкунликка тушганимизда ёки асабийлашганимизда рўбаро келамиз. Буларнинг барчаси руҳиятга ижобий ҳисларнинг етишмаслиги оқибатида юз беради. Биринчидан, жинсий яқинликдан сўнг танада жисмоний чарчоқ ҳосил бўлади, бу эса ўз-ўзидан одамни уйқуга элитади. Иккинчидан, «қувонч» гормонлари организмни бўшаштириб, ақлий ҳамда жисмоний ҳордиқ чиқаришга чорлайди. Шунингдек, бу вақтга келиб, кун давомида безовта қилган ташвишлар долзарблигини йўқотади. Уйқусизликни енгиш учун энг яхши восита бу уйқу олдидан амалга ошириладиган контраст душдир. ҳар куни тун олдидан бир хил ишларни бажарсангиз, организм бунга кўникиб қолади ва ўз навбатида танани уйқуга мослаштиради.  

Ортиқча вазн

information items 796

Танадаги ортиқча килограммларнинг жинсий муносабатларнинг мавжуд эмаслигига тўғридан тўғри ҳеч қандай алоқаси йўқ. Масалан, вазн кўплигидан азият чекадиган аёлларнинг ҳам муқим жуфти борлигини инкор этолмаймиз. Сабабларнинг аксарияти билвосита саналади. Жуфтликда яшамайдиган кишиларнинг асабий ва тушкун ҳолатда бўлишини айтдик. Бу вазиятда эса танага ижобий туйғулар керак бўлади. Аксарият аёллар «бахт»ни ширинликлардан ахтаришади. Қанд-қурс ейиш тўғрисидаги қаророни бизнинг ўрнимизга миямиз қабул қилади, у эндорфин гормонининг танқислигини ортиқча ёғ ва углеводлар билан тўлдиришга киришади. Яна бир нарса, жинсий яқинликдан сўнг киши тахминан 200-300 килокаллория йўқотиши исботланган.

Тери билан боғлиқ муаммолар

 MiZH2-800x380

Фертиль ёшидаги аёл тўлақонли ҳаёт кечирмаслигининг оқибатида унинг организмида гормонал дисбаланс вужудга келишини шифокорлар инкор этишмайди. Аёллик гормони — эстроген миқдори камайиб, эркаклик гормони — тестестероннинг ошиши натижасида терининг ёғлилик даражаси ортади. Ҳуснбузар тошиши ёки ортиқча тукларнинг ўсиб чиқиш эҳтимоли пайдо бўлади. Бундай муаммоларга дуч келмаслик учун аёллар мунтазам эндокринолог шифокор кўригидан ўтиб туришлари лозим.

Сурункали оғриқлар

51329172-431e-43e4-86c4-4d3d163a0a91 670x0 resize

Гормонал дисбаланснинг яна бир оқибати ҳайз даврининг оғриқли кечишидир. Катта ёшли аёллар ҳайз олди оғриқларидан шикоят қиладиган қизларга «турмушга чиққач барчаси ўтиб кетади» деган гапларни кўп бора айтишади. Бу гапга ишонишни маслаҳат бермаймиз. Саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай муаммони шифокор кўригидан ўтиб, ҳал этиш лозим. Аммо яна бир фактни ҳам инкор эта олмаймиз. Мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, жуфтидан меҳр кўрганда инсон организмида оғриқ қолдира оладиган окситоцин гормони ишлаб чиқарилади.

Эрта кексайиш

fullsize

Аёлнинг ҳақиқий ёшини қандай билиш мумкин? Албатта, терисига қараб-да! Энг қиммат крем ва турли пардоз воситаларидан харчанд фойдаланманг, вақти-соати билан ажинлар барибир пайдо бўлади. Жарроҳлик столига ётгандан кўра, муаммога қарши эртароқ курашган яхши эмасми?! Ёш улғайгани сари организмда терининг тиниқлиги ва чўзилувчанлигини таъминлайдиган коллаген моддасининг ишлаб чиқарилиши камаяди. Танада эндорфин гормони кўпайган вақтда кексаликка қарши курашадиган мўъжизавий гормон — дегидроэпиандростерон ҳам ишлаб чиқарилади. Эндорфинни кўпайтиришнинг осон йўли эса жинсий яқинлик саналади. Бу гормон тери янгиланишдан ташқари, прогестерон гормони билан биргаликда ҳуснбузарларга қарши ҳам курашади.

Ҳаёт инсонни турфа хил синовлар қаршисида қолдиради. Кимдир жуфтидан айрилган бўлса, бошқа бир инсоннинг оиласига ажрим соя солади. ҳатто, бирга яшайдиган жуфтликлар ҳам маълум сабабларга кўра мунтазам жинсий алоқада бўлмаслиги мумкин. Азиз аёллар, саломатлигингиздаги ҳар қандай ўзгариш ёки безовталикда, албатта, шифокор кўригидан ўтинг. Ёлғизликда ҳаёт кечирувчи аёлларга маслаҳатимиз, ҳар олти ойда гинеколог, кардиолог ва эндокринолог ҳузурига боринг!

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка