ҲОМИЛА БАЧАДОНДА НОТЎҒРИ ЖОЙЛАШСА...

a6c358b9a404c650258d685dcead330f 800x600 1
«Ҳомиладорлигим яхши кечди. Аммо тўққизинчи ойга келганда, ҳомила ҳаракатланиши сустлашди. Туғруқ куни УТТ қилинганида эса «ҳомила нотўғри келиб қолган, оёғи билан турибди, кесарча қилмасак бўлмайди» дейишди. Шифокорнинг ҳамма айтганларини бажарганман, эмаклаб юришни ҳам канда қилмагандим. Нима сабабдан ҳомила нотўғри жойлашиб қолганини сира тушунолмадим. Ҳозир фарзандим олти ойлик бўлди. Аҳволи яхши. Аммо кейинги ҳомиладорликда ҳам шундай бўлсачи, дея ҳавотирдаман».

Зарина Тошматова, Тошкент вилояти

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан сўнг ҳомила бачадонда туғилиш учун қулай ҳолатни эгаллай бошлайди. Тиббий нуқтаи назардан туғруқнинг осон кечиши ҳамда она ва бола жароҳат олмайдиган қулай ҳолат бу ҳомиланинг кичик чаноққа боши билан келиши саналади. Бунда бачадон ўқи билан ҳомила умуртқа поғонасининг ўқи бир хилда бўлиши лозим. Аммо маълум сабабларга кўра ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди, аниғроқ айтганда, 200 та ҳомиладан бир нафари бачадонда нотўғри жойлашган бўлади. Ҳомиланинг кичик чаноқда кўндаланг, қийшиқ жойлашганлиги нотўғри жойлашув деб саналади. Хўш, бунинг сабаби нимада? Олдини олиш мумкинми? 

Мутахассис: Нилуфар БЎСТОНОВА, олий тоифали акушер-гинеколог.

Сабаблари:

  • Кўп туғиш ҳамда туғруқлари орасининг қисқа бўлиши;
  • Бачадон нуқсонлари (икки шохли бачадон, эгарсимон бачадон)
  • Кўп сувлик ёки кам сувлик;
  • Ҳомила гипотрофияси (кўп ҳаракат қилади);
  • Муддатдан олдинги туғруқ;
  • Йирик ҳомила;
  • Кўп ҳомилалик;
  • Йўлдошнинг олдин келиши;
  • Гидроцефалия (ҳомилада ривожланиш аномалиялари кузатилса);
  • Анотомик тор чаноқ;
  • Бачадон миомаси.

Туғруқдан аввал шифохонага!

Ҳомиланинг бачадонда нотўғри жойлашуви ташхиси қўйилган аёл ҳомиладорликнинг 35-36 ҳафталарига келиб, албатта туғруқхонага ётқизилиши шарт! Негаки, одатда бундай аёлларда туғруқ муддатидан эрта бошланиш эҳтимоли юқори бўлиб, шифокор назоратида бўлиш кўнгилсиз оқибатларнинг юзага келмаслигини таъминлайди. Сув кетиши ҳолати кузатилганда, йўлдош ичидаги суюқлик билан бирга боланинг қўли ёки оёқчаси ҳам туғруқ йўлига чиқиб қолиш хавфи бор. Бу эса боланинг туғруқ йўлидан ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Илгари бундай ҳолатларда акушер ҳомилани “ташқи буриш” амалиётини бажарган бўлса, ҳозирда бу усулдан фойдаланилмаяпти. Чунки унинг амалий фойдаси кам эканлиги исботланган.

Асоратлари:

Ҳомила пуфагининг барвақт ёрилиши;

Муддатдан илгари туғруқ;

Туғруқ фаолиятининг сустлиги;

Ҳомила гипоксияси ва асфиксияси;

Бачадон ёрилиши.

Муаммонинг олдини олиш учун

Ҳомила тўғри ҳолатда жойлашиб олишига ёрдам бериш учун ҳомиладор аёлларга бир қанча машқларни бажариш тавсия этилади. Бу машқлар одатда ҳомиладорликнинг 29-34 ҳафталари оралиғида бажарилиши лозим. Бўлажак она навбатма-навбат ўнг ва чап ёнбошида ётади. Ҳар бир ёнбошга ётиш оралиғи 10 дақиқа бўлиши лозим. Ҳар бир ёнбошда 3 мартадан ётиш керак, машқларни кунига камида 3 марта бажарган маъқул. Аммо аёл бачадонида чандиқ, миома, қонли ажралмалар, юрак хасталиклари каби муаммолар кузатилса, машқлар таъқиқланади.

Машқлар кутилган натижани бермаса, аксарият ҳолларда шифокорлар ҳомиладор аёлда дард бошланиши билан кесарча кесиш амалиётини ўтказишни тавсия этишади.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка