ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШНИНГ 7 ЙЎЛИ

uspeahniye-ludi

Муваффақиятга эришган ҳар қандай инсон омад чўққисига бир кун ёки бир йилда кўтарилмаган. Ўз мақсадларига эришиш, орзулар рўёбга чиқиши учун кўп вақт ва куч керак. Шу боис қатъийлик, мақсад сари интилувчанлик, матонат, оптимизм каби сифатларга эга бўлганлар бошлаган ишларида муваффақиятга эриша оладилар. Бундай хислатларни ўзингизда ривожлантиришингиз ва тарбиялашингиз мумкин. Агар ҳақиқатан омад калитини қўлга киритишни истасангиз, бу мақола айнан сиз учун.

1.Омадли инсонлар қуршовида бўлишга ҳаракат қилинг

Муайян муваффақиятларга эришган инсонлар билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Улардан ўрганинг, тавсияларига қулоқ тутинг. Ўзингизга ташқаридан назар солиб, насиҳатгўйларингиз айнан кимлар эканига эътибор беринг. Ва ўйлаб кўринг: уларнинг маслаҳатларига амал қилса бўладими? Сиз ҳам улардек бўлишни истармидингиз? Агар бундай инсонларнинг даражаси сиз эришмоқчи бўлган мақомдан паст бўлса, уларга эргашмаганингиз маъқул.

2. Муваффақиятсизликларга тўғри баҳо беринг

Омад бир онда келмайди, унга олиб борадиган йўл осон ва қисқа эмас. Шунинг учун сабр-тоқатли бўлинг, дадиллик билан олға қадам босинг! Ва нима бўлган тақдирда ҳам йўлингизни муваффақиятсизликлар тўсса, тўхтаб қолманг, аксинча, уларни учратганингиздан хурсанд бўлинг. Энг майда қийинчиликлар ҳам сизни тажрибали ва доно қилади!

3. Мақсадингиз аниқ бўлсин

Орзунгиз сари отланганда ярим йўлда тўхтаб қолмаслик, ҳолдан тоймаслик учун уринишларингизнинг сабаби ўта жиддий бўлиши зарур. Кўзлаган мақсадингизга эришиш сизга нима беради? Ана шуни аниқ билишингиз лозим. Мақсадингиз йўлингизда учрайдиган қийинчиликлардан икки карра кучли бўлиши керак.

4. Маррага етиш кўп вақт талаб этиши мумкин

Ҳамманинг мақсади ҳар хил. Яқин ва узоқ келажакка мўлжалланган мақсадлар бор, шахсий ҳаётингизга доир, шунингдек, ишга таллуқли ниятлар мавжуд. Бу орзу-истакларнинг амалга ошиши бир-бирига боғлиқ эканлигини унутманг. Шахсий мақсадларга тезроқ етиш учун улкан мақсадингиз бўлсин. Мақсадга эришиш орқали нафақат ўз моддий эҳтиёжларингизни қондирасиз, балки жамиятга ҳам фойдангиз тегади. Катта мақсадларга эришиш учун бир йил ҳам камлик қилиши мумкин. Демак, орзунгизга етиш учун ўз куч ва энергиянгизни сарфлашга тайёр бўлинг. 

5. Атрофингизга маслакдошлар йиғинг

Мақсад сари отланар экансиз, йўлингизда тўсиқларга учрашингиз турган гап. Агар ёнингизда ҳаммаслакларингиз ва ҳамкорларингиз бўлса, қийинчиликларни енгиб ўтишингиз бирмунча осон бўлади. Улар муваффақиятсизликларни енгиш ва омадингиздан баҳраманд бўлишингизда ёрдам беришади.

6. Осон йўлдан умидвор бўлманг

Реалист бўлинг! Вазиятни ҳушёрлик, ақл-идрок билан баҳоланг. Ҳаммаси сиз ўйлагандек осон бўлмайди, бироқ ишни бошладингизми, тўхташ мумкин эмас. Имкон қадар мақсадингиздан қайтмасликка тиришинг. Ўтиб бўлмайдиган тўсиққа дуч келсангизна бирор фурсат тўхтаб, тин олишга изн берилади. Бу онларни фикрни жамлашга, ҳаётга бошқача назар билан қарашга сарфланг. Балки тўсиқни енгиб эмас, айланиб ўтган маъқулдир? ҳаммасини бошидан бошлагандан кўра, қийинчиликларни енгиб, йўлда давом этган яхши.

7. Тортишиш қонунидан фойдаланинг

Ниманики орзу қилган бўлсангиз, ҳақиқатга айланиши мумкин. Фақат агар жуда ҳам буни истасангиз! Бу – тортишиш қонуни ва у ҳақиқатан ҳам “ишлайди”! Ҳар куни яхши кайфият ва қатъий ишонч билан орзунгиз амалга ошганини тасаввур қилинг. Қалбингизда шукроналик бўлсин, ўзингизда, ҳаётингизда борига шукр қилинг ва ишонинг: орзунгизга, албатта, етасиз!

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка