БОЛАНГИЗНИ ЎЗ ИХТИЁРИГА ҚЎЙИНГ!

ҚАЧОН МАЖБУРЛАШ ШАРТ-У, ҚАЧОН МУМКИН ЭМАС?

roditeli1024x681
Болани тарбиялаш керак, албатта. Хўш, тарбия нима дегани? Айрим ота-оналар боланинг хатти-ҳаракатларини буткул назорат қилиб, доим унинг ўрнига қарор қабул қилишни тарбия деб тушунадилар. Тарбия, аслида, тушунтириш, кўндириш, муроса ва ниҳоят мажбурлашдир. Яъни мажбурлаш — энг охирги чора. Ана шу чоранинг қачон ўринли экани хусусида гаплашамиз.

Мажбурлаш мумкин эмас:

1.Ёлғон гапиришга. Телефон жиринглаганда «Мен уйда йўқман» деб болани ёлғон гапиришга мажбур қилдингиз. Кичкинтой ёлғон гапириш ёмонлигини билгани ҳолда алдайди. Шунда унинг ичидаги нима яхши-ю нима ёмон деган саволга топган жавоби яна йўқолиб қолади. Бу унинг руҳиятига салбий таъсир ўтказади. Кейин нега болам ёлғончи, жиззаки, асабий деб ҳайрон бўлманг-да.

2.Касб танлашга. Бу унинг ҳаёти, у кўтариб ўтиши керак бўлган юк. Сиз ўғлингизнинг адвокат бўлишини орзу қилганмидингиз? Кечирасиз-у, бу сизнинг орзунгиз, уники эмас. Агар фарзандингиз билан орзуларингиз мос келса, нур устига нур. Акс ҳолда касб танлаш эркинлигини унга қўйиб беринг.

3.Тенгдошларидан кечирим сўрашга. Болалар ўйнаб туриб, айтайлик, уришиб кетишди ёки фарзандингиз ниманидир нотўғри қилди. Шунда сиз унинг тарбияли одам бўлишини истаб, жойидаёқ ўртоқларидан кечирим сўрашини талаб қиласиз. Аммо болаларнинг ўз ўйинларию, ўз қоидалари бор. Кечирим сўраш бу қоидаларда йўқ. Вақти келиб, катта ҳаётга қадам қўйганида арзирли ишга кечирим сўрашни ўрганиб олади.

4.Истамаган одами билан дўстлашишга. Дўст танлаш ҳам боланинг кўнгил иши. У табиатига, мизожига мос, кўнглига яқин инсон билан дўстлашмоғи лозим. Таъбир жоиз бўлса, бу унинг умрга татигулик илк танлови. Қўйинг, уни ўзи қилсин.

5.Ёқтирмаган жойида ухлашга. Бола сиз тайёрлаб берган хонада эмас, айтайлик, залдаги диванда ухлагиси келаяпти. Бунда унинг айби йўқ, айб сизда — унга шу диванчалик ёқимли жой қилиб беролмабсиз. Хонангда ухла, деб мажбурлагандан кўра хонасини ухлашни истайдиган жойга айлантириш чорасини топинг. Шундагина кичкинтой тунги қўрқувлардан халос бўлади.

6.Жинсига мос келмаган юмушни бажаришга. Қиз болани оғир юк кўтаришга, ўғил болани эса ўсма сиқишга мажбурлаб бўлмайди. Лекин шунга мажбур қиладиган ота-оналар ҳам топилади. Афсус. Уларга айтадиган ягона маслаҳатимиз, болангиз қизми ё ўғил эканини бир эслаб кўринг.

Мажбурлаш шарт:

Бу асло тазйиқ, босим ўтказиш маъносини англатмайди. Балкиshopping 1
ўргатиш, кўникмаларни сингдириш, одатга айлантириш деганидир. Қуйидаги рўйхатни бандма-банд изоҳлашга ҳожат йўқ деб ҳисобладик.

1.Катталарни ҳурмат қилишга.

2.Тиш ювишга (озодаликка).

3.Мактабда дарс қолдирмасликка, китоб ўқишга, умуман, билим олишга.

4.Ўзига тегишли бўлмаган нарсани эгасига (жойига) қайтаришга.

5.Касал бўлса, дори ичишга, шифокорга боришга.

6.Ваъдасининг устидан чиқишга.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка