ҚАНДАЙ ПАРҲЕЗ СИЗГА МУНОСИБ?

ovoschnaya-dieta
Парҳез тутмоқчимисиз? Бундан аввал албатта овқатланиш тартибингиз, турмуш шароити ва сурункали касалликларингизни эътиборга олинг.

Озишдан аввал...

Парҳезингиз ўзингиз учун ҳам ёқимли ва хавфсиз бўлишини истасангиз, бир неча қоидаларни назардан қочирманг:

  • Танангизни тонусда ушлаб туринг. Бунинг учун бир неча кунлаб спорт залида шуғулланиш шарт эмас, истаган жисмоний фаоллик организмга фойда келтиради. Масалан, рақс, велосипедда учиш, кечги сайр, ўзингизга ёқадиган бирор жисмоний тарбия усулларини танлашингиз мумкин.
  • Тез-тез (ҳар 3-3,5 соатда), аммо кам-камдан енг, организмингиз ортиқча ёғлардан халос бўла боради. Аксинча, организмни умуман оч қолдирсангиз, тана сувсизлана бошлайди. Шунинг учун парҳез тутмоқчи бўлсангиз, газланган ичимликлар, ширин, унли, углеводга бой (гўшт) таомларнинг порцияларини камайтиринг.
  • Сув ичинг. Кунлик меъёр — 1,5-2 л. Агар кунига камида 5 марта озиқлансангиз, ҳар таом истеъмоли пайтида 1 стакандан ва овқатланишлар орасида яна 1 стакандан сув ичинг.
  • «Бириктирувчи тўқима»ларни қабул қилинг! Клетчатка организмнинг ўзига хос «тозаловчиси» бўлиб, озишда энг кўп қатнашадиган тўқимадир. У мевалар, сабзавотлар ва йирик тортилган ундан қилинган нон таркибида бўлади. Шунингдек, клетчаткани дорихоналарда ҳам сотишади. Кунига 35 гр. истеъмол қилиш керак.

Энг тўғри танлов

Парҳез айнан сизга мос тушганини қуйидагилар орқали аниқлашингиз мумкин:

  • очлик ҳисси вақти-вақти билан пайдо бўлиб, озроқ овқат ейиш билан ўтиб кетса;
  • ишчанлигингиз ортса, кайфиятингиз кўтарилса, қувватингизга қувват қўшилса; мабодо ҳадеб овқат егингиз келаверса, жиззаки бўлиб қолсангиз, дармонсизлик, лоҳаслик қийнаса, демак, танланган парҳез сизга тўғри келмайди.

Муҳим!

Мустақил равишда парҳез тутиш айниқса, қанд касали, гипертония, ишемик хасталиклар, семиришнинг 3-даражаси ташхиси қўйилган беморларга қатъиян ман этилади.

Ҳаёт тарзингиз

Парҳез тутиш бўйича тавсиялар

Ширинликларни яхши кўрасиз;

ҳар овқатланганда кўп еб қўясиз;

оилавий ўтиришлар жону дилингиз;

маҳсулотларнинг калорияси билан қизиқмайсиз;

ётоқда шунчаки ётишни яхши кўрасиз;

фитнес билан умуман шуғулланмайсиз.

Овқатланишга чегара қўйиш сизда қаттиқ стрессни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун таомномангизни бироз ўзгартиринг. Ёғли овқатлардан тийилинг, ширин ва унли маҳсулотлар ойда 2-3 кг. йўқотишга ёрдам беради. Кўпроқ сайр қилинг, тонгги бадантарбия билан шуғулланинг. Аста-секин янги турмуш тарзига кўникасиз. Шунда ўзингизга энг ёққан парҳезга риоя қилишингиз осонлашади.

У ёки бу парҳезни тутиб кўргансиз;

кўп емасликка ҳаракат қиласиз;

фитнес-клуб ёки бассейнга бориб турасиз;

доимий равишда вазнингизни ўлчайсиз;

фаол дам олишни ёқтирасиз;

бир неча кун аввал ҳафталик ё ойлик таомномани тузасиз;

одатда кечаси овқатланмайсиз.

Сиз иродали аёлсиз, чиройли қоматга эга бўлиш сиз учун қийинчилик туғдирмайди. Ўз иш графигингизга эътибор беринг-чи: сиз ё тушки овқатланиш вақтини ўтказиб юборасиз, ё кўп таом еб қўясиз. Озиқ-овқат сотиб олишда диққатли бўлинг: ёрлиқларини ўқиб, таркибидаги оқсил, углевод ва қувватини албатта ҳисобланг.

Сиз ҳамиша қоматингизни назорат қиласиз;

ҳозирги ҳолатингиздан тўлиқ розисиз;

тўкин-сочин дастурхонларни хушламайсиз;

суякларингиз ва кўкрак қафасингиз ингичка;

ниҳоятда оғир-босиқсиз;

кунига 4-5 марта, кам-камдан овқат тановвул қиласиз;

сузиш ва фитнесни ёқтирасиз.

Сиз соғлом турмуш тарзини олиб борасиз, вазнингиз ҳам узоқ йиллар давомида ўзгармас бўлиб қолади. Аммо ёш ўтиши билан сизда ортиқча килограммлар муаммоси пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Ўшанда асло тушкунликка тушмай, тезгина бу муаммони бартараф этасиз. Бунинг учун вақти-вақти билан озиш учун парҳез қилинадиган кунлар ўтказиб туришингиз керак.

ДИЛНОЗА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка