«ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ШАҲАРДА ЎҚИЙДИ»

shutterstock 114614152
— Турмуш ўртоғим билан совчилар орқали танишиб, оила қурганмиз.
Ҳозир икки фарзандимиз бор. Мана, орадан олти йил ўтибдики, аммо шу вақт ичида олти ой ҳам бирга яшамадик. Тўйдан кейин эрим шаҳарга ўқишга кетди. Ярим йилда бир марта уч-тўрт кунга келиб кетарди, холос. Ўқишни тугатгач, ўша ерга ишга жойлашди. Мен икки болам билан қайнона-қайнотамнинг хизматини қилиб, яшаб юравердим. Аввалига қайнонам, «Эри шаҳарда ўқийдиганларнинг ҳаёти бошланишида шундай бўлади. Худо хоҳласа, ўғлим катта лавозимларга кўтарилса, баланд иморатли ҳовлиларда болаларингиз билан яйраб яшайсиз, чиданг», деб юпатарди. Аммо синглимни ҳам шаҳарда ўқийдиган йигитга узатдик. Чилласи чиқар-чиқмас, эри ижарага уй топиб, уни олиб кетди. Эримга эса уч ой аввал ишхонасидан икки хонали уй беришибди. Шунга қарамай, бизни олиб кетиш ҳақида оғиз ҳам очмайди. Гап фақат уй муаммосида эмас шекилли. Хўрлигим келади: менга нимага уйланган ўзи? Бола туғиб, ота-онасининг хизматини қилиб юришим учунми?..

Шоҳиста, Хоразм вилояти

Бу ерда аввал бошданоқ хатога йўл қўйилган. Яъни ҳали оилавий ҳаётга тайёр бўлмаган талаба йигит уйлантирилган. Боз устига, ёш келин-куёвнинг бирга турмуш кечириб, тўлақонли оила шартларига риоя этиши учун шароит мавжуд бўлмаган ҳолда бировнинг эшигига қиз сўраб бориш, қиз томоннинг ҳам бунга кўниши ғалати, албатта. Энди орадан шунча вақт ўтиб, йигит шундай ҳаёт тарзига кўниккан, қолаверса, аёлининг орзу-ҳаваслари билан қизиқмайдиган даражада унга бефарқ экан, бу оила учун жиддий инқироз демакдир. Томонлар ҳозир бор эътиборни ана шу инқироздан чиқишга қаратишлари керак.

Мутахассис маслаҳати: — Шунча йил давомида, яъни синглингиз турмушга чиқмасидан аввал ҳам эр-хотин ўртасидаги муносабатларга эътибор қаратишингиз мумкин эди. Хотиннинг оиладаги ўрни фақат фарзанд дунёга келтириш ва қайнонанинг хизматини адо этишдан иборат эмас. Оила — жуфт бўлиб яшаш дегани.

Аччиқ бўлса ҳам ҳаётий ҳақиқатни айтай: сиз шундай муносабатга ўзингизни арзийди деб ҳисоблаганингиз учун ҳам шундай яшаяпсиз. Нима сабабдан оила мустаҳкамлигини таъминлашни қайнона-қайнота зиммасига юкладингиз? Балки ўзимнинг қўлимдан келмайди, деб ҳисоблагандирсиз. Балки жисман вояга етган билан руҳан улғаймай қолгандирсиз. Йиллар ўтиб, атрофга қараб, бошқаларнинг турмушини ўзингизникига солиштириб хулоса чиқара бошладингиз. Шунда ичингизда исён бошланди: «Нега менинг ҳаётим бундай давом этиши керак?» Эҳтимол, бу оилавий ҳаётингизда янги бир босқичга ўтишга тайёр бўлганингиздан дарак берар. Сиз ўзингизга паст баҳо берманг. Эрнинг хизматига ярайсиз-у, ҳурматига арзимайсизми?! Атрофдагилар — бир кўзгу, холос. Сиз улар орқали кўраётган ҳаёт ички дунёнгиз аксидир. Ҳаётни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, муаммони ичингиздан қидиринг ва уни бартараф этинг. Эр қаерда бўлса, хотин ҳам ўша ерда бўлиши керак. Оилангиз мустаҳкамлиги ўз қўлингизда!

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка