«ЯНГАМ АКАМГА ХИЁНАТ ҚИЛАЯПТИ…»

292524-44107Янгам ўйин-кулги, чиройли ҳаётни яхши кўрадиган аёл. Унинг орзу-ҳавасларини рўёбга чиқариш учун акам Россияга ишлагани кетди. Янгам эса икки боласи билан алоҳида квартирада ёлғиз қолди. Бизникига келиб яшашга кўнмади. Кейин орқаваротдан унинг бегона эркак билан дон олишиб юрганини эшитдик. Бир куни аям уларнинг бозорда қўлтиқлашиб юрганини ўз кўзи билан кўрибди. Акамга айтайлик деймиз-у, жаҳл устида Россиядан қайтмай, қолиб кетиши ёки мусофир юртда бирон ножўя иш қилиб қўйишидан қўрқамиз. Шунинг учун қайтишини интизорлик билан кутаяпмиз, «тезроқ келинг», дея чорлаяпмиз. Янгам эса аксинча, у ерда кўпроқ қолишини, яхши ишни қўлдан бой бермаслигини, иложи бўлса, ўзи ҳам болалар билан етиб бориши мумкинлигини уқдираётганмиш. Акам қайтса, сири очилишидан хавотирда-да! Бу ёлғонга қандай чек қўйиш мумкин?

Васила, Тошкент шаҳри

Аёл кишини қандай қилиб ёлғиз қолдириб кетиш мумкин? Уни қўриқлаш, ундан хабардор бўлиб туриш, зарур ўринда унга кўмак бериш учун кимгадир ишониб, омонат топшириб кетиш керак эмасмиди? Ўша «кимдир» балки унинг ёки эрнинг ота-онаси, ака-укаси ёки бошқа бир ишонган одам бўлар. Қолаверса, аёл ҳам ўз хатти-ҳаракатлари ҳақида кимгадир ҳисоб бериб туриши, масъулият ҳис этиши зарур. Бунга замин ҳозирлаш ҳам алал-оқибат эрнинг зиммасига тушади. Чунки никоҳда қилинган ҳар қандай гуноҳга эр-хотин баробар жавобгар бўлади.

Мутахассис маслаҳати: — Вазият, албатта, ачинарли. Сизнинг баёнингизга кўра, бир енгилтабиат аёл эрини қийинчиликка улоқтириб, ўзи кайфу сафо қилиб юрибди. Лекин бу вазиятни ҳар томондан жиддий ўрганиб чиқиш зарур. Агар ростдан ҳам миш-мишлар тасдиғини топса, акангизнинг бундан хабардор бўлгани яхшироқ, менимча. Буни яшириш сизлар томондан ҳам хиёнат бўлиб қолмайдими? Бу менинг шахсий фикрим. Қарор ўзингизга ҳавола. Акангиз кетаётганида уй-жой, оиласини кимга ишониб топширган? Сизларгами? Унда хабар бериш ҳам сизлардан. Тўғри, инсон эҳтиёжлари деган нарсалар ҳам бор, лекин булар бузуқликни оқламайди. Бу — акангизнинг ҳаёти, уни ўзи ҳал этсин. Сизнинг вазифангиз эса чақмачақарлик қилмасдан, бўяб-бежамасдан, зарур ахборотни унга етказиш. Қўрқманг, мусофир юртнинг қийинчиликларига чидаб, нон топишга қодир эркак ўзига бирон зиён етказадиган даражада заиф бўлмайди. У муаммони ҳал этиш учун тезда етиб келишга куч ва имкон топади, албатта.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка