КИЧКИНТОЙИНГИЗ ХАРХАША ҚИЛАЯПТИМИ?

441
Яқиндагина «ажи-ку-ку» қилсангиз, ҳатто эмлаш оғриғини ҳам унутиб юборадиган, жилмайсангиз, кулиб жавоб қайтарадиган, «бер» десангиз, қўлидагини хархаша қилмай сизга тутқазадиган болангиз 2 ёшдан ошгани ҳамоноқ йиғлоқи, бақироқ, инжиқ, талабчан бўлиб қолади. Унинг бесабаб хархашалари кўпайиб, бажариб бўлмайдиган истаклари қатъийлаша бошлади. Бирор ишни у хоҳлагандек қилмай кўринг-чи, норозиликни намоён қилишнинг турфа кўринишида сиз билан жанжаллашади, койисангиз, ерга ётиб олиб, оёғини тапиллатиб, дод солишга киришади. Аслида болалар тарбиясида ҳар бир ёш, ҳар бир ой ва куннинг бирдек аҳамияти бор, бироқ  2-4 ёш ўта муҳим палла. Чунки бу вақтда боланинг характер пойдевори қурилади. Шу сабаб 2-3 ёшли болаларнинг ота-оналарга фарзандлари билан қанақа муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ота-оналар учун йўриқнома

1. Ширин сўз бўлинг. Дейлик, болангиз уйга киришни истамай бақириб йиғлаяпти. Ғазабингизни ичингизга ютиб, боланинг қаршисига тиз чўкиб, уни қучоқланг, сиз билан уйга киришини, уйда янги ўйин кўрсатишингизни, энг яхши кўрган ўйинчоғи уни соғиниб, чақираётганини эркаловчи товушда оҳиста тушунтиринг.

2. Уни ҳурмат қилинг. Ота-оналар биринчи бор фарзандининг «мен»ига дуч келаётгани учун ҳам қандай йўл тутишни билмай, боламда ҳозирданоқ ёмон характер шаклланаяпти, деб уни жиддий тарбияламоқчи бўлишади. Болалар 3-4 ёшда худди ўсмирлар бошидан ўтказадиган инқироз даврини ўтказишлари ўрганиб чиқилган. Шундай экан, боланинг салқиб турган онги ва руҳиятига янада кучли босим ўтказмасдан унга ҳурмат билан муносабатда бўлинг.

3. Ҳаракатларини чекламанг. Бола нутқида «мен, ўзим» каби олмошларни ишлатиш билан бирга кўп ишларни ўзи мустақил бажаришга ҳаракат қила бошлайди. Унга эркинлик беринг, айниқса, уйда ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш тартибини ўрнатинг. Биринчи сафар ёйилган ўйинчоқларни болангиз билан ўзингиз ҳам саватга ташлаб кўрсатишингиз керак. Овқатини сиз кўтариб столга қўйинг, ортингиздан у қошиқни кўтариб келсин.

4. Ақлини бойитиб боринг. «Беш ёшгача бола подшо» деган гапнинг ўзига яраша ҳикмати бор. У кўп истакларини бизнинг ақлимиз билан ҳисоблашмасдан талаб қилишини тушунишимиз керак. Албатта, бу подшочада қўшни боланинг ўйинчоғини тортиб олиб, эгасини уриб йиғлатишга ёки онасининг қўл телефонини йиғлаб талаб қилиб, сувга отиш ҳуқуқи йўқ. Шу ҳолатга тушмаслик учун нима кимга тегишли эканлигини, нима қилиш мумкин-у нима мумкинмаслигини доимий равишда эринмай тушунтириб бориш лозим.

5. Кун тартибига қатъий амал қилинг. Ҳар бир оиланинг кун тартиби бўлиши шарт. Нонушта, тушлик ва кечки овқатни аниқ вақтга белгилаб, энг кичик аъзодан энг каттасигача бу тартибга амал қилишни талаб этиш керак. Барча оила аъзолари йиғилганида кичкинтой ҳам даврада бўлиши лозим. Бу ҳолат унга анъаналарни ҳурмат қилишни ўргатади, даврада йиғламаслик, бақирмаслик кераклигига ибрат бўлади. Бироқ ҳаддан ортиқ қаратилган эътибор, масалан, ҳадеб оғзига овқат тиқиштиравериш, унинг эркаланишига, атай ўзини овқатдан олиб қочишига ё бирор шўхлик қилишига сабаб бўлади. Шунинг учун ўзаро мурожаатларда тенгликни сақланг. Вақтида ухлаб, вақтида овқатланган, вақтида ўйнаган бола инжиқ бўлмайди, ақлий-жисмоний ривожланишида нуқсон кузатилмайди.

6. Урманг, қаттиқ бақирманг! Педагогларнинг фикрича, 2-4 ёшдаги болаларни эса кичкина столга ёки зинага ўтказиб қўйиш — жазолашнинг энг қаттиқ тури экан. Фақат бу жазо бола қайта ва қайта бир хатони такрорлайверганидан, ўта қулоқсизлик қилганидан сўнг қўлланилиши мумкин.

7. Ваъдангизнинг устидан чиқинг. «Агар йиғламасанг, ҳайвонот боғига олиб бораман», «Шуни еб олсанг, кўчага чиқамиз» деган юпатишларингизни диққат билан тинглаб, бир-икки марта йиғидан тўхтаган ўғил-қизингиз сурункали алдовларингизни охир-оқибат билиб қолади. Бу тахлит тасаллиларга кўнмасликни ўрганади. Ёдингизда бўлсин, фарзандингиз кун сайин ўсиб бормоқда, ҳар соатда ақли янги маълумот, янги тушунча билан бойимоқда. Демак, у билан ҳисоблашишга, бизга бўлган ишончини суиистеъмол қилмасликка мажбурмиз.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка