«ЭРИМ ХОРИЖДАН ҚАЙТАЙ ДЕМАЙДИ…»

328086-4016
Эрим «хорижга ишга кетаман», деганида бир-икки йилда катта пул ишлаб келадию ҳаётимиз шоҳона давом этади, дея хомтама бўлган эканман. Етти йилдирки, Европадаги меҳмонхоналардан бирида хизматчи бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғим ҳеч уйга қайтай демайди. Аввалига мўмай пул жўнатиб турганига хурсанд бўлиб юраверибман. Лекин уларнинг бир тийинини ҳам ишлатишга ҳаққим йўқ эди. Эрим доим «Сақлаб қўй, борганимда ҳисоблашамиз», деб тайинларди. Уч болани боқиш учун ўзим савдо билан шуғуллана бошладим. Топиш-тутишим жойида, шунинг учун эримга «қайта қолинг», десам унамаяпти. Етти йил давомида аввалига бир йилда икки марта келарди, кейин бир мартага ўтиб олди. Бир келганида ҳомиладор бўлиб, кенжа ўғлимни туғдим. Охирги марта шу фарзандимиз олти ойлигида келганди. Мана, орадан уч йил ўтди, уйга қадам босмаяпти. Эркак киши шунча вақт аҳли аёлисиз мусофир юртда қай тарзда ҳаёт кечириши мумкинлигини тахмин қиламан. Ҳар куни телефон, интернет орқали боғланиб турсак-да, ўзимни маънан ва жисман ёлғиз ҳис этаяпман. Ўзим борай, десам унамайди, ўзи эса келай демайди. Оилам аллақачон барбод бўлгандек…

Зарнигор, Тошкент шаҳри

Менга қолса, (бу ўринда журналист эмас, оддий аёл сифатида мушоҳада қилаяпман) болаларни бир ҳафтага бўлса-да кимгадир омонат қолдириб, эримнинг ёнига учиб борардим. Агар орага бошқа аёл аралашган бўлса, бунинг чораси устида бош қотирардим. Бордию шунчаки эрим бола-чақасининг олдига келиб-кетишга эринаётган, пулини қизғанаётган ёки бошқа миллионлаб сабаблардан бири бўлса, бу ташрифимни шунчаки кутилмаган совға (сюрприз) сифатида тақдим этиб, «Энди шунақа кутилмаганда келиб-кетиб, сизни хурсанд қилиб тураман», дердим. Эрим бу сўзларим остидаги таҳдидни тушуниб, ўзини «йиғиштириб» оларди, албатта. Йўл харажатларига у юборган пуллардан ишлатганимни эшитгач, умуман мени овора қилмай, ўзи вақти-вақти билан келиб турарди. Келганида эса бу ердаги ҳаётнинг изга тушганини кўриб, балки қайтиб кетгиси келмасди.

Мутахассис маслаҳати: — Бу ҳолат оиладан қочиш деб аталади. Бойлик орттириш тўлақонли оила бўлиб яшаш истагидан устун келиши кам учрайдиган ҳолат. Толстойнинг аёлига ёзган хатларини эсладим: «Ҳар қандай гўзал минора яқиндан қараганда хунук туюлади. Мен сизни, фарзандларимни севаман. Аммо бирмунча вақт уйдан кетишга мажбурман. Бу сизга бўлган севгимни йўқотиб қўймаслик учундир!» Ҳар бир эркакда ҳам озодлик эҳтиёжи мавжуд. Буни факт сифатида қабул қилиш керак. Уни инкор этгандан, курашгандан фойда йўқ. Эрингизни хорижда пулдан бошқа яна нималар ушлаб тургани бизга номаълум. Аммо унинг учун айни дамда Ватан, Оила туйғуларидан кўра ўша нарсаларнинг тоши оғирроқ. Энг аввало унинг дунёсига, кўнглига кириб бориш керак. Шукрки, у бутунлай алоқани узмабди. Демак, бегона юрт, бегона одамлар, Ватан соғинчи, шубҳасиз, уни ҳар дақиқа безовта қилиб туради. Унинг кўнглига йўл топинг. Аёлсиз, нолийвермай, макрингизни ишга солинг. Уни севиш, тушуниш орқали кўнглига йўл топа оласиз. Эрингиз сизга хиёнат қилаётгани ҳақидаги тасаввурларга берилаверманг. Бу билан фақат кучингизни, жозибангизни, охир-оқибат, эрингизни ҳам йўқотасиз. Менимча, она ёки тадбиркор ролига берилиб кетиб, аёл эканингиз эсдан чиққан. Унутманг, ёрингиз узоқ ёки яқинда бўлишидан қатъи назар, сиз аёлсиз. Эрингиз уй-жой, бола-чақадан кўнгли тўқ. Сизни фақат болаларнинг онаси эмас, балки аёл сифатида ҳам қадрлай бошлаши билан ёнингизга қайтади. От айланиб қозиғини топади, аммо кўп айланиб юбормаслигини таъминлаш керак. Сизнинг талабингиз эмас, муҳаббатингиз ҳар нарсага қодир!

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка