ПУЛНИ АҚЛ БИЛАН САРФЛАШНИ БИЛАСИЗМИ?

iStock-3337563 girl-supermarket-coupon-organizer s4x3.jpg.rend .hgtvcom.1280.960
Ҳаражатларингизни қанчалик тартиб ва режа билан амалга оширасиз? Қуйидаги саволларга жавоб беринг-да, ўзингиз ҳақингиздаги барча ҳақиқатни билиб олинг!

1. Дўконга отланяпсиз, бу вақтда сиз...

а) Нималарни харид қилишингиз ва бунга қанча пул сарфлашни режа қилганингизни олдиндан аниқ биласиз;

б) Эҳтиёжларингиз ҳақида тахминий тасаввурга эгасиз, лекин маълум миқдордаги маблағдан кўпини ишлатмаслигингизга аминсиз;

в) Кўнглингиз тубидан келаётган садога қарши боришни истамайсиз! Ахир ўз хоҳишларингизга эрк бермоқчисиз-да...

2. Дўконга келгач сиз...

а) Керакли маҳсулот турган пештахта томон илдам қадам ташлайсиз;

б) Бирор қизиқ нарса топиш мақсадида бутун дўконни айланиб чиқасиз;

в) Кўзингизга чиройли кўринган нимаики бўлса, ҳаммасини ўйлаб ҳам ўтирмай олиб, кийим кийиб кўриш хонасига йўл оласиз. 

3. Кийим кийиб кўриш хонасидан чиқиб, сиз...

а) Арзонроқ кўйлакларни олишга қарор қиласиз;

б) Албатта, ярашганини харид қиласиз;

в) Бир ўлчамга катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, кўнглингизга ўтирганини олаверасиз.

4. Агар ҳамёнингиз қўшиқ куйлашни билганида, унинг севимли таронаси бу – ... 

а) «Истасанг, бу фалакдан Ойни олиб бераман...» — чунки пул ҳар доим бор!

б) «Кел, кел money!!!» — қанча бўлса шунча кам!

в) «Сени кўрсам қанийди, бир бор кўрсам қанийди...» — бечора ҳамён эгасининг дастидан пул билан юз кўришишга ҳам улгурмайди.

5. Имкониятларингиз даражасини ким ёки нима белгилайди: сиз ёки ҳамёндаги сармоя?

а) Мен! Ўзим вазиятни назорат қиламан, ҳамёнимга менга нима керак ва нима керак эмаслигини кўрсатиб тураман.

б) Биз ҳамкорликда иш юритамиз.

в) Ҳамёнимсиз ҳеч ким эмасман. Усиз уйдан ташқарига чиқолмайман. Ичини бутунлай бўшатмагунимга қадар ҳар беш дақиқада қўлимдан тушмайди.

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ

АГАР А ЖАВОБИ КЎП БЎЛСА: 

«Буюм инсон учун хизмат қилиши керак, инсон буюмга эмас», деган қоидага амал қиласиз. Уста заргарнинг манаман деган тақинчоғини тақиб ял-ял ёниб юриш менга нега керак, деб ўзингиздан ҳам пулни тежайсиз. Умуман олганда, ҳеч қайси заргар ва машҳур дизайнернинг ижод маҳсули сизни пул жамғаришга мажбурлай олмайди. Ресторанларда қиммат таомларга пул сарфлаш сиз учун оддий ҳол. Маслаҳатимиз, пулни тўғри сарфлашни ўрганинг. Дўкон айланишга муккасидан кетиш балки нотўғридир, лекин овқат егандан кўра дўкон айланиш яхшироқ. Ҳар ҳолда харид қилган кўйлагингиз сизни бир неча бор ҳушнуд қила олади. 

АГАР Б ЖАВОБИ КЎП БЎЛСА:

Ўзингизни қачон тўхтатишни яхши биласиз. Ўзингизда «ЙЎҚ» дейишга куч топа оласиз. Ҳамёндаги маблағни асраб-авайлаш қўлингиздан келади. Маблағингизни режалаштириб ишлатасиз, шундай бўлса-да, бу даромадингизнинг тўртдан икки қисмини ташкил этади. Бироқ кайфиятингизга қараб иш тутадиган кунларингиз ҳам бўлиб туради. Одатда ҳаражатни кўпайтириб юборганингиздан сўнг камида бир ҳафта ўзингизни кечиролмай юрасиз. Бироз ўзингизни эркин қўйинг, ахир пешона терингиз билан ишлаб топган пулингизни ўзингиз истагандек ишлатишга ҳақлисиз...

АГАР В ЖАВОБИ КЎП БЎЛСА...

Агар тажрибали иқтисодчилар сизнинг қай йўсинда пул сарфлашингиз ҳақида маълумотга эга бўлишса, юраклари уришдан тўхташи шубҳасиз. Сиз майдалашиб ўтиришни ёмон кўрасиз, шунинг учун катта-катта ҳаражатларга қўрқмай қўл ураверасиз. Кейин эса ойликкача қарз олиб, кун кечирасиз. Агар ўз маблағингизни сарфламаётган бўлсангиз, вақтида тўхташни билинг. Ахир бир кунмас бир кун бунинг барчаси учун ҳисоб беришга тўғри келади. Зарурдан нозарурни ажратишни ўрганинг. Пул билан обрў-эътибор топиб бўлмаслигини унутманг!

Дилноза

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка