БОЛАКАЙ ТАОМНОМАСИ ВА УНИНГ ХАРАКТЕРИ...

makenriy-povar
АҚШлик олим Алан Хирш 25 йил давомида катталар ва болаларда таъм ажратиш хусусияти бўйича илмий иш олиб бориб, ҳар бир инсон у ёки бу турли маҳсулотни хуш кўриши организм билан узвий боғлиқ деган хулосага келади. Фарзандингиз соғлиғи, қолаверса характери ҳақида билишни истасангиз қуйидаги маълумотларга диққат қилинг.

  •  Тузламалар, шўр егуликлару  печеньеларни ёқтирадиган болалар характер жиҳатдан ўзига ишончи суст бўлади. Ёмғир ёғаётганда соябондан фойдаланиб, манзилга етиб олиш ўрнига, об-ҳаво яхшиланишини кутиш улар учун тўғри ечимдир. Бундай болакай билан ўз устида ишлашга ундовчи машқларни бажариш лозим. Организмида эса жиддий муаммо йўқ. Фақатгина натрий ва минерал тузлар етишмаяпти, холос.
  • Ўсмир ёшидаги ўғил-қизингиз таомга аччиқ соус ёки кетчуп аралаштиришга одатланибдими, демак нафас йўллари, қон босими ёки юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгариш кузатилиши мумкин. Диққат қилинг. Характерига хос бўлган қатъиятни эса «бўғманг». Аскинча, ҳар бир ишда унинг фикри муҳимлигини намойиш этаверинг.
  • Агар болангиз дам шўр, дам ширин нарсани сўраса, моддалар алмашинуви билан боғлиқ ўзгариш бўлишига ишора деб билинг. Бу вазиятда шифокор кўрсатмаси асқатади. Аҳамият берган бўлсангиз, фарзандингиз катта давраларни хушламайди. Хоҳишига қарши борманг. Киришимли бўлмаса-да, истеъдоди туфайли танлаган касбида мувафаққиятга эришади.
  • Ҳар бир болакай шоколадни жон деб ейди. Аммо мунтазам шоколад сўраши болада асабийлик, жиззакилик борлигини билдириши мумкин. Чунки бу ширинлик таркибида айнан асабни тинчлантирувчи моддалар бор. Шоколадхўр болангизнинг келажаги порлоқ, аммо баъзи вақтларда беқарорлиги тутиб қолади. Ана шу ҳолатга сергак бўлсангиз, кифоя.
  • Булочкаларни ёқтирадиган болалар тартибли, гапга қулоқ соладиган, аълочи бўлишади. Бироқ ота-онасининг «айтишувлари» депрессияга тушиб қолиши учун сабаб бўлиши мумкин.
  • Қайнатилган картошкани туз билан ейишни ёқтирадиган ёки  картошка чипсларини канда қилмайдиганлар эса «тепса тебранмас» хилидан. Бундай болаларни қаттиққўллик билан йўлга солишга уринманг. Яхшиси феъл-атворини ўзгартириши мумкин бўлган мисоллар келтириб, тушунтиринг. Саломатлиги борасида эса меъда фаолиятига диққат қилинг.
  • Гўштли таомларни хушловчи болакайлар табиатан фаол, уддабурон ва вазиятга қараб, айёр бўлишади. «Ушлаган еридан қўймас»лиги келажакда асқатиши мумкин. Соғликларига келсак, томоқ оғриқлари ва шамоллаш ҳолатларига эътибор беринг.
  • Фарзандим овқат танламайди дея, хурсанд бўлманг. Чунки бу ҳам феълидан дарак беради. Бундай болалар кўпинча қарор қабул қилишга қийналишади, ғояларини юзага чиқаришдан ҳадиксирашлари ҳам панд бериб қолади. Соғликларида жиддий ҳавотир бўлмаса-да, кайфият ўзгарувчанлиги кузатилиши мумкин. Имкон қадар фарзандингизнинг истагидан келиб чиқиб, овқат тайёрланг.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка