«ТУРМУШ ЎРТОҒИМНИНГ МУШТЛАРИДАН БЕЗДИМ…»

Халқимизда «эр-хотиннинг ўртасига эсини еган тушади» деган доно нақл бор. Афсуски, шундай вазиятлар бўладики, икки оғиз маслаҳат ёки йўл-йўриқ оғриган дилга малҳам бўлади. Биз ҳам дардга даво бўлиш мақсадида «эр-хотиннинг ўртасига тушишга» мажбур бўлдик...

Бу галги мухлисаларимизга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова маслаҳат беради:

— «Суғдиёна»ни ҳар доим ўқиб бораман. Бекалар учун яхши қўлланма, зерикканида ҳамсуҳбат, ёлғизланганида ҳамдард. Шунинг учун ҳам аёлларнинг кўнглидан жой олган деб ўйлайман. Оилавий маза қилиб ўқийдиган газета.

«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

Шарифа, 28 ёш, Сирдарё вилояти:

izbivaeyt-jenu— Аслида уйдаги гапни кўчага чиқаришни ёмон кўрардим. Буни қарангки, дардимни сизларга ёришга мажбур бўлдим. Яқинларимга айтай десам, уларнинг сиқилишини истамайман… Икки йилдирки, оиламда тинчлик йўқ. Ундан олдин барча бизга ҳавас қиларди. Эрим билан битта қишлоқда улғайганмиз. Тўйимиз катталарнинг ихтиёри билан бўлган. Уч фарзандни тарбиялаяпмиз…

Эримнинг иши тақозо қилиб, беш йилдан буён пойтахтда яшаймиз. Икки йил аввал кичик қайнсинглим ўқиш учун шу ерга келди. Ўшандан буён биз билан яшайди. Кенжа бўлгани учун жуда эрка, айтганини қилдирадиган қиз. Уни деб яқиндан буён кичик фарзандимиз боғчага бормайдиган бўлди, чунки турмуш ўртоғимнинг топгани рўзғорга, болаларга, қайнсинглимнинг ҳаражатларига етмади.

— Менга берган пулингиз етмаяпти, — деб очиқча акасига араз қилди у.

— Тежаб ишлат. Бир ўзим қай бирингга етказай? — эрим тушунтиришга уринди.

— Анвар боғчага бормаса ҳам бўлади-ку! Янгам қарамай нима иш қилади. Унинг учун ҳам ҳар ой юз мингдан ошиқ пул кетди, — ақл ўргатди қайнсинглим.

Шу билан боламнинг боғчага бориши тўхтади. Бора-бора у бошқа қилиқлар ҳам чиқара бошлади. Акасига ёмонлаб, иккимизни уриштирадиган одат чиқарди. Охирги пайтда шу даражага етдики, эрим мени калтаклайдиган бўлди. Балки ўзингдан ҳам ўтаётгандир, дерсиз? Мен муроса қилишга, оиламни тинч сақлашга ҳаракат қиламан. У эса дарсдан кела солиб, мендан камчилик топа бошлайди:

— Кун бўйи уйда ўтирасиз, келишимга овқат қилиб қўймабсиз.

— Овқатни кечга қиламан-да, уйда борини еб туринг.

Шу кичкина баҳона ҳам катта жанжалга айланади:

— Мен дарсдан қорним оч келдим, янгам овқат бермади. Ҳадемай, бу уйга киролмай ҳам қоламан...

Эрим жим турармиди? Бирдан менга қўл кўтаради. Бир оғиз гапиришимга, вазиятни тушунтиришимга изн бермайди. Бунақа воқеаларнинг чеки йўқ. Баъзан ўзимча қайнонамга айтсаммикан, деб қўяман. Лекин барибир у киши ҳам менга эмас, ўғли билан қизига ишонади-ку! Жанжаллар ва калтаклардан юрагим безиллаб қолди. Жаҳлим чиққанида, уйга кетсамми, ҳам дейман. Афсус, шунча йиллик тинч турмушимдан кейин ота-онам ҳам гапларимга ишонмаслиги мумкин. Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг.

Маслаҳат: — Қайнсинглингизга ҳеч қачон «эримнинг синглиси», деб қараманг, ўз синглингиздек кўринг. Тасаввур қилингки, у уйингизда бир меҳмон. Эртага бошқа бир хонадонга келин бўлиб кетганида, албатта, сизни тушунади ва қилиқларидан уялади. Ўшанда сиз ҳам уялиб қолмаслик учун ҳозирдан ҳаракат қилинг. Яъни яхши гапиринг. «Яхши гап билан илон инидан чиқади», деган гап бежизга айтилмаган. Бирор юмушингиздан камчилик топадиган бўлса, бирга бажаришга ҳаракат қилинг. «Сизнинг келишингизни кутиб тургандим, мана шуни бунақа қилсак нима бўларкан?» деб маслаҳатлашсангиз, у ҳам ўз-ўз ўзидан киришиб кетади, рўзғор юмушларини ўрганади. Бунинг учун эртага сиздан миннатдор ҳам бўлади. Ширин сўз билан ҳар қандай дилни юмшатиш мумкинлигини унутманг. Доим ширин гапирсангиз, у сизга ҳечам қўрс муомалада бўлмайди.

«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

Марҳабо, 37 ёш, Тошкент шаҳри:

zashhita ot domashnego nasilija— Оила қурганимга ўн саккиз йил бўлибди. Катта фарзандимиз қиз. Мана унинг ҳам бўйи етиб, ўн еттига кирди. Эшик қоқиб, сўровчилар ҳам топиляпти. Аммо...

Ишонсангиз, турмуш ўртоғим сал баҳона билан менга қўл кўтаради. Тушунаман, уриш-жанжал, келишмовчилик ҳамма рўзғорда ҳам бўлади, лекин бизникида кичик жанжал ҳам калтаксиз ўтмайди. Эрим албатта менга қўл кўтариши шарт. Бир мисол, яқинда бозорга чиқдик. Болаларга кийим олдик. Бозордан чиқишимизда ҳамёнимни ўғирлатдим. Яхшиям, унда катта миқдорда пул йўқ эди. Бўлса, етти-саккиз минг сўм бўлгандир. Бозордалигимизда айтишга қўрқдим. Уйга келгач, секингина тушунтиришга уриндим.

— Сенинг барор марта фойданг текканми? Нега шуни бозордалигимизда айтмадинг. Балки тушириб қўйгандирсан, топардик... — деб дўппослаб кетди.

Ҳар доим у кишига фарзандларимиз катта бўлганини, бундай қилиши нотўғрилиги айтаман.

— Менга ақл ўргатяпсанми? — дея у яна калтаклашга тушади.

Бўйи ўзим тенги бўлган болаларимнинг ёнида шу аҳволга тушаётганимдан уяламан. Қиз узатаман, деб ўтирганимда... Агар шу ҳолда давом этаверса, эртага қуда-андали, неварали бўлганимда ҳам шу кўйга тушаманми, деб қўрқаман. Бу ҳақда яқинда қайнонамга айтдим.

— Ўғлингизга сал тушунтириб қўйинг, шунча йил калтакларига чидадим. Бундан кейин ҳам чидарман. Аммо энди бу ўзининг ҳам ёшига ярашмайди...

— Келганида ўзим тушунтириб қўяман, — дедим қайнонам ҳам фикримга қўшилиб.

Афсуски, бунинг учун ҳам яна ҳаққимни олдим. Эрим ҳеч нарсани тўғриликча қабул қилмайди. Дарров онасининг олдидан келиб эски қилиғини бошлади:

— Энди мени онамга ёмонлайдиган бўлдингми? Кўрсатиб қўяман сенга ёмонлашни...

Шу билан яна калтак едим. Бир сўз дейишга қўрқиб қолганман. Қанақадир чораси бордир? Менга маслаҳат беринг.

Маслаҳат: — Назаримда, гапни айтишда ҳам фарқ бор. Ривоят қилишларича, тушида ҳамма тиши тўкилиб кетган подшоҳ бунинг таъбирини сўрайди. Биринчи таъбирчи «ҳамма қариндошларингиз ўлиб, фақат сиз қоларкансиз», дейдию, шу гапи учун ўлимга ҳукм қилинади. Иккинчиси эса «сиз қариндошларингиз ичида узоқ умр кўраркансиз», дея таъбирлаб, мукофотга сазовор бўлади. Сиз ҳам иккинчи таъбирчи каби иш кўринг. Менимча, шунча йил ичида эрингизнинг феълини яхши билиб қолгансиз. Қайси пайтда, қанақа муомала қилиш фақат сизга аён. Шундай экан, унинг жаҳл қилмайдиган вазиятини топиб, ширин гап билан тушунтиринг. Албатта, тушунади.

«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти:

chto-delat-esli-muzh-bet-zhenu— Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни билмайман. Эрим ичади. Кичкина дўкончамиз бор. Даромадимиз яхши. Лекин у ерда доим эрим савдо қилгани учун эртаю кеч дўкон бекорчи йигитлар билан тўла бўлади. Ўтириб ичишади ҳам. Ичмаган куни йўқ. Унинг касрига мен қоламан. Сал нарсага жанжал кўтаради. Калтаклайди. Илгари болаларимиз кичкина пайтида йиғлаб колса ҳам мени дўппосларди:

— Битта болага эплаб қарай олмайсан? Ўчир овозини... — шу билан қиёмат қойим бўлади.

Энг ёмони, бу пайтда қайнонам ҳам, қайнотам ҳам ёнимни олмайди. Аксинча, баъзида калтак ейишимга уларнинг ўзлари ҳам сабабчи бўлади. Маст-аласт ўғлига қайнонам жаҳл қилади:

— Сен кун бўйи дўконда мазза қилиб ичиб ўтир! Мен оёқ оғриқ ҳолимга молларни суғорай. Мана, бугун мазам бўлмай ётдим, моллар сувсиз қолди. Орада келиб хабар олсанг бўлади-ку!

Тамом, шу билан яна мен балога қоламан.

— Сен нима иш қилдинг? — дея дўппослашга тушади.

Фарзандларим кичиклигида онамникига кетиб қолган пайтларим ҳам бўлган. Ҳозир болаларим мактабга боряпти. Уларни эргаштириб, онамникига боришимнинг ўзи кулгили. Эрим ичмаган пайтида ёмон гапирмайди. Афсуски, унинг ичмайдиган куни бўлса экан. Бу одатини ташлатишнинг иложи бормикан?

Маслаҳат: — Менимча, бу муаммо маҳалла фуқаролар йиғини билан осонгина ҳал бўлади. Сиз эмас, қайнотангизми, қайнонангизми уларга дўконда йиғилаётган бекорчи йигитлар ва ичишлари ҳақида айтишлари лозим. Шунда маҳалла оқсоқолининг ўзи улар билан гаплашади. Табиийки, дўкондан ичувчилар қадами узилса, эрингиз ҳам ичмайди ва ҳаммаси изига тушади.

Наргиза Усанбоева тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка