ОИЛАНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ВА ЗАИФЛАШТИРУВЧИ 10 + 10 ЖУМЛА

1 52a561b8c41f452a561b8c422f
Албатта, оила мустаҳкамлиги бир неча жумлага боғлиқ нарса эмас. Сўзлар бизнинг хулқ-атворимиз, мақсаду ниятларимиз, жуфтимизга нисбатан меҳру муҳаббатимизнинг ифодаси, холос. Шунга кўра, улар ёқимли, меҳр уйғотувчи, қалбга ором, руҳга ҳаловат бергувчи ёки аксинча, дилни яралагувчи, ишончу муҳаббатга путур етказувчи, орадаги риштани узгувчи бўлиши мумкин. Кўпинча сўздан ҳам кўра у айтилган пайт, ўрин, оҳанг кўпроқ аҳамиятга эга. Руҳшунослар узоқ йиллик тадқиқоту кузатувлардан сўнг аёллар ўз жуфтларига тез-тез айтиб туришлари шарт ва умуман тилга олмасликлари лозим бўлган қуйидаги жумлаларни аниқладилар.

Ҳеч қачон тилга олманг!

1334882 original 11. Жуфтингизни айбловчи сўзлар: «Яна пойабзалингизни гиламнинг устига ечдингизми?», «Нуқул кеч қолиб юрганингиз юрган!», «Ҳар доимгидек нон олиб келиш эсингиздан чиққандир» ва ҳоказо. Эътибор беринг, бу ўринда сиз жуфтингизни танқид қилаяпсиз, аммо бу танқиддан сўнг у яхши тарафга ўзгармайди. Чунки бу мақсадга эришишга қаратилган эмас, фақат айбловга асосланган танқиддир. Унинг асосий мақсади эркакка таъна қилиш, айбларини эслатиш, доим шунақа эканини таъкидлашдан иборат. Бежиз бу жумлаларда «яна», «нуқул», «ҳар доимгидек» сўзлари учрамаяпти. Қонуниятни пайқадингизми?

2. Кишида қаттиқ уят ҳиссини уйғотувчи жумлалар: «Бунга қандай қўлингиз борди?!», «Фақат ношуд одамгина шундай қилиши мумкин!» (Бунга жавобан: «Ҳа, мен шунақа ношудман, қутулдимми!» деган жавобни оласиз, тамом. У ёғига эрингиз қасдма-қасдига айтганингизнинг аксини қилади).

3. Жуфтингиз бошқа миллат вакили бўлса, унинг миллий келиб чиқишини камситувчи сўзлар: «Албатта, сизларда одат шундай-ку» (одатда нафрат билан айтилади бу сўзлар).

4. Эрингизнинг оила аъзолари ва қариндошларини камситувчи сўзлар: «Бизнинг оилада эркаклар, сизларникидан фарқли ўлароқ, ҳамма ишни дўндиришади», «Худди онангизга ўхшаб, зимдан иш бажарасиз-а!»

5. Эрлик ғурурини ерга урувчи жумлалар: «Вой-бў, эркакмисиз ўзи?!», «Эркак киши ҳам шунақа лаллайган бўладими?!» ва ҳоказо.

6. Жуфтингизнинг заиф томонлари, оғриқли нуқталарига ишора қилувчи сўзлар: «Сиз ким бўпсиз ўзи?! Отам олиб берган машинада юрибсиз-да кеккайиб!», «Битта рўзғорни ҳам эплолмайсиз-ку…»

7. Эрингизнинг кечинмалари, туйғулари, ўй-хаёллари ва мақсадини ўзингизча (кўпинча нотўғри) баҳолаб айтилган сўзлар: «Фақат ўз фойдангизни кўзлайсиз-а?!», «Атайлаб шундай қиласиз-а, менинг жиғимга тегиш учун!»

8. Эрингизнинг талабларини қондиришни истамаслигингиз, буни мажбурият юзасидан амалга ошираётганингизни таъкидлайдиган сўзлар: «Кун бўйи орқангиздан югуришдан бошқа ишим йўқми?!», «Ҳозир ҳаммасини ташлайман-да, сиз билан гап сотиб ўтираман!» (киноя билан).

9. Жуфти ҳалолингизнинг ҳаётингиздаги аҳамиятини камситиб кўрсатувчи сўзлар: «Сизсиз ҳам куним ўтади!», «Агар ўртада болалар бўлмаганда, сиз билан бир дақиқа ҳам яшамасдим!»…

10. Оилавий ришталарни қадрламаслигингиз, рад этишингиз, улардан жирканишингизни ошкор этувчи сўзлар: «Сиз билан гаплашишни ҳам истамайман, кўзимга кўринманг!», «Бошқа хонада ухланг!»…

Умид қиламизки, бу рўйхатни ўқиб, сўз бойлигингизни янада тўлдирган ҳолда турмуш ўртоғингизга ҳужум қилмайсиз. Чунки бу жумлалар бир марта тилга олинганда ҳам ўртадаги муносабатларга яхшигина дарз етказиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларни ойдинлаштиришда конструктив йўлдан боринг. Яъни сиз муносабатларни узиш эмас, мустаҳкамлаш истагида эканингизни у ҳис этсин. Бунинг энг тўғри йўли, гапни аввало ўз камчиликларингизни тан олишдан бошлаш.

Доимо тилдан қўйманг!

listening-is-the-first-step-to-conflict-resolution-in-luveЭнди юқоридагининг умуман акси бўлган рўйхатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Албатта, муносабатларни узиш мустаҳкамлашдан осонроқ. Лекин қуйидаги жумлаларни тез-тез такрорлаб турсангиз, оилангиз мустаҳкам бўлиши билан бирга, мақсадларингизга ҳам эришасиз.

1. Жанжаллашиб қолганда, ярашиш истагини билдирувчи сўзлар: «Келинг, бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз», «Келишиб, умумий қарорга келайлик», «Сиз билан бунақа аразлашиб юргим келмаяпти!»...

2. Жаҳл устида эрингизнинг қалбига озор етказган сўзларингиз учун афсусдалигингизни билдирувчи жумлалар: «Узр, мен ноҳақ эканман. Сизни бекорга хафа қилдим!», «Мендан ўтган бўлса, кечиринг!»

3. Хатоларингизни тан олганингизни билдирувчи сўзлар: «Ҳа, мен адашибман», «Сиз тўғри айтибсиз, анави дўконда маҳсулотлар чиндан ҳам арзон ва сифатли экан»…

4. Зиддият сабаб кўнглингиздан кечаётган нохушликларни изҳор этувчи жумлалар: «Сиз билан жанжаллашгач, ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим», «Сиз билан аразлашиб юришни ёқтирмайман»…

5. Жуфтингизни тушуниш истагида эканингизни билдирувчи сўзлар: «Мен сизни англашни, қалбингизга қулоқ солишни истайман», «Мендан нима учун хафа бўлганингизни билгим келаяпти»...

6. Эрингизнинг қизиқишлари, истаклари, туйғуларини билиш мақсадидаги саволлар: «Қандай мусиқани ёқтиришингизни билмоқчийдим», «Нонуштага нима ейишни истайсиз?», «Айнан сизнинг фикрингиз мен учун муҳим»… Эрингизнинг истаклари сизникига қарши бўлса ҳам, уларни ҳеч бўлмаса тинглаганингиз, ёдда сақлаб қолганингиз ва муҳокама қилганингизнинг ўзиёқ муносабатларни яхшилайди. Унинг сизникидан фарқли, мустақил фикрга эга бўлиш ҳуқуқини тан олинг. Масалан, турмуш ўртоғингиз бирон яқинини йўқотди, дейлик. Шунда сиз: «Мен билан гаплашмай, хомуш юрганингиздан хурсанд эмасман, албатта. Аммо бошингизга тушган мусибатни тушунаман ва сизга ҳамдардман». Кўпинча, бу сўзлар тил эмас, кўз воситасида айтилади.

7. Қайғули кунингизда ҳам, хурсандчиликда ҳам жуфтингизга таянишингизни билдирувчи сўзлар: «Шу концертга айнан сиз билан боргим келаяпти», «Бошимга бирон ташвиш тушса ёки қаршимда муаммо пайдо бўлса, дарров сизни эслайман»…

8. Эрингизга нисбатан ижобий муносабатингизни ифодаловчи, унинг ҳаётингиздаги муҳим ўрнини таъкидловчи жумлалар: «Сиз бўлмаганингизда, нима қилардим-а?!», «Яхшиям пешанамга сиз битилган экансиз!», «Менга жуда ҳам кераксиз!» Иложи борича кўпроқ қўша қариш, фарзандлар, набираларнинг роҳатини кўриш ҳақида суҳбатлашинг. Бу ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлашда катта роль ўйнайди.

9. Турмуш ўртоғингиздан норози бўлганингизда, буни «сиз ундайсиз, бундайсиз» тарзида эмас, «манави жиҳатингиз менга ёқмайди» қабилида ифодаланг. Шунда сиз уни ҳақорат қилмайсиз, фақат ўзингиздаги ноқулайлик, ранжишни билдирасиз, холос. Эрингиз ўз шахсиятини ҳимоя қилишга ўтиб кетмай, сизнинг ҳисларингиз, фикрларингизга эътибор қаратади.

10. Умр йўлдошингиз шу пайтгача қилган, қилаётган ва бундан кейин қилажак барча яхшиликлари, ҳаётингизга олиб кирган қувончу мазмуни учун миннатдорлик билдирувчи жумлалар: «Ҳаётимда борлигингиз учун раҳмат!», «Мен ва фарзандларимиз бахтига омон бўлинг!», «Яратганга шукрки, бизни учраштирди. Аксинча бўлиши ҳам мумкин эди-ку…»

Албатта, бу жумлаларнинг мустаҳкамловчи ва яратувчи қудрати фақат бир шарт билан юзага чиқади. Яъни сиз уларни тилга олганда самимий бўлишингиз, чин дилдан айтишингиз, тилёғламалик қилмаслигингиз керак. Акс ҳолда бу сўзлар киноя, масхара, ёлғон «либос»ларига ўраниб, акс натижани бериши ҳеч гап эмас. Демак, бу жумлаларни тилга олиш учун чиндан ҳам жуфтингизнинг ижобий жиҳатларини тан олишингиз ва қадрлашингиз лозим. Бу қўлингиздан келади!

Шаҳноза СОАТОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка